Керри манзилгоҳ қуриш амалиётларини қоралаб, ноқонуний дея ҳисобламоқда

508
0

Фаластин Озодлик ташкилоти бош котиби Соиб Ариқотнинг айтишича, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри билан учрашуви чоғида бир неча масалаларни кўтарган. Уларнинг асосийси, халқаро тинчлик конференциясини ўтказиш билан боғлиқ француз ғояларидир. Соиб Ариқот Фаластин томони бу ғояларни Араб давлатлари билан бир қаторда қўллаб-қувватлашини ҳам таъкидлади.

Ариқотнинг баён қилишича, Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри ўтган якшанба куни Аммонда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашганидан сўнг манзилгоҳ қуриш амалиётлари Америка томонидан қораланиб, ноқонуний деб ҳисобланишини таъкидлаган. Ариқотга кўра, Керри Аббосга 67 йилги чегаралар асосида икки давлат ечими вариантини амалга оширилишини ҳимоя қилишда Американинг давом этишини ҳам таъкидлаган.

Керри Аммонга сафари чоғида Маҳмуд Аббос билан учрашув ўтказиб, у билан жорий вазият билан боғлиқ бир неча масалаларни муҳокама қилди ва «Исроил» билан фаластинликлар ўртасида бевосита тинчлик музокараларини қайта бошлаш ҳақида суҳбатлашди. (Арабийя нет).

Роя газетаси шарҳи:

Американинг Фаластин аҳлига шунча душманлик қилганига ва яҳудийлар давлатини қурол-яроқ, маблағ билан қўллаб-қувватлаганига қарамай, Фаластин режимидаги малайлар америкалик масъуллар билан учрашишмоқда ҳамда гўё бу масъуллар бетараф ёки холис воситачилардек улардан ўртамчилик қилиб беришларини талаб қилишмоқда.

Мана шулардан кейин ҳам бу раҳбарларни Фаластин аҳлининг вакили ва уларнинг манфаатини ҳимоя қилувчилар, дейишга асос борми?! Ҳали ҳам Фаластин аҳли ва бошқалар орасида шу раҳбарларга алданиб, улардан Фаластиннинг бирор қарич ерини яҳуд вужуди босқинчилигидан озод қилиб беришларини ёки тортиб олинган ҳуқуқларни ўз эгаларига қайтаришларини умид қиладиган кишилар топиладими?! Ахир, бу раҳбарлар аллақачон уларнинг ҳамма ҳақ-ҳуқуқларини зое кетказиб, барча муқаддас нарсалардан воз кечиб бўлишганку!!

Роя газетасининг 2016 йил 24 феврал чоршанба кунги 66-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here