Қирғизистон куч тизимлари ва хавфсизлик қўмитаси…

32
0

Қирғизистон куч тизимлари ва хавфсизлик қўмитаси ҳамкорликда диний идоралар вакилларини мухолифат ҳаракатларига ва исломий муҳитга қарши қурол сифатида таёрлай бошлашди

ММХҚ (мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси) томонидан олиб борилаётган янги лоиҳага кўра, Қирғиз миллий диний шахслар уюшмаси ташкил этилмоқда. Уюшмага диний илми бўлган бир қатор етакчи қирғиз уламолари бошчилик қилишаяпти. Мақсадлари, мамлакатдаги диний вазиятни ҳукуматнинг олиб бораётган сиёсатига мувофиқлаштиришдан иборат.

Ҳукумат диний уюшманинг қўли билан “иймон” фонди тасарруфоти остида таёрлов курсини ўтказди. 2500 имомдан фақат 800 тасигина имтиҳонлардан ўтиб, ҳукумат талабига мос имом деб тасдиқланди. Имомлар фақат шариат илмларини билиш даражаларига биноан эмас, балки илмоний куфр системасига мувофиқ иш олиб бора олишларига кўра ҳам имтиҳон қилинган. Натижаси кўриниб турганидек, жуда кўп имомлар куфр системасига Исломни тобе қилиб бериш билан охиратдаги ҳаётларини куйдириб юборишдан бош тортишган.

Қирғизистонда охирги ойларда масжид имомларига муфтиётдан марказлашган мавъиза варақалари бериладиган бўлди. Жума хутбасидаги мавъизалар юқоридан тасдиқланган фикрлар асосида олиб борилмаса,имомлар ММХҚ ва ИИМнинг махсус бўлинмалари томонидан қурқитилиб, ҳар хил сиқувларга олинади.

Охирги жума хутбалари учун белгиланган мавъизаларнинг бири Ҳизб-ут Таҳрир исломий сиёсий партиясига қарши иғво ва бўҳтон тошларини отиш топшириғи асосида бўлиб ўтди. Кўп имомлар бу буйруққа итоат қилишмади. Лекин баъзи имомлар бироз енгилроқ, баъзилари эса чин юракларидан чиқариб мавиза тузиб, мусулмонларга ваъз қилиб берганлари ҳам бўлди.

Ваҳолангки шу кунларда Ҳизб йигитлари мана шу исломий шахслар бўлган имомларнинг аёлларига тажовуз қила бошлаган ИИМ ходимларига, “Аёлларимиздан, оналаримиздан ифлос қўлларингни тортинглар, керак бўлса бизларни қаманглар”, деб кенг сиёсий чиқиш қилиб берган эдилар. Шу сиёсий эрк ва жасорат билан чиқиш бўлмаганида эди, улар бир четдан – имомларми ёки бошқаларми,  суруштириб ўтирмай – ҳижобли аёлларни қамоққа олиш билан, эркаклардан пул ундира бошлашлари аниқ эди. Жума мавизаларида аёллар ҳимояси учун бир оғиз сўз айта олишга ҳам жасорати етмаган бу имомлар армияси Ҳизбга қарши соатлаб ваъз иршод қилишди.

Ҳукумат масжидларга қўшни бўлган савдо расталарида ароқ ва бошқа ҳаром ичимликлар сотилишига рухсат беради. Мактабларда қизларимизга ва ўқитувчи аёлларимизга ҳижобни ва рўмол ўрашни таъқиқлашади. Бугунга келиб, иккинчи, учинчи ва тўртинчи аёлга уйланишдан маҳрум қилиш мақсадидаги, Салялованинг махсус ношаръий лоиҳаси илгари сурила бошланди. Бунинг билан, Аллоҳ ҳалол қилган бир неча аёлларга никоҳ ўқитиб олиш таъқиқланадиган бўлди. Чунки ҳукумат, фақат битта никоҳга рухсат беради ва ЗАГС рўйхатига олади. Қолганлари учун фақат зино эшиги очиқ ҳолича қолаварадиган бўлди. Ҳатто Чувак ҳожи бу ношаръий лоиҳани юз фоиз қўллашлигини билдириб,  лоиҳани тўлдириш, янада мукаммаллаштириш учун Салянова билан махсус муҳокама йиғини уюштиришди.

Муфтиёт ва имомлар эса, мусулмонларни юқоридаги ношаръий ишлардан қайтариш ўрнига, уялишмай куфрнинг манфаатларига хизмат қилишда давом этиб боришаяпти. Наҳотки, уларга шу дунёдаги арзимас манфаатлар, охиратдаги абадий роҳат ва фаровонликлардан афзал кўринаётган бўлса. Наҳот, улар ўз мавъизаларида келтиришаётган саҳобалар қиссаларини ўзлари эшитишмаётган бўлишса. Наҳотки, орган ходимлари уларнинг кўзларига ўлим фариштасидан ҳам қўрқинчлироқ кўринаётган бўлса. Наҳотки, уларнинг қалблари Аллоҳ томонидан қулфланган бўлса.

Куфр билан ҳамкорлик қилиш фақат кофирлар билан бевосита олиб бориладиган амаллар билангина амалга оширилмайди. У кимлар билан бирга олиб борилса ҳам, куфр андозалари, манфаатлари ва услублари асосида бориши билан ношаръий эканлиги тасдиғини топаверади. Масалан: бирор шаръий тўғри ишни, ношаръий йўл билан амалга ошириш, айтайлик, ўғрини қўлини кесиш амалиётини, шаръий қозининг ҳукмисиз амалга ошириб юбориш каби. Ёки Бирор шахс ёхуд жамоъага куфр нисбатини бериш (такфир қилиш ва муртадга чиқариш) ва шунга муносиб ҳукмини ижро қилиш учун ҳам шаръий қозининг ҳукми вожиб бўлгани сингари.

Уламоларимизнинг баъзиларида жамиятимизни тозалаш, уни бузуқ унсурлардан ҳоли қилиш учун ҳар қандай воситалардан фойдаланса бўлаверади, деган нотўғри тушунчалар ҳукмрон бўлиб қолган. Улар шу фикрлари асосида Аллоҳнинг тақдиротида бўлган баъзи бир ёмон кўринишларни бартараф қилишни баҳона қилиб, яъни жамиятимиз, миллатимиз ва ватанимиз фаровонлиги зарур, деган байроқлар остида, куфр билан ҳамкорлик қилиб бўлса ҳам, жамиятимизда яхши кўринишларни ҳимоя қилишимиз лозим, деб ўйлашади. Аслида жамиятимиздаги барча бузуқ кўринишлар Аллоҳнинг бизларга бўлган бир синовидир. Унга қарши курашаётганимизда Аллоҳнинг ҳукмларидан четга чиқиб, ҳаддимиздан ошиб кетмаслик билан бу имтиҳондан ўта олган бўламиз, инша Аллоҳ.

Шунинг учун шаръий ҳукмлар куфр системасига ҳам, депутатларнинг ўзларидан келиб чиқиб чиқарган ҳукмларига ҳам муҳтож эмас. Жамиятни ислоҳ қилиш фақат Аллоҳнинг қўлида. У Зот мусулмонларга нусрат бериш орқали, уларнинг қўллари билан жамиятни поклайди. Мусулмонларнинг вазифалари эса, ўз ақллари билан жамиятни ислоҳ қилиш ҳақида бош қотириш эмас, балки шаръий ҳукмдан четга чиқмай, Аллоҳ томонидан келадиган нусратни кутиб, унга лойиқ сабр ва саботда туриб беришдан иборатдир. Куфрдан умид қилиш биз мусулмонлар учун ўта пасткашлик ҳисобланади.

Аллоҳ берган обру-эътиборларимизни омонат деб билиб, уни ўз эгасига хиёнат қилмаган ҳолда топширишга ҳаракат қилайлик. Оддий оми халқ олиму уламоларга эргашгани учун гуноҳкор бўлмайди, инша Аллоҳ. Уламолар уларнинг гуноҳларини ўз гарданларига олиб қолишлари мумкин, Аллоҳ сақласин. Уламолар ва Аллоҳ диний обруй берган исломий шахслар, умматни тўғри йўл сари етакланглар. Қўрқсаларинг бир четга чиқиб, томоша қилиб турганларинг маъқулроқ, чунки бунинг сизларга зиёни озроқ, ўзларинг учун. Пайғамбаримиз САВ “сизлардан қайси бирингиз мункарни кўрса қўли билан қайтарсин, бунинг имкони бўлмаса тили билан қайтарсин, унга ҳам қодир бўлмаса қалбида ёмон кўриб турсин, бу эса иймоннинг энг заифидир” дедилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here