Ақсони қутқаришга армияларни сафарбар қилиш ўрнига кузатув камераларини жўнатишяпти!!!

492
0

 Иордания шу кунларда… Ақсони 55 нафар камера ёрдамида кузатишни бошлайди!!!

Якшанба куни Иорданиянинг Вақфлар, исломий масалалар ва муқаддас жойлар бўйича вазири Ҳайл Довуднинг маълум қилишича, яқин кунларда Қуддусдаги Ақсо масжидига 55 нафар кузатув камераси ўрнатилади. Бундан «Исроил»нинг Ақсодаги қонунбузарликларини ва бостириб киришларини ҳужжатлаштириш мақсад қилинган.

Иордания вазирлиги чиқарган баёнотда Ҳайл Довуд «Бу камералар бир соат ичида масжиднинг 144 квадрат донумни ташкил қилувчи майдонининг ҳамма ерини кузата олишини ва камераларнинг ҳаммаси Ҳошимийлар Ҳомийлигига қарашли Қуддус Вақф бўлимига қарашли» эканини қўшимча қилди.

Унинг таъкидлашича, «камераларнинг ўрнатилиши Иорданияга сиёсий ва дипломатик жиҳатдан ёрдам беради, керак бўлса, исроилликлар томонидан Қуддуси шариф ҳарамига нисбатан қонунбузарлик содир бўлган пайтда халқаро қонунга мурожаат қилиш учун қонуний жиҳатдан ҳам фойда беради». Ҳайл Довуд «Камералар муқаддас жойлар ва муқаддас кишиларни ҳимоя қилишга хизмат қилади, уларнинг ҳаракатларини кузатишга эмас», дея билдирди. (Sky News Arabia).

Роя газетасининг 2016 йил 23 март чоршанба кунги 70-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here