Биоэнергия билан даволаниш

587
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Iman Thawabtehнинг биоэнергия билан даволаниш ҳақидаги саволига жавоб

Савол: Ассаламу алайкум, мен Халил университетида тиббий ҳамширалик бўйича таҳсил олаётган толиба қизман. Бизга дарс бераётган профессор аёл энергия билан муолажа қилиш курсларини бошлади, у мана шу мавзу бўйича тўлиқ тадқиқот олиб бориб, маҳоратини оширмоқчи.

Лекин бир курсдошимиз бу мавзу ҳақида баҳс қилиб унинг шаръан ҳаром эканлигини айтмоқда. Лекин профессор аёл ундан бунинг ҳаромлигига бир қатъий шаръий далил келтиришини талаб қилди. Чунки бу аёл бу мавзу бўйича ўзининг тадқиқотларини тўлиқ охирига етказмоқчи. Лекин ўша толиб курсдошимиз бу мавзу ҳақида Қуръон ва Суннат набавиядан бир аниқ далилни келтиролмади. Сиз бу мавзу бўйича ўз райингизни билдириб, далил келтиришда менга ёрдам бера оласизми? Шуни илтимос қиламан.

Жавоб: Энергия билан даволаш деганда нима кўзда тутилганлиги саволдан аниқ эмас. Савол берган бу қиз энергия билан муолажа қилиш маъносини очиқроқ баён қилса яхши бўларди. Шунда биз унинг саволига қараб жавоб берар эдик…

Шунга қарамай бу мавзуга ҳаром бўлишни киритилгани мени бу қиз масалан нур сочувчи энергия каби ҳис қилинадиган моддий энергия ва лазер билан муолажа қилиш ҳақида сўрамаяпти, деб тахмин қилишга мажбур қилди. Нурли муолажа саратон касаллигини муолажа қилиш учун қўлланади. Бунда энергиянинг юқори даражадаги нурлари қўлланади ёки магнит резонанс тасвири Magnetic resonance imaging (MRI) (уни мажозан магнит нурларни ўтказиш дейилади) ёки шунга ўхшашлар қўлланади. Бу ва шуларга ўхшашлар билан муолажа қилишда ҳеч бир гуноҳ йўқ. Мен савол берган қиз биоэнергия деб аталаётган энергия ҳақида сўраяпти, деб тахмин қилмоқдаман… Агар шу энергия билан муолажа қилиш ҳақида сўраётган бўлса Аллоҳдан тавфиқ сўраб қуйидагиларни айтаман:

Биоэнергия билан даволаш мавзуси бўйича ўзимиз воқиф бўлган маълумотларга кўра унинг буддизм фалсафаси асосларидаги муолажанинг бир тури эканлиги аён бўлди. Бу фалсафа эгаларининг даъво қилишича у психологик жисмоний ва руҳий муолажа бўлиб, у инсонга ғайб бўлган таъсир этувчи нарсаларни тушуниб етиш асосига қурилган эмиш, кўзга кўринмас бу таъсир этувчи нарсаларни қадимги шарқликлар кашф этган эмиш, уларнинг энг муҳими коинотда кезиб юрувчи «и», «ци» «прана» номли бир қувватнинг борлиги эмиш. Инсон тузалиши қийин жисмоний касалликлардан тузалишга ва руҳий изтироблардан, сиқилишдан  сақланишга эришиш учун, балки таъсир қилувчи психологик қудратларга эришиш учун ана шу қувватдан куч олиши ва ўз танасининг кўзга кўринмас қисмларида оқаётганини ҳис қилиши мумкин эмиш. Бу қувват инсонга муваффақиятга эришиш, одамларни ўзгартириш, уларнинг баданларини ва руҳиятларини зўр муолажа қилиш имконини берар эмиш. У баъзи алдамчилик ва кўз бўямачилик машғулотлари билан аралаш «муолажа»дир… Ҳеч шубҳа йўқки, бундай «муолажа» ҳаромдир. Чунки у Исломга хилоф бўлган буддизм фалсафаси асосларига таянади ва фирибгарлик ва кўз бўямачиликнинг бир туридир…

Шундай экан уни ҳаром дейиш учун бу ерда Китоб ёки Суннатдан биоэнергия деган нарса билан муолажа қилиш ҳақида сўз юритадиган бирон наснинг бўлиши лозим эмас. Аксинча бу муолажанинг буддизмнинг бутпараст асосларига таянганлиги ва унга баъзи алдамчилик ва кўз бўямачилик машғулотлари аралашгани аниқ эканлигининг ўзи уни ҳаром дейиш учун кифоя қилади…

Агар мана шу саволнинг мавзуси бўлса унга жавоб юқорида айтилган жавобдир. Агар бошқа турдаги мавзу бўлса инша Аллоҳ унга жавоб беришимиз учун аниқ қилиб айтилсин.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                       

8 жумодул-аввал 1437ҳ

17 феврал 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here