Учинчи март муслима аёллар қалқони бўлган Халифалик йўқотилган мусибатли кундир

545
0

Бу йил 2016 йил 3 март куни Ислом Уммати бошига катта бахтсизлик тушганига 92 йил тўлди. Бу кунда мустамлакачи Ғарб ва унинг хоин ювиндихўри Мустафо Камол қўли билан Исломдаги бошқарув тузуми бўлган Халифалик бекор қилинди. Қалбларимиз ўша машъум кун оқибатларидан ва унинг мусулмонларга, динларига бўлган таъсиридан ҳамон қон қақшамоқда. Бу ҳодисани тасвирлашга тилларимиз ожизлик қилади. Бироқ ушбу буюк тузумнинг ғойиб бўлиши оқибатида кўрилган улкан зиён бадалини ҳаммадан ҳам кўпроқ Уммат аёллари тўламоқдалар. Чунки бу тузум уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиларди, ораларида адолат ўрнатарди, ор-номусларини ҳимоя қиларди, фаровон ҳурмат-иззатли ҳаёт билан таъминларди.

Халифалик аёллар қони ва шарафини мудофаа қилиш учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг амрига итоат қилган ҳолда, иккиланмай, бир лаҳзадаёқ армияни сафарбар қиларди. Бу тузумни тақволи зотлар бошқарарди ва улар аёлларга мисоли ходим каби хизмат қилишарди. Халифалик тузуми оғир иқтисодий юкларни кўтарарди: доим аёлларнинг ҳамма эҳтиёжларини қондириб, оилавий етишмовчиликларини ҳал этиб келарди. Унинг исломий низоми остида аёллар ҳукмдорларни сайлашга қодир бўлганлар, уларни очиқ-ошкор муҳосаба қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар, муҳосаба қилгани учун уларга ҳеч қандай таҳдид бўлмаган. Халифалик давлати минглаб олима аёлларни етиштириб чиқарганди ва аёлларни буюк даражага олиб чиқиш, ҳуқуқлар билан таъминлаш ва ўз соясида гўзал суратда муомала қилиш билан дунёга етакчилик қилганди.

Аммо Халифалик бекор қилингандан сўнг муслима аёллар тўқсон йилдан зиёд вақт мобайнида зулматга, таърифлаб бўлмас машаққатларга, тоқат қилиб бўлмас азоб-уқубатларга ғарқ бўлдилар. Ғарбнинг аёлларга раҳм-шафқат қилишни билмайдиган, аёллар жони ва номусини ҳимоя қилмайдиган режимлар остида қирғин, вайрона, қашшоқлик, хорлик, маҳрумликдан бошлари чиқмади.

Дарҳақиқат, ушбу Уммат аёллари устидан диктаторлар ҳукм юритишди, молу давлатларини ўғирлашди, террорчилик ва таҳдидлар билан бошқаришди. Исломий либослари ва ақидалари борасида репрессия қилишди, уларнинг зулмига қарши чиққанликлари ва Исломга даъват қилганликлари сабабли қамоқларга ташлашиб, қийноқларга солишди, қатл қилишди… Шунингдек, бу золим режимлар муслима аёлларни молиявий ва бошқа ҳамма эҳтиёжларини таъминлашдек Исломдаги ҳуқуқларидан ҳам маҳрум қилиши билан муҳтарама опа-сингилларимизни кўчаларда тиланчилик қилишга, таналарини сотишга ҳамда ўзлари ва бола-чақаларини боқиш учун ажнабий давлатларга боришга мажбур қилди. Бу муслима аёлларнинг эҳтиёжлари бугун жуда ҳам кўпайган бир пайтда, коррупциячи раҳбариятлар, режимлар улардан бутунлай воз кечишди, уларнинг ўз юртларида Ислом душманлари қўли билан қирғин қилинишларига, бундай жаҳаннамдан қочиб денгизларга ғарқ бўлишларига сабаб бўлишди, тинч бошпанага эга бўлишдек ҳуқуқларидан маҳрум этишди. Уларни мудофаа қилиш сари армияларини сафарбар қилишда сусткашлик қилишибгина қолмай, ҳатто уларни қирғин қилиш учун душман билан тил бириктиришди…

Эй мусулмонлар, эй мўмин қудрат ва ёрдам аҳли!

Тўқсон йилдан бери аёлларингизнинг куфр тузумлари остида зулмат, хорлик, репрессия ва машаққат билан ҳаёт кечирганлари етмайдими сизга?! Оналарингиз, опа-сингилларингиз, аёлларингиз ва қизларингизга ўз ҳурмат-иззатларини қайта олиб беришни орзу қилмайсизми. Ахир, мўминалар Халифалик замонида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг низоми соясида бахтли ҳаёт кечирган ҳурмат-иззат мана шу эмасмиди?! Исломни илгари бутун оламда бўлгани каби, қайта ўз қудратига, улуғлигига олиб чиқишни, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло амр қилганидек, бутун дунёга Ислом адолати ва нурини улашишни истамайсизми?!

Биз сизни юртларимизга саратондек ёпишиб олган ҳамда Уммат ва унинг аёлларини исломий татбиқ сабабли юзага келувчи ҳимоядан, неъматлардан, ҳуқуқлардан маҳрум қилган бу режимларни вайрон қилишга даъват қиламиз. Шунингдек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга дарҳол ҳаракат қилишингизни ҳам талаб қиламиз. Рошид Халифалик давлати Исломнинг бутун дунёдаги ўз қудрат ва улуғлигини қайта олиб беради, фасод ва зулмни илдизи билан қўпориб ташлаб, ўрнига бутун муслималар ва Уммат учун янги Тонгни олиб келади. Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«

«Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

«https://youtu.be/ZoqfcHl-s7I» электрон адресдаги видеомиз Халифалик давлатининг қулаши муслима аёллар ҳаётида қандай оқибатлар пайдо қилгани тўғрисида ҳикоя қилади.0hizb

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими аёллар қисми

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here