Сурия ва Ливия майдонидаги сиёсий ўзгаришлар

510
0

Саволга жавоб

Сурия ва Ливия майдонидаги сиёсий ўзгаришлар

Савол:

Суриядаги охирги сулҳга доир ишларнинг шу кунгача бораётган жараёнларини кузатишдан Америка Сурияда оппозиция ва режимдан ташкил топган илмоний ҳукуматни ўрнатиш учун бу сафар сулҳ ишида ва музокаралар ўтказишда жиддийга ўхшаб кўринмоқда. Бу тўғрими? Бу Американинг ҳозирги малай Башар ўрнига янги малайни пайдо қилиш фикридан қайтганини ва Башарнинг ҳокимиятда қолаверишига таянаётганини англатадими?

Рухсат берсангиз яна бир савол бермоқчиман. У қуйидагичадир: Ливиядаги вазият ечимга яқинлашиши биланоқ яна янгидан чигаллашмоқда. Масалан улар Сухайрот (Схират)да келишиб олишган эди ва бу келишув Тобруқ парламентини қонуний деб тан олди, бу эса Тобруқ учун бир ютуқ бўлди… Шунга қарамай у (парламент) ҳукуматга ишонч билдиришни ортга чўзяпти. Ҳолбуки Саррож вазирлар сонини 32 дан 18 га камайтириш билан уларнинг талабини қабул қилди. Шундай экан бу ортга чўзишни қандай тушуниш мумкин? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.

Жавоб:

Биз 2016 йил 19 январда «Ливия кризисидаги охирги воқеалар» номли «савол-жавоб»ни чиқариб унда Ливия муаммоси мавзусини ёритиб берган эдик… Сурия ҳақида ҳам 2015 йил 11 декабрда «Бир-бирига боғлиқ икки муқаррар ёмонлик…» номли варақани чиқарган эдик, у Риёз конференцияси ва музокара ҳайъатини тузиш ҳақидаги варақа эди. 2016 йил 24 февралда эса «Режимни сақлаб қолиш учун Америка, сўнгра Россия Мюнхенда қонли иплар билан тўқиган сулҳ…» номли яна бир варақани чиқариб унда ҳозирги сулҳ ва музокаралар мавзусини ёритиб бердик. Бу нашраларда мавзу муфассал ёритилгани учун ундан жавобни тушуниб олиш мумкин. Чунки ҳодисалар харитаси биз ўша чиқарилган варақаларда баён қилган асосий йўналиш доирасида қолди. Шундай бўлса-да қуйида қўшимча баён ва изоҳни ҳавола қиламан. Лекин ундан олдин бу курашдаги Сурия билан Ливия ўртасидаги фарқни тушунтириб ўтаман:

Ливия мавзуси Сурия мавзусидан албатта фарқ қилади. Чунки Суриядаги кураш Америка, унинг иттифоқчилари ва тарафдорлари билан Сурия аҳли ўртасидаги курашдир. У Америка билан бошқа йирик давлат ўртасидаги кураш эмас. Чунки Россия бир ифлос битим бўйича Америка режасини бажармоқда. Путин ўзининг Америкага Сурияда кўрсатган бу хизмати сабабли Америка уни Россиянинг жанубий чегараларидаги Украина борасидаги муаммолардан тинч қўяди деб ўйламоқда… Европа эса Америка атрофида гирдикапалак бўлиб, Америка нимани айтса шуни тўтиқушдек такрорламоқда. Европанинг мақсади Америкадан ўлжадан бирон нарсани ёки нарсанинг бирон бўлагини олишга эришишдир! Чунки Россия ва Европа нуфуз Американики эканлигини яхши тушунади. Шунинг учун бу икки мустамлакачи Американинг Суриядаги нуфузини сиқиб чиқаришни умид қилмайди… Яъни бу кураш Америка билан Сурия аҳли ва сурияликлар ортида турган барча содиқ мусулмонлар ўртасидаги курашдир.

Ливияга келсак, кураш Америка билан Европа ўртасидаги, хусусан Британия ва қайсидир даражада Франция ўртасидаги сўнгра бир оз Италия ўртасидаги нуфуз талашиш курашидир… Шунинг учун Америка Сурия аҳлининг Сурия қўзғолонининг беш йили давомида Америка режаларига қарши қоядек мустаҳкам турганини кўриб ҳайратдан эс-ҳушини йўқотиб телбаланиш даражасигача етди. Лекин Америка Ливия борасида Европага қарши ўзининг кучли эканлигидан хотиржамдир. Шунинг учун у мана шу қувват сабабли Европага қарши бир мунча хотиржамлик билан курашмоқда…

Бу фарқни баён қилганимиздан кейин саволда келган нарсалар бўйича янада кўпроқ баён ва изоҳ бериб ўтамиз:

Аввало: Сурия мавзуси:

  • Американинг сулҳ ва музокаралар мавзусида жиддий эканлигига келсак, бу тўғри. Аммо ҳозирги малайи Башар ўрнига кейинги малайни қидириб топишдан воз кечди дейиш нотўғридир. Чунки Америка бу малайи ўрнига бошқа малайни топган вақтда Башарнинг вазифаси тугайди. Америка бу малайлар тарафдорларига нисбатан ҳам илгари худди шундай қилди. Бунинг баёни қуйидагича:

Америка сулҳ, ўт очишни тўхтатиш, жангларни тўхтатиш, душманлик амалиётларини тўхтатиш деган номлар остида бу қўзғолонни тўхтатиш ва уни йўқ қилиш учун бутун босимини ишга солди. Шу мақсадда Женева, Вена ва Риёзда конференциялар ўтказди, Хавфсизлик Кенгашида қарорларни чиқартирди. Бунга қўшимча равишда Америка қўзғолонни ўзининг малайи Башар, Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизби, Россия томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиётлар билан бўғиб ташлашга ҳам уринди. Американинг ўзи ҳам бевосита аралашди ва «Давлат ташкилоти ва терроризмга қарши кураш» деган баҳона билан халқаро коалиция ниқоби остида бошқа давлатларни ҳам ўзи билан шерик бўлиши учун урушга тортди. Охири 2016 йил 12 февралда Мюнхен учрашувида ўзи учун чиқиш йўлини топди. Бу учрашувда Америка қўзғолонни ўт очишни тўхтатиш билан бир ҳафта тўхтатишга уринди. Бу амалга ошмагач Америка ташқи ишлар вазири Керри ўзининг рус ҳамкасби Лавров билан 2016 йил 22 февралда учрашди. Иккаласи муштарак баёнотда жангларни тўхтатиш 2016 йил 27 феврал жума-шанба тунининг яримида кучга киражагини эълон қилишди. Буларнинг барчаси Американинг илмоний лойиҳасини музокараларда маъқуллатиш учун бир муқаддима бўлди. Америка бу музокараларни Женевада келгуси кунлар орасида жиддийлик билан тайёрлади… Американинг жиддий эканлигига далил унинг мана шу йўналишга хизмат қиладиган тадбир-чораларни кўрганлигидир. Америка айниқса 2015 йил 9-10 декабрдан бошлаб шундай чораларни кўрди. Чунки Риёз конференцияси бўлиб ўтди. Бу конференция режим билан музокаралар олиб бориш учун музокара ҳайъатини тузишни тайёрлаш учун ўтказилди. Ана шу чоралардан баъзилари қуйидагилардир:

  1. Американинг Сурия ичкарисида ўзининг югурдак тобелари Туркия ва Саудия таъсири билан бир ҳомий «энага»ни тайёрлаши, буни музокараларга ҳеч бир эътирозсиз мажбурлайдиган муҳит-вазиятни пайдо қилиш билан амалга оширди. Буни қуйидагилар кўрсатиб турибди:

а)   Америка Саудияга тобелар ва тарафдорларни, айниқса қуролли отрядлардан шундай кимсаларни Риёзда тўплаб музокара ҳайъатини тузиш вазифасини юклади, буни «ширинлик ва таёқ» услуби билан, яъни пул ва қурол-аслаҳа бериб амалга оширишни буюрди. Америка бунга муваффақ бўлди ва охиратларини бошқаларнинг дунёси эвазига сотган кимсалардан ана шу ҳайъатни тузди. Шундай қилиб Америка Сурия қўзғолони аланга олганидан бери илк марта битта бошқарувда режим билан шерик бўлиш учун музокара олиб боришни қабул қиладиган қуролли отрядларни музокара комиссиялари таркибига киритишга муваффақ бўлди: «пайшанба оқшомида ўтказган матбуот конференциясида Кўрфаз тадқиқотлар маркази бошлиғи Абдулазиз Соқар оппозициядан бир делегация январ ойининг биринчи ўн кунлигида режим делегацияси билан учрашишини айтди. Келишувда 32 аъзодан иборат олий кенгаш тузилиши кўрсатилди, улардан ўнтаси отрядлар аъзолари, тўққизтаси коалиция аъзолари, бештаси координацион кенгаш аъзолари, саккизтаси мустақил кишилардир». (Ал-Жазира нет 2015 йил 11 декабр). Музокарачилар бундан олдин хорижда яшайдиган ва ичкарида бошпанаси йўқ кимсалардан иборат эди… Шунинг учун демак кенгаш таркибига кирган ана шу отрядлар одамларни, айниқса уларни қўллаб-қувватлаб келган одамларни ёрдамсиз ташлаб қўйди. Бу одамлар ўзларини бу отрядлар тоғутдан халос қилади деб ўйлаганлари учун уларни қўллаб-қувватлаб келишган эди!

б)   Эрдоганнинг Сурияда Америка лойиҳасини амалга ошириш учун ва Суриядаги отрядларни сулҳга ва музокарада иштирок этадиган оппозициядан бир кенгаш тузишга розилик беришга кўндириш учун Саудияга бориб сулҳ ва музокаралар мавзусини муҳокама қилгани: «Туркия президенти Эрдоган сешанба куни Саудияга келди, бу зиёрат чоғида у масъуллар билан минтақадаги масалаларни, хусусан Сурия ва Яман масаласини муҳокама қилади. Эрдоган Риёздаги подшоҳ Холид халқаро аэропортига келишидан бир оз кейиноқ Ямома қасрига борди. У ерда уни Саудия подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз қарши олди. Буни Саудия расмий ахборот агентлиги билдирди». (Қудс 2015 йил 29 декабр).

в)   Америка музокарачилар учун – уларни ўзи амалга оширмоқчи бўлаётган ечимларга кўндириб «қўлга ўргатиб олиш учун» – тайёргарлик йиғинларини ўтказди. Ишлар ўзи истаганидек бораётганини кўргач ҳалқани Туркия билан Эрон ўртасидаги шоша-пиша, беўхшов тарзда ўзаро яқинлашиш билан якунлаб ёпди. Шунинг учун Туркия билан Эрон бир-бирига қизишиб билдираётган баёнотларга қарамай Довудўғли Эронга борди. Унинг бу сафаридан мақсад Туркия билан Эрон Суриядаги отрядларига ва тобеларига бўлган таъсиридан Американинг Сурия борасидаги лойиҳасини амалга ошириш учун фойдаланиш тўғрисида ўзаро келишиб олиш эди… «Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли 4 март жума тунида Эрон пойтахти Теҳронга келди. У бир неча вазирлардан иборат делегацияга бошчилик қилмоқда. Бу турк бош вазирининг Эронга икки йилдан бери қилаётган илк ташрифидир… Эрон «форс» агентлигининг билдиришича, турк бош вазири эронлик йирик масъуллар билан учрашиб ривожланиш ва икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва тижорий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилади…». (Россия Сегодня 2016 йил 4 март). Бу малайларнинг бу зиёратни сийқаси чиққан ифода билан ниқоблашгани шундоқ кўриниб турибди. Чунки улар бу учрашув тижорат мақсадларида ўтказилди, деб кўрсатишди. Бунга ҳатто энг гўл одамлар ҳам ишонмайди!!

  1. Америка музокараларга региондаги ва Сурия ичкарисидаги муҳитни тайёрлаш учун ўзининг малайлари томонидан амалга оширилган ана шу ифлос сиёсий ишлар чоғида ўзининг лойиҳасини амалга ошириш учун босим ўтказувчи муҳитни пайдо қилишга ҳаракат қилди. Буни турли ишлар орқали амалга оширди. Бу ишлар Америка таклиф қилаётган музокара ечими Сурия учун энг яхши ечимдир, деб кўрсатиш учун ҳақиқатларни сохталаштиришдан тортиб, Американинг ўзи томонидан ёки у билан ифлос битим бўйича биргаликда ҳаракат қилаётган Россия томонидан ёки Американинг регионал ва маҳаллий тобелари ва югурдаклари томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиётларгача бўлган ишлардан иборат бўлди. Ана шу ишлардан баъзилари қуйидагилардир:

а)   Америка Сурия аҳли икки вариантдан бирини танлаши керак: ё музокаралар олиб бориш орқали Американинг Сурияга оид  илмоний лойиҳасига рози бўлиши керак ёки Суриянинг бўлиниб кетишини танлаши керак, деган фикрни сингдиришга зўр бериб ҳаракат қилди… Чунки Америка Сурия аҳлининг бўлиниб кетишни хоҳламасликларини яхши билади. Шунинг учун Америка сурияликлар унинг режим билан оппозиция ўртасидаги муштарак бошқарувни ташкил қилиш ҳақидаги илмоний лойиҳасини маъқуллаш учун музокарага киришишади деган ўйга келди. Америка ана шу фикрга ишонтириш учун қуйидагини амалга оширди: Америка ва Россия биргаликда бўлиб ташлаш ҳақида музокараларга боришга мажбурловчи баёнотларни берди. Бу баёнотлар музокарачиларни хавотирга солиб, Сурия аҳлига қарши қаттиқ куйдирувчи муҳитни пайдо қилар эди. У «Сурия аҳли агар Американинг режим ва оппозициядан иборат илмоний давлатни пайдо қилиш ҳақидаги лойиҳасига рози бўлмаса Сурия яхлит ҳолда сақланиб қолмайди, аксинча бўлиб ташланади» деган муҳит эди… Шу мақсадда Керри бундай деб баёнот берди: «Агар узоқ кутадиган бўлсак вақт ўтиб, Суриянинг яхлит ҳолда қолиши бой берилиши мумкин». (Рейтер 2016 йил 23 феврал)… Россия эса Сурияда федеративлик ҳақида вайсайдиган бўлди. Масалан рус ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков қуйидагиларни айтди: «Москва Сурия музокараларида иштирок этаётганлар федерал жумҳуриятни барпо қилиш фикрига келишади, деб умид қилади. Чунки у курдлар талаб қилаётган матлабдир». (Ҳадас канали 2016 йил 29 феврал)… Буларнинг барчасидан мақсад оппозиция номидан музокара олиб бораётганларга босим ўтказиб, Америка ўрнатадиган сиёсий режимга розилик беришга мажбур қилиш эди. Акс ҳолда Сурия бўлиб ташланади… Америка ва унинг иттифоқчилари Сурия аҳли бўлиб ташланишни рад қилаётганларидек Американинг илмоний лойиҳасини ҳам рад қилаётганларини унутиб қўйди ёки ўзини унутганга солмоқда. Зеро Сурия аҳли бу икки лойиҳани ҳам Америка ишлаб чиқаётган икки муқаррар ёвузлик деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун бу икки лойиҳа фақат Умматга хиёнат қилаётган хоинларгагина ўтади, холос. Бу хоинлар эса Аллоҳ изни билан албатта завол-йўқ бўлиб кетишга маҳкумдир…

б)   Музокаралар чоғида рус босқинчилик ҳужумларининг янада кучайганлиги. Бу музокарачиларга – улар Америка лойиҳасини маъқуллаш учун музокара олиб боришни қабул қилишга мажбур эканликлари, акс ҳолда бу ҳужумлар янада кучайиши тўғрисида – йўлланган бир «нома» эди. Шунинг учун ҳам русларнинг босқинчилик ҳужумлари 2016 йил 1 февралда бошланган Женева-3 сўзлашувлари чоғида эътиборни тортадиган тарзда кучайди. Бу ҳужумлар Ҳалабни қамал қилишда янада шиддатли бўлди. Бу музокарачиларга босим ўтказишнинг бир воситаси эди…

в)   Музокараларни рад этаётган барча кишиларга яшириб ўтирмай очиқ-ошкор таҳдид қилиш билан имо-ишора қилиш. Шу мазмунда Керри 2016 йил 24 февралда бундай деди: «Бу ерда альтернатив режа ҳақида – агар у музокара столида муваффақият қозонмайдиган бўлса – ҳозирда бораётган бир муҳим муҳокама бор». (Рейтер 2016 йил 24 феврал). Жубайр ҳам ўзининг бу «устози»нинг гапини тўтиқушдек такрорлади: «… Агар сулҳни давом эттиришга муваффақ бўлолмасак бу ерда – Америка ташқи ишлар вазири айтганидек – бошқа вариантлар бор. Бу ерда «б» режаси бор. Агар Сурия режими томонидан ёки иттифоқчиларда жиддийлик йўқлиги аниқ бўлиб қолса у ҳолда ана шу бошқа вариант юзага келади ва унга зўр бериладиган бўлади». (CNN арабча сайти, 2016 йил 28 феврал).

Юқорида айтилганлардан аён бўляптики, Америка ўзининг Сурияга оид илмоний лойиҳасини амалга ошириш учун сулҳ ва музокаралар мавзусида ҳақиқатдан ҳам жиддийдир.

Бу воситаларнинг режим билан музокара олиб боришни давом эттириш учун оппозициядан музокаралар ҳайъатини тузишни оқловчи баҳона бўлишда муваффақиятли чиққани кўриниб турибди. Чунки: «БМТнинг Суриядаги махсус вакили Стефан де Мистура кеча Суриядаги низони тўхтатиш мақсадидаги сўзлашувларнинг янги босқичи Женевада 14 мартдан 24 мартгача шу халқаро ташкилот ҳомийлигида ўтказилишини  эълон қилди…». (Риёз 2016 йил 10 март, пайшанба). Шундан кейин оппозициянинг музокаралар ҳайъати бу музокараларга розилик берилиши учун муҳитни тайёрлашга киришди. «Сурия оппозицион отрядлари вакили бўлган музокаралар олий ҳайъати (кенгаши) 2016 йил 9 март чоршанба куни билдиришича, бу ҳайъат БМТ томонидан тинчлик сўзлашувларига оид таклиф қилинган ишлар жадвалини ижобий деб билади ва ҳукумат кучларининг сулҳни олдинги кундаги бузишлари камайганини кузатганини билдиради. Музокаралар олий ҳайъати расмий вакили Солим Мусаллитнинг айтишича, ҳайъат яқинда Женевада ўтказишга қарор қилинган музокараларда иштирок этиш ҳақида узил-кесил қарорни қабул қилади». (АФП, DW 2016 йил 9 март). Шундан кейин «Россия Сегодня» сайти 2016 йил 11 мартда қуйидаги хабарни тарқатди: «Сурия оппозициясининг музокаралар олий ҳайъати келгуси душанба куни Женевада ўтказилиши кутилаётган музокаралар раундида иштирок этишини эълон қилди». (Россия Сегодня сайти 2016 йил 11 март).

  • Аммо Американинг альтернатив малайни қидиришдан воз кечганлигига келсак, бу нотўғри… Чунки Башар Сурияда барқарор бошқарувни – у орқали Америка манфаатларига хизмат қила оладиган тарзда – кафолатлашга бўлган қудратни йўқотди. Шунинг учун Америка унинг фақат ўтиш даври босқичида қолишини истаяпти, холос. Чунки Америка ўтиш даврида Башар башарасидан кўра камроқ бадбашара бўлган, одамларни алдай оладиган, одамларга табассум қилиб Америка манфаатларини амалга оширадиган янги малайни қидира олади! Чунки Американинг бутун ғами Сурияда яна бир малай илмоний бошқарувни пайдо қилишдир. Бу бошқарув Америка манфаатларига худди Башар ва ундан олдин унинг отаси қилганидек хизмат қиладиган бўлади. Ҳатто Америка миш-миш қилиб тарқатаётган бўлиб ташлашнинг бабдўй ҳидига ҳам Американинг Сурияда таяниши эҳтимолдан узоқдир. Фақат агар Америка ҳозирги малайи Башар ўрнига кейинги альтернатив малайни ўрната олмаса ўшанда Америка бу бадбўй режага таяниши мумкин… Шунинг учун ҳозир Америка учун муҳими ўт очишни тўхтатишдир. Чунки ўшанда Америка то Башар ўрнини эгаллайдиган янги малайни топгунига қадар ўзининг режим ва оппозициядан иборат лойиҳасини амалга оширишга бемалол ҳаракат қиладиган бўлади… Америка бу ўт очишни тўхтатишни ва оппозициянинг унга амал қилишини – ўзининг нуфузига ва Шомдаги малайларига қарши кўтарилган бу қўзғолонга қарши курашишда – беш йилдан бери ўзи эришган энг катта ютуқ деб ҳисобламоқда. Айниқса Америка исломий деб аталаётган баъзи отрядларни бу сулҳни ва музокараларни қабул қилишда шерик қилишга муваффақ бўлгани учун буни шундай ютуқ деб ҳисобламоқда… Россия ҳам буни катта муваффақият ва режимни мустаҳкамлаш учун бир имконият деб ҳисоблади. Шунинг учун Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин «Коммерсант» газетасига берган интервьюсида Мюнхен келишувини шарҳлар экан қуйидагиларни айтди: «Умид қиламанки, Дамашқ бунинг Сурия учун давомли шунча вайронликдан иборат беш йилдан кейин бир ягона фурсат эканини тушунади». (Франс Пресс 2016 йил 19 феврал). Шундан кейин Башар Асад ўзининг ўт очишни тўхтатишни қабул қилишга тайёр эканини эълон қилди.
  • Булар Америка, Россия ва уларнинг тобелари, югурдакларининг ҳисоб-китобларидир… Аммо Сурия аҳлининг ҳисоб-китоблари бошқача бўлиб, кофир мустамлакачиларнинг ва уларнинг малайларининг, улар чизган чизиқ бўйича юраётганларнинг режаларини чақмоқдек янчиб ташлайди ва бу мустамлакачиларнинг макру ҳийлаларини Аллоҳ изни билан ўзларининг бўғзига қайтариб уради.

وَمَا كَيْدُ الْكَافِرِينَ إِلَّا فِي ضَلَالٍ

«(Лекин) кофирларнинг макр-ҳийлалари албатта залолатдир (яъни зое бўлгувчидир)» [Ғофир 25]

Зеро Шом эр кишилари Риёздаги «интерконтинентал»да пул ва залолат теварагида ялпайиб ўтирган сўнгра музокаралар ҳайъатини тузган анави кимсалар эмас… Бу эр кишилар ифлос пул оқадиган жойга эгиладиган анави Уммат хоинлари эмас… Бу эр кишилар режим билан музокара олиб бориш керак деб айтаётган ва айни вақтда режим бошлиғи учун ҳеч қандай ўрин йўқ, деб алдаётган анави алдамчи кимсалар эмас. Чунки бу тоғут учун бирон ўрин бўлишини қабул қилмайдиган киши бу тоғутнинг режими билан музокара олиб бормайди! Бу эр кишилар Америка илмоний фуқаролик давлати бўлишини буюраётган ва бунга розиликни билдириб бошларини эгаётган, айни  вақтда ўзларини исломчи эканини даъво қилаётган анави кимсалар эмас! Бу эр кишилар башар Роббиси ҳукми ўрнига башар ҳукми билан ҳалол ва ҳаром қиладиган демократия тарафдори эканини айтаётган анави кимсалар эмас. Ҳолбуки Аҳкамул ҳокимин Аллоҳ бундай дейди:

إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ

«Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир»  [Анъом 57]

Ҳа, шундай, бу эр кишилар ана шу кимсалар эмас… Аксинча улар Шом арслонларидир. Уммат бу арслонларнинг ҳақиқий содиқ эр киши эканликларини ва ихлосларини яхши билади. Улар ҳам Умматда яхшилик қиёмат кунигача йўқ бўлмаслигини яхши биладилар… Улар қалблари ва оғизлари билан «у (қўзғолон) Аллоҳ учундир, у Аллоҳ учундир» деб баралла ҳайқирган ва баралла ҳайқираётган ҳақиқий эр кишилардир… Улар Шомнинг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули A хоҳлагандек:

«عُقْرُ دَارِ الْإِسْلاَمِ بِالشَّامِ»

«Ислом диёрининг маркази Шомда» бўлишини истаётган ҳақиқий эр кишилардир. (Бу ҳадисни Табароний Кабирда Салама ибн Нуфайлдан чиқарди)… Бу эр кишилар Американинг илмоний лойиҳасини ва кофирлар билан мунофиқларнинг барча лойиҳаларини қандай рад этаётган бўлсалар бўлиб ташланишни ҳам худда шундай кучли рад этаётган ҳақиқий эр кишилардир… Улар Шом еридаги холис, содиқ кишилардир. Улар ўзлари турган ҳақ устида собит турибдилар. Улар ботил учун битта ҳукм суриш бўлса, ҳақ учун ҳукм суришлар борлигини яхши биладиган, шунинг учун ўз динлари ва Умматлари устида савдолашмайдиган эр кишилардир… Улар ўзларининг қўзғолонлари ҳақиқатдан ҳам фош қилиб, очиб ташловчи эканини ўз кўзлари билан кўриб турган кишилардир. Чунки бу қўзғолон фитнага тил бириктирганларни фош қилди ва мунофиқлар башарасини очиб ташлади. Натижада бу фитначилар ва мунофиқларнинг ҳаммасининг башараси баб-баравар очилиб қолди. Шунинг учун бу фитначи ва мунофиқларга фақат ғофилгина алданади, уларнинг макри тузоғига фақат жоҳилгина ишониб тушади, холос… Албатта ана шу эр кишилар кофирларнинг лойиҳалари улар ҳисобга олмаган томондан барбод бўлишига аниқ ишонадилар.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ

«Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» [Шуаро 227]

Иккинчиси: Ливия мавзуси:

Ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Ливия мавзуси Сурия мавзусидан фарқ қилади. Чунки Суриядаги кураш Америка, унинг иттифоқчилари ва югурдак тўдалари билан Сурия аҳли ўртасида кетяпти. Шунинг учун Суриядаги кураш Ливияда бўлаётганидек Америка билан бошқа йирик давлат ўртасида кетаётган кураш эмас. Чунки Ливияда кураш Америка билан Европа ўртасида, хусусан Америка билан Британия ва қайсидир даражада Франция ҳамда озроқ даражада Италия ўртасида бормоқда. Демак у – гарчи унда маҳаллий югурдаклар ишга солинаётган бўлса-да – асосан давлатлар ўртасидаги халқаро курашдир…

Фарқни баён қилгандан кейин Ливия ҳақида саволда келган нарсалар бўйича қўшимча баён ва изоҳни айтиб ўтамиз:

  • Американинг Ливияда – Сурияда қилаётганига тескари ўлароқ – сиёсий ечимга ва уни муваффақиятли амалга оширишга зўр бермаётганлиги кузатилмоқда. Аксинча Америка Ливия борасида ҳарбий аралашувга имо-ишора қилди ва буни Хавфсизлик Кенгашида талаб қилди ҳам. Америка сиёсий ечимга эришишга тўсиқ қўйишга ҳаракат қилибгина қолмай балки ўтган йили ноябрдан бошлаб турли босқинчилик ҳужумларини амалга ошира бошлади. Чунки Америка ўзи томонидан қидирилаётган шахслардан бирини ўлдирганини билдирди. Ана шундан кейин Американинг 20 аскари Ливиядаги бир базага кирди ва кейин ундан чиқиб кетишди. Шундан кейин Америка самолётлари 2016 йил 19 февралда амалга оширган ана шу охирги амалиёт юзага келди. Бу амалиёт чоғида Америка «Исломий Давлат ташкилоти» аъзолари деб даъво қилган 49 кишини ўлдирди. Уларнинг кўпчилиги Тунисдандир. У Америка энг кўп сонда ўлдирган энг катта амалиёт ҳисобланади… Американинг бундай зарбаларни давом эттириши кўриниб турибди: «Обама 2016 йил 28 январ пайшанба куни миллий Хавфсизлик Кенгашининг Ливиядаги вазиятга бағишланган йиғинига раислик қилди. Чунки Ғарбнинг йирик давлатлари Ливиядаги конституцион бўшлиқ террорчи ташкилотнинг ўсиб ривожланиши учун «ҳосилдор» ер бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқда… Шунинг учун Оқ уй бир баёнотда қуйидагиларни билдирди: «Президент миллий хавфсизлик гуруҳига Ливияда терроризмга қарши курашиш учун ҳозирда бўлаётган ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва ҳукуматни кучайтиришга ҳаракат қилишни давом эттириш тўғрисида кўрсатмалар берди…». (Мидл Ист Онлайн 2016 йил 29 январ). Шундай қилиб Америка ҳеч бир халқаро қарор чиқмай туриб «Давлат ташкилоти ва терроризмга қарши кураш» деган баҳона билан ҳарбий босқинчилик ҳужумларини ёки ҳарбий аралашувни амалга ошириш сиёсатини юритишга қарор қилди…
  • Бу қарор Ливиядаги вазият Америкага нисбатан нечоғли хатарли эканини кўрсатиб турибди. Бунга сабаб зўр бериб кўрсатилаётганидек Давлат ташкилотининг таҳдидлари эмас, аксинча бу таҳдидлар Америка аралашиш учун рўкач қилаётган бир баҳонадир, холос. Аксинча баъзи бир йирик давлатлар Американинг Ливияда ўз нуфузини ёйишига тўсиқ қўймоқда. Шунинг учун ҳам Американинг 2015 йил 17 декабрда Мағрибдаги Сухайротда имзоланган якуний келишувга парво қилмай иш тутаётганини ва бу келишувни амалга оширишга зўр бермаётганини кўриб турибмиз. Чунки Американинг бутун сафсата сотиши ўзи «терроризм» деб жар солаётган нарсага қарши Ливияда ҳарбий аралашув ҳақида бўлмоқда. Агар ана шу келишув Америка манфаатига бўлганида эди Америка уни татбиқ қилишга бор кучи билан зўр бериб уринган бўларди… Буларнинг барчаси Америка 2014 йилдан бошлаб ўзининг малайи Ҳафтар воситасида Ливияда ҳукмрон бўлиб олишга ва ўз нуфузини ёйиб, режимни ўз чангалига олишга муваффақ бўлолмаганидан кейин юзага келди. Шунинг учун Америка Хавфсизлик Кенгашидан бир халқаро қарорни чиқартириб ўтирмай бевосита аралаша бошлади. Чунки Хавфсизлик Кенгашида Британия Ливияда ҳарбий аралашувга ижозат берадиган қарор чиқарилишига тўсиқ қўйди. Шунинг учун демак сиёсий ечимни татбиқ этиш қийин бўлиб қолаверади.
  • Америка ўзини сохтакорлик билан Сухайротдаги сиёсий келишувни қабул қилгандек қилиб кўрсатмоқда ва айни вақтда бу келишувни амалга оширишни ортга суришга ҳаракат қилмоқда. Бизнинг бу сўзларимизни Америка марказий разведка бошқармаси директори Жон Бернаннинг 2016 йил 25 февралда айтган қуйидаги сўзлари тасдиқлаши мумкин: «Қўшма Штатлар Ливияда икки асосдаги сиёсатни амалга оширмоқда, улардан бирида Қўшма Штатлар ўзаро рақоблашаётган икки ҳукуматни бирлаштириш учун ҳамда хатари кучайиб бораётган Давлат ташкилотига қарши терроризмга қарши кураш амалиётларини уюштириш учун дипломатик ҳаракатларни сарфлайди». (АФП 2016 йил 25 феврал). Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри эса қуйидагиларни айтди: «Биз ўтган ҳафталарда Триполи ҳукуматини тузиш хусусида жуда жиддийлик билан ҳаракат қилдик. Улар ўзаро келишувга эриша олишмаса Ливия барбод бўлган давлатга айланиб қолади». (Рейтер 2016 йил 24 феврал). Демак Керри ҳукумат ташкил қилишга жиддий ҳаракат қилганини даъво қилмоқда! Яъни Америка андозаларига тушадиган ҳукуматни тузишга ҳаракат қилган. Акс ҳолда Америка бу ҳукуматни барбод қилади. Чунки Сухайрот ҳукумати бундай бўлмагани учун (яъни Америка андозасига тушмагани учун) Америка ўзининг Тобруқ парламентидаги малайлари орқали бўлмағур баҳона билан бу ҳукуматнинг ташкил этилишига тўсиқ қўйишга ҳаракат қилди. Америка малайлари бу ҳукуматнинг 32 вазирдан тузилишини рад этишларини айтишди. Шунинг учун ҳукумат бошлиғи Фоиз Саррож 2016 йил 22 январда Мисрга бориб унинг ҳокими Абдулфаттоҳ Сисий билан учрашди. Унинг бу сафари 6 кун давом этди. Саррож Америка малайларини рози қилишга уринди. Чунки у ўз сафарининг якунида вазирлар сонини қисқартиришга тайёр эканини билдирди. Саррож Қоҳирани тарк этиши биланоқ у ерга Ҳафтар натижалардан хабардор бўлиш учун, ўзининг нималар қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмалар олиш учун ва ўзини қўшимча қўллаб-қувватлов билан таъминлаш учун  учиб келди. Демак бу Американинг ҳукумат ташкил этилишига рози эмаслигини билдиради. Чунки ҳукуматнинг ташкил этилиши Америка истаган йўсинда бўлмайди… Чунки Саррож ҳукумат аъзолари сонини қисқартириб, уни 18 вазирдан тузадиган бўлиб уни Тобруқ парламентига 2016 йил 23 февралда таклиф қилса ҳам бу парламент уни рад этди. Ҳатто бир номаълум қуролли тўда овоз бериш учун келаётган парламент аъзоларига ҳужум қилиб уларнинг парламентга киришига йўл қўймасликка ҳаракат қилди. Оқибатда кворум (овоз берувчилар сони) тўлиқ бўлмай қолди, чунки парламентнинг тўлиқ 200 аъзоларидан фақат 89 тасигина ҳозир бўлди. Натижада парламент раиси мажлисни тарқатишга мажбур бўлди. Демак Америка ўзининг тўдалари ва югурдак тобелари орқали тўсиқ қўйишга ҳаракат қилмоқда…
  • Бу тўсиқ қўйишнинг сабабига келсак у қуйидагидир: Ливиядаги сиёсий доиранинг кўпчилиги Қаззофийдан қолган сарқитлардир, яъни Европа малайларидир. Шунинг учун вазирликларнинг ҳар қандай ташкил этилиши мана шу андозадан олинган бўлади. Буни янги вазирликда кузатиш мумкин. Америка эса Ҳафтарга ва унинг атрофидаги бир нафар ҳарбийларга таянмоқда. Америка Ҳафтардан у ҳукуматда кўпроқ улушга эга бўладиган ва ҳукумат устидан ҳукмронлик қиладиган бир янги сиёсий доирани пайдо қилиб ўзи учун таянч базаларни пайдо қилишини умид қилган эди. Лекин Ҳафтар ҳозиргача бунинг уддасидан чиқолмади. Унинг барча ҳарбий амалиётлари ҳам муваффақиятли чиқмади, аксинча бир жойда депсиниб қолди. Шунинг учун Америка сиёсий ечимга ўзи томонидан, Ҳафтар томонидан ва бошқа югурдак тобелари томонидан бўлаётган ҳарбий аралашув билан имкони борича каттароқ тўсиқ қўйишга ҳаракат қилмоқда. Америка бу тўсиқ қўйишни ҳукуматда «арслон улуши»га эга бўлишга муваффақ бўлгунига қадар давом эттираверади… Демак ҳарбий аралашув Американинг Ливияда ўз сиёсий нуфузини ўрнатиш учун ишга солаётган воситасидир. Америка то ўзининг бу истагига эришмагунча бундан асло тўхтамаслиги кўриниб турибди.
  • Европанинг позицияси эса бунга тамоман тескаридир. Чунки Европа келишувни муваффақиятли амалга ошириб ҳукуматни ташкил қилишга ва бу ҳукуматни тан олдиришга ҳаракат қилмоқда. Чунки Европа Ливиядаги сиёсий доира устидан ҳамон ҳукмрон бўлиб қолмоқда. Буни кўрсатиб турган далиллар кўп. Масалан француз президенти Олланд Британия малайи Мағриб подшоҳи Муҳаммад олтинчи билан 2016 йил 17 февралда Францияда учрашди. Иккаласи Ливиядаги вазиятни муҳокама қилишди ва Ливия парламентини Саррож бошчилигидаги миллий бирлик ҳукуматига ишонч билдиришга чақиришларини билдиришди. Британия ташқи ишлар вазири Филип Хэммонд эса 2016 йил 19 февралда Жазоирга бориб бу мамлакат ташқи ишлар вазири Рамтан Ламамра билан учрашди. Жазоирда Хэммонд: «Ливияда ҳарбий аралашув бу мамлакат бошдан кечираётган кризис учун муносиб ечим ҳисобланмайди» деб таъкидлади ва бир сиёсий ечимни топишга чақирди. Жазоир вазири британиялик ҳамкасбининг гапини қўллаб-қувватлаб қуйидагиларни айтди: «Биз ҳарбий аралашув Ливиядаги кризис учун муносиб ечим деб билмаймиз. Сарфланаётган барча ҳаракатлардан мақсад Ливияга битта миллий бирлик ҳукуматини ўрнатиш имконини беришдир, бу ҳукумат терроризмга қарши курашишда фаол бўлади…». (Algerian News (Жазоир хабарлари) 2016 йил 19 феврал). Демак Британия Франция қўллови билан ўзининг региондаги кучларини ҳам сиёсий амалиётни муваффақият қозонтиришда ва Америка зўр бериб жар солаётган ҳарбий аралашувга тўсиқ қўйишда ишга солмоқда…

Аммо ҳарбий амалиётлар бўлиши кераклиги ҳақида баъзи Европа давлатлари томонидан баёнотлар берилаётгани эшитилаётганига келсак, улар эҳтиёт юзасидан берилаётган баёнотлардир, бундан мақсад агар аралашувдан бошқа илож қолмаса майдон фақат Американинг бир ўзигагина қолиб кетмаслигидир. Масалан ахборот воситаларининг ёзишича Британия Ливияга бир ҳарбий кучни юборди. «Африка портали (Africa Portal)» 2016 йил 12 январда британиянинг Socialiat Worker сайтидан олинган қуйидаги хабарни тарқатди: «Консерваторлар ҳукумати Ливияга 1000 британ аскарини юборди. Бу аскарлар Давлат ташкилоти кучларининг олдинга силжиши сабабли таҳдид остида қолган нефт майдонларини мудофаа қилиш учун юборилди. Британ қироличаси денгиз кучларининг бир эскадра миноносеци ҳам шимолий Африка соҳиллари томон йўл олди. Айни вақтда ҳаво кучларидан Ливиядаги нишонларга қарши ҳаво зарбалари бериш учун тайёргарлик талаб қилинди». Франциянинг «Le Monde» газетаси эса 2016 йил 24 февралда қуйидаги хабарни тарқатди: «Махсус кучлар бўлинмалари Ливияда Исломий Давлат экстремистларига қарши яширин урушда иширок этади». Яъни Франция зарур бўлган тақдирда аралашувга тайёргарлик кўрмоқда. Лекин яширин равишда. Франция Американинг бир ўзининг Ливияга ҳарбий аралашувига йўл қўймаслик учун Британия билан биргаликда махсус кучларни юборади. Франция буни ошкора равишда қилишни истамади, балки яширин равишда қилмоқчи. Чунки Франция ҳарбий аралашувни ҳозирда Ливияда бир табиий ва қонуний нарсага айлантиришни истамайди. Чунки Франция Британия билан биргаликда сиёсий келишувни амалга ошириб ҳукумат ташкил этилишига эришишга ва бу ҳукуматни қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто Америка Европани ҳарбий аралашув билан қийин аҳволга солиб қўйишга уриниб, ҳали у ерда, ҳали бу ерда Европа томонидан аралашувлар бўлмоқда деб жар солиб баёнотлар берган пайтда ҳам Европа ана шу баёнотларни рад этишга шошилди: «Италия бош вазири Маттео Ренци якшанба куни Италиянинг Ливияга 5 мингга яқин аскарни юбориш ниятида эканини рад этиб, ҳозирги шарт-шароитлар Италиянинг бу собиқ мустамлакасида ҳарбий аралашув учун қулай эмаслигини айтди. Ренци теле диалог кўрсатувида қуйидагиларни айтди: мен бош вазир бўлиб турар эканман Италия Ливияга бостириб кириш учун ўша беш минг аскар билан ҳеч қачон бормайди». У қуйидагиларни қўшимча қилди: «Агар аралашув зарур бўлиб қолса Италия асло ортга чекинмайди. Лекин бу бугунги вазият эмас. Беш минг аскарни юбориш ғояси муҳокамага қўйилгани йўқ». Ренци бу билан Американинг Италиядаги элчиси Жон Филипга рад жавоби берган бўлди. Чунки Америка элчиси «Коррьере делла Сера» газетасига жума куни интервью бериб «Рим беш мингча аскарни юбориши мумкин» деган эди». (Манба: News Agencies, Россия Сегодня 2016 йил 7 март)… «Италия ана шу аскарларни жойлаштиришдан олдин Ливия ҳукумати томонидан – бу ҳукуматга парламент ишонч билдирганидан кейин – бўлган бир расмий талаб олиниши зарурлигини билдирди». (Арабийя 2016 йил 8 март). Италия бу билан Американинг Хавфсизлик Кенгаши томонидан ва Ливиядаги қонуний ҳукумат томонидан чиқадиган бир қарорни кутиб ўтирмай аралашаётганига ишора қилмоқда.

Бу эса Ливияда ишлар яқин орада барқарорлашмаслигини англатади. Шунинг учун Ливияда тинчликни таъминлай оладиган ёки барқарорликни пайдо қила оладиган бир обрўли ҳукуматнинг пайдо бўлиши кутилмайди. Жуда нари борса у ҳеч қандай куч ва қудратга эга бўлмаган учинчи ҳукумат бўлиши мумкин, холос. Айниқса Америка пайдо бўладиган ҳар қандай янги ҳукуматни камситаётган экан, шундай бўлиши табиийдир: «… Баъзи бир экспертлар Триполи ва Тобруқ парламенти аъзоларининг миллий бирлик ҳукуматини ташкил этиш ҳақидаги келишувни имзолаши мамлакатда учинчи ҳукуматдан бошқа натижани бермаслигидан, бу эса бўлиниш ва бош-бошдоқлик (тартибсизлик) ҳолатини  янада чигаллаштиришидан огоҳлантиришди… Қароргоҳи Нью-йоркда жойлашган Америка тадқиқот маркази «The Soufan Group»нинг бир ҳисоботида қуйидагилар билдирилди: «Миллий бирлик ҳукумати ташкил этиладиган бўлса бу ҳукумат ўзаро курашаётган икки ҳукуматга тобе отрядлар томонидан бу ҳукуматнинг қонунийлигини қабул қилишни рад этилишига дучор бўлиши эҳтимолдан холи эмас». Ҳисобот «туғилажак ҳукумат – кучли эҳтимолга кўра – уни ташкил қилиш келишувини имзолашдаги сиёҳ ҳали қуримай туриб жангга шўнғиши мумкин»лигидан огоҳлантирди. Буни кеча Британиянинг «Гардиан» газетаси билдирди…». (Шуруқ: 2015 йил 19 декабр). Шундай қилиб демак ҳукумат ҳатто ташкил қилинган тақдирда ҳам у жангчининг бир оз дам олишидек нарса бўлади, холос. Шундан кейин кураш яна янгидан бошланади. Кўриниб турган ҳолат шуки, Америка бу сафар то Ливияда асосий рол ўзиники бўлмагунча ҳаракат қилишдан асло тўхтамайди. Чунки Америка илк марта мана шу шаклда ўз малайларига эга бўлиб олмоқда ва унинг учун  «Давлат ташкилотига қарши курашиш» деган баҳона билан аралашиш фурсати туғилди.

Шунга кўра демак Ливияда – то мана шу мустамлакачи давлатларнинг чангали аралашувдан қирқиб ташланмагунча – ҳеч қачон барқарорлик бўлмайди. Энг муҳим нарса бу ёки у давлатга малайлик қилаётган маҳаллий пасткаш югурдакларни ағдариб ташлашдир. Бу югурдаклар сотилиб ва сотиб олиниб, ана шу мустамлакачиларга аралашув баҳонасини тайёрлаб беришмоқда. Балки бу аралашувда мустамлакачиларга хизмат ҳам қилишмоқда ва уларнинг номидан жанг ҳам қилишмоқда! Шунинг учун холис, онгли кишилар ажнабийлар аралашувининг ҳар қандай турини барбод қилишга ва мустамлакачиларни юртдан ҳайдаб чиқаришга – бу мустамлакачилар европаликлар бўладими ёки америкаликларми бунинг фарқи йўқ – жиддий ҳаракат қилмоқлари лозим. Холис, онгли кишилар мустамлакачиларнинг барча ечимларини ва лойиҳаларини рад этишлари, бу ечим ва лойиҳаларни улоқтириб ташлашлари, мустамлакачиларнинг малайларини ҳам ағдариб улоқтириб ташлашлари ва ишлар тизгинини қўлга олиб Аллоҳ ҳукмини Унинг ерида ўрнатишга ҳаракат қилмоқлари лозим… Биз Қуръони Карим ҳофизлари юрти бўлмиш Ливия аҳлида яхшилик қолмаган деб ҳисобламаймиз. Чунки бу юртда шундай содиқ, холис эр кишилар борки, улар  Ислом ва унинг аҳлига кек-адоватли ана шу душманларнинг лойиҳаларини Аллоҳ изни билан барбод қилишга қодирдирлар. Зеро Кучли, Азиз Аллоҳ Ўз динига ёрдам берганларга албатта ёрдам беради.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ * وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْسًا لَهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُم﴾

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур. Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур» [Муҳаммад 7-8]

  3 жумодус-соний 1437ҳ

 12 март 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here