Ҳизб ут-Таҳрир муфтийга суиқасд қилишга уринганликда айбланмоқда

504
0

Санкт-Петербург гезетаси: Ҳизб ут-Таҳрир муфтийга суиқасд қилишга уринганликда айбланмоқда

2016 йил 18 феврал куни Санкт-Петербургнинг «fantanika.ru» электрон газетаси саҳифасида катта-катта ҳарфлар билан «Ҳизб ут-Таҳрир масжид жомеида муфтий Жафар Пончаевга суиқасд қилишга тайёрланган» номли мақола чоп этилди. Мақолада айтилишича, «Сурияга борганларни тергов қилиш ва ҳибсга олиш ишлари жараёнида 2012 йил ҳодисасининг ҳақиқати очилган, Россия шимолий ғарбий минтақалари бўйича муфтийси Ҳизб ут-Таҳрирни Санкт-Петербург шаҳрида экстремистик фикрларни тарқатишни тўхтатишга чақирганидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир унга суиқасд қилишни режалаштирган. Биз умумий тергов доирасида бу режа амалга оширилмай қолганидан хабар топдик. Кейинчалик муфтий 2012 йил декабр ойида вафот этган».

Биринчидан: Каттаю кичик инсонларга яхши маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир буюк Исломга даъват қилади. Ушбу Ислом эса мусулмон мусулмонни ўлдиришини ҳаром қилади ва буни гуноҳи кабира деб ҳисоблайди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُّتَعَمِّدًا فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا﴾

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак, у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, (Аллоҳ унга) улкан азобни тайёрлаб қўйган»  [Нисо 93]

Ҳизбга қўйилган мусулмонлар ҳаётига суиқасд қилишга уриниш айблови ғирт туҳматдан бошқа нарса эмас. Илгари 2003 йилда Россия ДУМАси томонидан Ҳизбни зўравонлик амалиётлари билан шуғулланувчи террористик ташкилот, дея қарор чиқарилган эди. Бу мутлақо адолатсиз қарор бўлиб, Россияда содир бўлган бирор жиноятни Ҳизб ут-Таҳрирга ёпиштириш мақсадида қабул қилинган.

Иккинчидан: Мақолада келтирилган нарса ҳам қип-қизил туҳмат. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига бундай айбловни хавфсизлик хизматининг ўзи ҳам қўйган эмас. «fantanika.ru» электрон газетаси эса 2014 йилда мусулмонлар қамоққа олинганидан кейин бундай хабар тарқатганди: «Жиноят иши 2013 йилнинг ноябр ойида жиноят кодескининг 282.1 «экстремистик партияларни ташкил қилиш»  моддасига биноан очилган эди. Кейин баҳорда 205.5 «террористик ташкилотларни тузиш» моддасига мувофиқ қайта кўриб чиқилди».

Булардан газетадаги хабар қанчалар даражада уйдирма эканлиги ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмларини оқлаш мақсадида ёзилгани яққол кўриниб турибди. Чунки Россияда Ҳизб ва унинг аъзоларига қарши бундай сталинча репрессив ҳукмлардан жамиятда нолиш юзага келгани намоён бўлди. Газетадаги хабарнинг туҳматлигини шу газетанинг ўзи ҳам фош этиб турибди. Гап шундаки, айни газета илгари рус хавфсизлик кучларининг Санкт-Петербургдаги жомига қатновчи ҳалол, яхши, қонунга амал қиладиган инсонларни адолатсиз равишда жазолаётганини, улар Псковдан Роман Иванов ва Дмитрий Михайлов, Санкт-Петербургдан Сергей Яблоков каби Россия фуқаролари эканлигини хабар қилганди.

Демак, умуман Ҳизб ут-Таҳрирни, хоссатан, унинг ҳибсга олинган йигитларини ёмонотлиқ қилишга бўлган ҳар қандай уриниш қасддан уюштирилган, репрессив ҳарактерга эга уринишдир.0hizb

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here