Бангладеш ҳукумати Исломдан воз кечмоқчи

468
0

 Бангладеш бошқа дин вакилларига қарши қатор экстремистик ҳужумлар содир этилиши ортидан давлатининг расмий дини Ислом бўлишидан воз кечиши мумкин.

Давлатнинг Олий суди расмий дин сифатидаги Исломга қарши чиқаётган ҳаракатларни тинглашни бошлади. Бу ҳиндулар, насронийлар каби бошқа дин вакилларига ёки озчилик шиаларга қарши қатор ҳужумлар содир этилиши ва бу ҳужумлар ортида исломий экстремистлар тургани иддио қилиниши ортидан юз бермоқда.

1971 йил Бангладеш Покистондан ажралиб чиққач, илмоний давлат, дея эълон қилинди. Лекин 1988 йилда конституцияга ўзгартиш киритилиб, давлатнинг расмий дини Ислом, деб эълон қилинди. Бугун эса ўзгартириш киритилишининг қонуний ёки ноқонуний бўлганлиги тўғрисида судда тортишув кетмоқда, диний озчилик етакчилари унинг қонунийлигини қўллаб-қувватлашмоқда. Шундай бир манзарада Қўшма Штатлар ҳам Исломий Давлат ташкилоти Бангладешда кучайиб бораётганидан огоҳлантирмоқда. Бироқ ҳукумат терроризм билан боғлиқ муаммолар манбаи фақат юрт ичкарисида эканини таъкидламоқда. Жеймс Клеппернинг Америка конгрессига берган ёзма гувоҳлигида айтилишича, хорижликларга ва диний озчиликка қарши қилинган ўн битта ҳужумни Исломий Давлат ташкилоти ўз зиммасига олган, Бангладешдаги Ансоруллоҳ жамоаси билан Ҳинд Ярим оролидаги ал-Қоида ташкилоти биргина Бангладешнинг ўзида 2013 йилдан бери ўн бир нафар ёзувчи ва блогерга суиқасд қилиш жавобгарлигини ўз зиммасига олган.

Бангладешда 2014 йил январ сайловларига тайёргарликлар бошлангандан тортиб шу вақтга қадар сиёсий беқарорлик давом этмоқда. Бу сайловлар мухолиф партиялар томонидан бойкот қилинганди. Бундан ташқари, 1991 йилги Бангладеш мустақиллиги уруши асносида ҳарбий жиноятлар ва ваҳший амалиётлар содир этганлик айблови билан исломий жамоалар раҳбарлари ҳам судга тортилганди. Бангладеш аҳолисининг 90 %и мусулмонларни ташкил қилади. 8 %ни эса ҳиндулар, қолганини насронийлар, буддистлар ва бошқа дин вакиллари ташкил қилади. (Манба: Daily Mail).

Роя газетаси шарҳи:

Бенгал конституциясида давлатнинг расмий дини Ислом, дея қайд этилган ва буни бошқа аксар исломий юртлар конституцияларида ҳам топиш мумкин. Шунга қарамай бу юртлар қонунчилигида Исломни асос қилиб олинмайди. Аксинча, у ерлардаги раҳбарлар қонунчиликда ҳам, сиёсий ишларда ҳам Исломни умуман эътиборга олишмайди. Нима бўлганда ҳам, Бангладеш конституциясидан давлатнинг расмий дини Ислом, деган матнни қолдириш ё қолдирмаслик таклифи Исломга қарши кураш оқимида кетмоқда. Бироқ бу курашга қарши жавоб айни матнни конституцияда сақлаб қолишдан иборат бўлмаслиги керак. Балки кураш Исломни сўзда эмас, амалда давлатга асос қилишдан иборат бўлиши лозим. Бу эса Ислом ақидасини ўзига асос қилиб олган ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо қилишга ҳаракат қилишни англатади.

Роя газетасининг 2016 йил 9 март чоршанба кунги 68-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here