АҚШ давлат департаменти Марказий Осиё давлатларини эҳтимолий терактлардан огоҳлантирди

408
0

 АҚШ давлат департаментининг 3 март куниги глобал террористик таҳдид ҳақидаги ҳужжатда Марказий Осиё давлатларини эҳтимолий терактлардан огоҳлантириб ўтди.

 “Ўзбекистон Ислом ҳаракати”, “Ал-Қоида”, “Исломий жиҳод иттифоқи” каби террорчи гуруҳлар тарафдорлари аввалгидек Марказий Осиёда жуда фаол. Бу гуруҳлар аксиламерика кайфиятларни шакллантириш орқали АҚШ манфаатларига таҳдид уйғотишлари мумкин”,- дейилади ҳужжатда.

 АҚШ давлат департаменти бундай ҳужумлар нафақат Марказий Осиёда балки бутун дунё бўйлаб, хусусан Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Европа ва Осиёда амалга оширилиши мумкинлигидан огоҳлантириб ўтди.

 Ҳужжутда қайд этилишича, “экстремистлар одатий қуроллар ва оммавий қирғин қуроллардан фойдаланиб, расмий ва хусусий манфаатларга зарар етказиш мақсадида ҳужум уюштиришлари мумкин”.

 Туркистон:

АҚШ ҳукумати мавжуд бўлмаган хатарни бўрттириб кўрсатиш орқали Марказий Осиёдаги мустабид режимларининг шундоқ ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган урушига мой сепиб келмоқда. Бу режимлар эса АҚШдан “оқ фотиҳа” олгач ўзлари учун ёқимсиз бўлган шахс ва ташкилотларни йўқ қилиш ва қувғинга олишда айнан мана шу каби “огоҳлантиришлар”дан унумли фойдаланишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here