Сурия қаёққа қараб кетмоқда?!

81
0

Сурия қаёққа қараб кетмоқда?!

 Абдуллоҳ Маҳмуд қаламига мансуб

«Ҳарбий амалиётларни тўхтатиш», режаси билан боғлиқ Америка-Россия келишувининг сиёҳи ҳали қуриб улгурмай, Америка ташқи ишлар вазири «Биз узоқ кутадиган бўлсак, Сурия бирлигини сақлаб қолиш фурсати қўлдан бой берилиши мумкин» деб айтди. (Рейтер 2016 йил 23 феврал). Унинг бу баёноти сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси вазирликдан йиллик бюджетни талаб қилган йиғинда янгради. Тўғри, Сурияни бўлиб ташлаш тўғрисидаги бундай гап Америка дипломатияси томонидан биринчи бор янграётгани йўқ. Бироқ Керрининг эҳтимолли ёки ўртага ташланган вариантлар сифатида бунга ишора қилиб ўтиши биринчи бор расман ва очиқ тарзда таъкидланмоқда. Гарчи бу гап сулҳ битимининг муваффақиятсизлигидан эҳтиёт бўлишга чақириқ оҳангида айтилган бўлса-да, бироқ Оқ уй маъмурияти томонидан ўртага ташланиши ва сулҳ битимига рози эканини эълон қилиниши айни битимнинг амалда муваффақиятли чиқиши борасида уларда қандайдир шубҳа бор эканини кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, Оқ уй матбуот воизи Жош Эрнест журналистларга берган кунлик интервьюсида сулҳ битимини бундай изоҳлади: «Бу қадам – гарчи уни амалга ошириш мушкул бўлса-да – қулай фурсат яратади ва Қўшма Штатлар бу фурсатдан фойдаланишга ҳаракат қилади». (Рейтер 2016 йил 22 феврал). Керри ҳам ташқи алоқалар қўмитаси олдида қилган маърузаси давомида «Мен айни амалиётнинг албатта амалга ошишини қатъий айтолмайман, чунки буни ўзим ҳам билмайман», деди. (Charlotte Observer сайти 2016 йил 23 феврал). Ҳатто Обама ҳам ўзининг ҳафталик радиомурожаатида «Сўнгги пайтда АҚШ билан Россия эришган вақтинчалик сулҳ битимининг муваффақиятли амалга ошиши эҳтимоллари тўғрисида шубҳа мавжуд», деди. (Ал-Жазира нет 2016 йил 27 феврал).

Американинг сулҳ битими муваффақиятлари борасида шубҳаланаётгани қуйидагиларга далолат қилади: Америка айни сулҳнинг эҳтимолли муваффақиятсизлиги унинг тугаш арафасида турган демократик маъмуриятининг омадсизлигига олиб бормаслиги учун олдиндан ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун бу сулҳни бугун муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам, албатта ташлаш керак бўлган қадам ҳамда эртанги кунда унга асосланиш мумкин, деб ҳисоблаяпти. Чунки бу давлат Суриядаги жуда кўп сулҳлардан у ердаги режаларини амалга оширишда услуб сифатида фойдаланди. «Америка кичик сулҳлар силсиласи бошланганидан буён катта сулҳни тайёрлаб келаётган эди. Ўша кичик сулҳлар 2012 йил 10 апрелдаги Кофи Аннан сулҳидан тортиб Ахзар Иброҳимий сулҳи, Барза райони сулҳи, Қобун райони сулҳи, шимолий Идлиб атрофидаги икки шаҳар: Куфриё ва Фавъа сулҳи, Дамашқ атрофидаги икки шаҳар: Забадоний ва Мадая сулҳи, 2015 йил декабрдаги Ваър (Ваер) райони сулҳигача бўлган сулҳлардир. Америка президенти бу сулҳларни олқишлаб уларни каттароқ шаклда кенгайтиришга чақирди. Бу билан у гўё ўша пайтдан бошлаб ҳозирги катта сулҳни режалаштиргандек бўлди. Чунки Обама ўша вақтда Ваър сулҳи келишувини шарҳлаб, «… Бу сулҳ айнан шундай минтақаларда татбиқ этиладиган сулҳ келишувларининг бири эканини таъкидлар экан жумладан бундай деди: Бу сулҳ Сурияда янада каттароқ ҳажмда амалга оширилиши мумкин…». (Рейтер, 2015 йил 9 декабр)… (Ҳизб ут-Таҳрир варақаси 2016 йил 24 феврал).

Катта сулҳга элтувчи кичик сулҳлар таркибида Сурияни бўлиб ташлаш лойиҳаси ётибди. Чунки айни сулҳ хулосаларида, ўт очишни тўхтатишга эришиш режасини ишлаб чиқувчи комиссия тузиш ҳам айтилган. Сулҳ эълонида бундай сўзлар келган: «Қўшма Штатлар, Россия Федерацияси ва Сурияни қўллаб-қувватловчи халқаро гуруҳ аъзолари ўт очишни тўхтатишга эришиш учун биргаликда фаолият олиб боради. Бу фаолият 2016 йил 11 феврал куни айни гуруҳ чиқарган қарорга мувофиқ ва унинг талабига кўра амалга оширилади, қарорда ИШИД, Жабҳатун Нусра каби Хавфсизлик Кенгаши томонидан террористик дея эътироф этилган ташкилотларнинг назорати остидаги ерлар белгиланган бўлиб, бу ташкилотлар ҳарбий амалиётларни тўхтатилишидан мустасно қилинган». Яна сулҳ эълонида «Ўт очишни тўхтатишга эришишда иштирок этувчи бошқа доиралардан ерларни қўлга киритишни ёки қўлга киритишга уринишни тўхтатиш» ҳам айтилган. (Ал-Жазира нет 2016 йил 23 феврал). Назоратга олинган минтақаларни бир хил ҳолатда сақлаб туриш (яъни янги минтақаларни эгаллашни тўхтатиш) билан бир қаторда Америка ва Россия томонидан амалга оширилаётган ҳарбий амалиётлар давом этаверади. Яъни сулҳнинг террористлар назорати остидаги минтақаларни ўз ичига олмаслигини баҳона қилиб, Асад режими назорати остидаги минтақалар доирасини кенгайтиришади. Чунки сулҳга кўра, террористлар назорати остидаги минтақалар фақат ИШИД ва Жабҳатун Нусра каби ташкилотлар назорати остидаги минтақаларнигина эмас балки умуман келишувни истамаётган кишилар назорати остидаги минтақаларни ҳам ўз ичига олади. Мисол учун, Россия ўзининг Суриядаги ҳарбий амалиётларини бошлагандан бери фақат террористларни нишонга олаётганини даъво қилиб келмоқда!

Ҳақиқатдан ҳам, сулҳ бошлангандан бир кун ўтибоқ Россия шунча қилиб келган қилмишларини қайта бошлади. Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш кенгашининг хабар қилишича, «жанговар амалиётларни тўхтатиш битими кучга кирганидан бир кун ўтиб, якшанба куни номаълум ҳарбий учоқлар Ҳалабнинг ғарбий қисмидаги олтита шаҳарга ҳужум уюштирди. Бомбалар нишонга олган айни шаҳарларда Исломий Давлат ва Жабҳатун Нусра жангарилари бўлмаган. Кенгаш раҳбари Ромий Абдурраҳмоннинг таъкидлашича, ўтган якшанба куни Асад режимига ёки Россияга қарашли экани аниқланмаган ҳарбий учоқлар Ҳалабнинг ғарбий ва шимолий районларидаги олтита шаҳарга ҳаво ҳужумларини амалга оширган, бу шаҳарлардан атиги биттасида Жабҳатун Нусра жойлашган, холос». Ҳужумларда битта шахс ҳалок бўлган, бир нечта шахс жароҳатланган. Биргина ўша куннинг тонгида жангари гуруҳлар назорати остидаги жанубий Ҳама районидаги Ҳарбунафса қишлоғи саккизта ҳаво ҳужумига дуч келган. (Huffington Post 2016 йил 28 феврал).

Онадўли ахборот агентлиги Ўрта Шарқ университети катта эксперти, Американинг Суриядаги собиқ элчиси Роберт Форддан интервью олди. Собиқ элчи ўт очишни тўхтатиш ҳамда қамалдаги ерларга инсонпарварлик ёрдамларини етказилишга оид Сурияни қўллаб-қувватловчи гуруҳ томонидан қабул қилинган қарорни шарҳлар экан, жумладан, бундай деди: «Бу қарорни татбиқ қилиш жуда мушкул. Чунки Башар Асад террористларга қарши урушини асло тўхтатмаслигини айтмоқда. Руслар ҳам Ҳалабни бомбардимон қилишда давом этишлари, у ердаги ҳар бир жангчини террорист, дея ҳисоблашлари тўғрисида баёнот беришяпти. Жабҳатун Нусра билан ИШИД ҳам урушни давом эттиришдан ҳаргиз тўхтамасликларини таъкидлаяпти». Форд унинг давлатида ҳозирги босқичда бирор режани амалга ошириш имконияти кам эканини таъкидлади ҳамда 2011 йилда Араб Давлатлари Лигаси билан 2012 йилда БМТ бош котиби Кофи Ананнинг Сурияда ўт очишни тўхтатиш ва сиёсий ечимга эришиш борасида муваффақиятсизликка учраганликларини эслатди. «2011 ва 2012 йиллардаги иккала ташаббуснинг ютуққа эришиши амри маҳол эди. Бугун 2016 йил ҳам шунга қайта уринишяпти. Бироқ мен Сурия ҳукумати билан мухолафат ҳақиқий сулҳ ва музокарага тайёр эмас эканига ишонаман», дея қўшимча қилди.

Форд яна бундай деди: «Афтидан, Сурия бўлиниш ва парчаланиш сари кетмоқда. Чунки юртнинг шимолий-шарқий минтақаси курдлар, жанубий-шарқий минтақаси ИШИД, ғарбий минтақаси Сурия ҳукумати қўлида, бошқа қисмдаги тўртинчи минтақа эса эртага мухолафат назорати остида бўлади» (Онадўли 2016 йил 13 феврал).

Роберт Форд Америка ташқи ишлар вазири Жон Керрига мактуб ёзди. Мактубда «Истеъфодаги элчи Сурияда эҳтимолий ўт очишни тўхтатишни кузатиб борувчи халқаро мустақил назорат кучлари зарурлигини билдирди. Керрининг Сурия мухолафатини бирлаштириш ва Исломий Давлатга қарши курашиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади ҳамда айрим асосий чора-тадбирлар бажарилмайдиган бўлса, бу Сурия масаласини боши берк кўчага киритиб қўйиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Илгари Араб давлатлари Лигаси билан БМТ раҳнамолигида Сурия режими билан мухолафат келишувга эришишгани, бироқ иккала тафарга нисбатан қаттиқ жазонинг йўқлиги сабабли бу келишув тез орада барбод бўлганига эътибор қаратди. Ўт очишни тўхтатиш татбиқ этиладиган бўлса, унинг давоматини кафолатловчи механизм бўлиши зарурлигини таъкидлади». (Қудсул Арабий 2015 йил 10 декабр).

Афтидан, Американинг Суриядаги ўз мақсадига эришиш учун юргизаётган сиёсати ҳаммани Сурияда фақат битта ечим бор, деган нарсага ишонтиришдан иборат. Яъни бу ечим Асад режимининг қолиши, Суриянинг ўз-ўзини бошқаролмайдиган даражада бўлиб парчалаб ташланиши, Асад режими эса жуда катта қисмини бошқариб, унинг ибораси билан айтганда, «фойдали Сурия»га айланиши ечимидир!

Кофирлар тайёрлаётган макрлар ёки уларнинг айримлари мана шулар. Бироқ биз Роббимиз ваъдасига ва ҳукмига чуқур инонамиз. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ҳукм қилувчиларнинг устасидир.

«Ёмон макр-ҳийлалар қиладиган кимсалар учун қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари ҳам ҳалок бўлур (яъни беҳуда кетур)»  [Фотир 10]

Чунки Шом Сурияси Набий A Ислом диёрининг маркази, дея сифатлаган ҳолатга Аллоҳнинг изни ила қайтади. Дарҳол қайтмаса, яқин келажакда қайтиши муқаррар.

«Эҳтимол сизлар ёқтирмаган нарса сизлар учун яхшидир, эҳтимол сизлар ёқтирган нарса сизлар учун ёмондир, Аллоҳ билур, сизлар билмассиз» [Бақара 216]

Роя газетасининг 2016 йил 2 март чоршанба кунги 67-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here