Обаманинг танқиди Эрдуғонни хафа қилди

538
0

 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон АҚШга қилган сафарининг охирги кунида журналистларниинг саволларига жавоб берар экан, АҚШ Президенти Барак Обамадан кўнгли ранжиганлигини изҳор қилди. Бунга Обаманинг Туркияда матбуот эркинлиги ва демократия ҳақидаги танқидий баёноти сабаб бўлган.

АҚШ президенти ядровий хавфсизлик саммитидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб бериб, Туркияда матбуотга бўлган муносабат мамлакатни боши берк кўчага олиб кириб қўйишидан огоҳлантирган эди. Туркияда баъзи тенденциялардан хушланмаганлигини билдирган Обама “Ҳақиқат шуки, Туркиядаги баъзи тенденциялардан безовта бўлганлигим сир эмас. Менинг матбуот эркинлигига, дин эркинлигига, ҳуқуқ ва демократияга бўлган иймоним кучлидир”, деган эди.

Обаманинг мазкур баёнотига жавобан Эрдуғон қуйидаги гапларни айтди: “Орқамдан бундай баёнот берганлигини эшитиб жуда хафа бўлдим. Жаноб Обама билан учрашганимизда бу масала кўтарилмаган эди. Менга бу ҳақида бирор нарса демади. Қолаверса, олдинги телефон суҳбатимизда ҳам матбуот ҳақида гаплашиш ўрнига ўзаро суҳбат кўпроқ фойдали бўлиши ҳақида гаплашган эдик. “Brookings” институтидадаги маърузамда айтиб ўтганимдек, танқид билан ҳақорат ўртасини ажратиб олиш керак. Туркиядаги баъзи газеталар Президент ҳақида “қотил, ўғри” каби ибораларни қўлламоқда, бош сарлафҳаларида таҳдидларли сўзлар қўйилмоқда. Бу ҳақоратларни ёзган газета ва журналлар ўз нашрларини давом эттиришмоқда. Туркияда улар илгари сурган диктатура бўлса эди, қандай қилиб бундай нашрлар чоп этилиши мумкин? Ҳақорат ва таҳдидларга Ғарбда ҳам рухсат берилмайди”. Яқинда, Фейcбоок орқали Обамага таҳдид қилган киши қўлга олинди, ҳозир у сўроқ қилинмоқда. Германияда Меркелга нисбатан ҳам шунга ўхшаши содир этилди, у ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинди. АҚШ қонунлари президентга таҳдид қилган кишини 5 йилгача қамоқ ва жарима тўлаш билан жазолайди. Германия, Франция, Голландия каби давлатларда ҳам ҳақорат ва таҳдид сабабли жазо берилганлигига мисоллар келтириш мумкин. Ҳақорат ва таҳдид матбуот эркинлиги ёки танқид дея баҳоланмайди. Обама мен билан учрашганда бу масалани муҳокамага қўйганда эди, бу гапларни унинг бетига айтган бўлардим”.

Президент Эрдуғон ядровий хавфсизлик саммитида АҚШ Президенти Барак Обама билан Оқ Уйда учрашиб, 50 дақиқа суҳбатлашган эди.

Туркистон: 

Эрдуғон тушунмаган ёки тушунса ҳам атайин яшираётган мавзу бор. Обама Туркиядаги демократик жараённинг асл моҳиятидан эмас, уни татбиқ қилиб бераётган мавжуд ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан демократия асоси бўлган эркинликларни кенг бериб юбораётганидан норози. Чунки Обама ўзининг 2014 йил бошидан конгрес олдидаги нутқида исломий ўлкалардаги етакчилар учун умумий дастур сингари кўрсатма бергандек сўзлаган эди. У ”Бруккингс” университети томонидан ишлаб чиқарилган бир қатор лоиҳаларга суяниб, ўз гумашталарига “мўътадил” деб номлаб олган ислом учун кенгроқ йўл очиб беришларини, родикал деган ном беришган исломчиларга қарши жиддий ва қаттиқроқ курашишларига кўрсатмалар бериб ўтган эди.

Ҳар бир АҚШпараст ёки унинг молиявий садақаларига қарам бўлган мамлакат раҳбарлари ўз юртларида “брукингс” муассасаси учун кенг иш фаолити олиб боишлари учун шароитлар яратиб беришди. Бу мамлакатлар, АҚШ раҳбари нутқидан родикал деб номланган (куфр мустамлакасига рози бўлмаган) мусулмонларини катағон қилиб юборишлари учун яшил чироқ ёқилди деб англашди. Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Бангладеш, Миср сингари бир қатор мамлакатлар дарҳол мусулмонларни таъқиб қила бошлашди. Улар, Обаманинг, “биз кўз юмиб турамиз, ўзларингизнинг мамлакатингизда мусулмонларни бир ёқлик қилиб олинглар, қонун бузарликлар бўлиши бизни қизиқтирмайди”, деган маънодаги кенг имкониятлардан АҚШ қаноатланиши мумкин бўлган даражада фойдалана олишмади. Баъзи мамлакатлар бу имкониятдан фойдаланиш учун дар ҳол иш бошлаб юборишди. Россия ва Тожикистон мусулмонларга қарши ҳаддан зиёд зулмни кучайтириб юборди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса, айни мусулмонларга бўлган зулмлар учун кўр ва кар бўлиб олишди. Бу жароён Обаманинг “биз уларнинг юртларига кириб демократик жараённи юргазиб бермаймиз, бас уларнинг ўзлари бунинг учун ҳаракат қилишсин” деган сўзлари билан ҳамо-ҳанг келаяпти.

Эрдуғон эса, нима бўлганида ҳам исломий шахс. У исломий фигура бўлиб мусулмонлар олдида обруй қозонди. Энди ундан демократик жараёнларни ривожлантириб, мусулмонларни яна илгариги кишанлар билан, боғлаб юбориш талаб қилинаяпти. Эрдагон қаронғиликдан ёруғлик излаётган, нажосат ичидан эзгулик қидираётган инсонни эслатади. У демократик тузим ичида исломий қадриятларга жой топиш учун самарасиз ҳаракатлар олиб бораяпти. Эрдуғон куфрдан ясама бўлса ҳам Халифалик давлатини қуриб беришини умид қилди. У султон бўлоқчи эди.

Лекин Эрдуғон сингари исломий етакчи шахслар, Аллоҳнинг, “улар сизлардан то уларнинг динларига кирмагунингизча рози бўлмайдилар” деган сўзларини унитиб қўйишган кўринишади. Улар Ислом динини олий қилиш ҳақида фикрлашаяпти деб гумон қилганимизда ҳам, Аллоҳнинг нусрати билан эмас, Обама сингари эртанги кунига ишона олмайдиган заиф куфр етакчиларига таваккул қилишаяпти. Куфр системасини асос қилиб, уларни ўзлари учун етакчи ва маслаҳатчи қилиб олишди.

Куфр системаси “брукингс” каби ташкилотлар лоиҳаси асосида, балки Эрдагоннинг қаламини синдириб бўлишган бўлса ажаб эмас. Уни Азарбайжонга қўшиб, Россияга қарши ҳаракатлантира бошлашди. Туркия ичкарисида ҳам, илмонийликни асос қилиб бир қатор ҳаракатлар ривожлана бошлади. Чунки Эдуғоннинг қуввати унинг исломий муҳитни кучайтириб олганида ва мусулмонларга исломий қадриятларини қайтариб олиб бераётганида эди. Куфр унинг шу обруйини синдириб олмагунича, уни тахтдан четлатиши қийин кечишини яхши билади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here