Россияда муслималар Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан қамоққа олинмоқда

480
0

2016 йил 24 март куни Татаристоннинг Альметьевск шаҳрида тўққизта муслима хонадони тинтув қилинди. Уларнинг уч нафари Федерал хавфсизлик хизмати томонидан қамоққа олиниб, Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан изоляторга қамаб қўйилди. Уларга Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205,5 модда 1 ва 2 бандлари (яъни террористик ташкилотда фаолият юритиш) бўйича жиноий иш очилди.

Эртаси куни маҳкама керакли жазо чорасини қўллаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Натижада биттаси эмизикли бўлган уч нафар фарзанднинг онаси Ахметзянова Элеанора, икки нафар фарзанднинг онаси Мухаметзянова Гулия ва биттаси эмизикли бўлган уч нафар фарзанднинг онаси Фаррахова Ириналар мажбурий уй қамоғига ҳукм қилинди.

Муслималар қамоққа олинган пайтда уларнинг фарзандлари, шу жумладан эмизикли гўдаклари уйда қолди… Афтидан, бундай қилмишлардан террористик фаолиятга алоқадорликни бўйнига олишлари учун оналарга қарши босим сифатида фойдаланишаётган кўринади. Шунингдек, Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган Кремль буйруғи билан терроризмга қарши курашаётганлар ҳам мутлақо ҳаёсини йўқотган кўринади. Аслида Рус ҳукумати ҳибсга олинган бу аёлларнинг терроризмга алоқаси йўқлигини жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам Россия Ҳизб ут-Таҳрирдан ўч олаётган кўринади. Чунки бу партия Суриядаги қўзғолончиларни қонхўр режим билан музокара қилманглар, бу билан муборак қўзғолонда шаҳид бўлган юз минглаб инсон қонини беҳуда кетишига сабаб бўлсангизлар, дея даъват қилмоқда. Бошқача ибора билан айтганда, Шом мусулмонлари иродасини синдириш қўлидан келмаган Россиянинг кучи энди ўз юртидаги заифа муслималарга етаётган кўринади.

Шу кунга қадар Россия Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилот қилиб кўрсатишга қаттиқ уриниб келди. Бинобарин, унинг Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари уйларини тинтув қилишига, қамоққа олишига ҳамда жиноят кодексининг энг оғир моддалари билан айблаб, ҳукмлар ўқишига… жамият лоқайд бўлиб қолган. Аммо Россия дунёда Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилот, деб ҳисоблаган бирдан-бир давлат бўлиб қолмоқда. Сиёсий маҳбуслар рўйхатига Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари номи сиғмай кетган. Шунга қарамай, на Россияда ва на бошқа давлатда ҳеч ким Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир марта ҳам террорчилик амалиётига қўл урганини исботлаган эмас.

Биз оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиб, уларни одамларга ҳақиқатни етказиб, рус ҳукуматининг Татаристондаги заифа муслималарга нисбатан ваҳшиёна муносабатда бўлаётганини, уларга сохта айбловлар тиркаётганини, адолатсиз ҳукмлар ўқиётганини одамларга етказишга ҳамда Ҳизб тўғрисида холис хабарлар тарқатишга чақирамиз.

Хусусан, исломий ахборот воситаларига ҳам мурожаат қилиб, улардан рус ҳукуматининг мусулмонлардан нафратланишини, бу нафрати уни холис мусулмон эркакларни репрессия қилишдан энди уларнинг аёл ва қизларини репрессия қилишга ундаганини Умматга етказишларини талаб қиламиз.

Бутун дунёдаги мусулмонларга «Россиянинг қонга ботган қўллари заифа тақволи покиза муслима опа-сингилларимизга чўзилаётганига эътибор беринг» дея мурожаат қиламиз. Исломий Умматдан шуни талаб қиламизки, муслима опа-сингилларимизга адоват қилинишига сукут қилмай, Россиядан уларни жиноятчига чиқаришни бас қилишини талаб қилсин.

Сўзимиз ниҳоясида Сен Аллоҳимга мурожаат қиламиз: Аллоҳим, муслима опа-сингилларимизга ёрдам бер, сабр-қаноат ато эт, Уммат душманлари қалбига қўрқув сол. Аллоҳим, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тезроқ барпо этишимизга ёрдам бер, шу давлат соясида бутун дунёдаги муслималар ҳимоясининг қайта таъминланишига мададкор бўл. Аллоҳим Сендан муслима оналарга азоб-уқубат етишига сабабчи бўлганларнинг барчасига ашаддий азобларингни ёғдиришингни сўраймиз.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here