Андижон жаллоди қўлида шаҳидлар карвони тўхтамаяпти

469
0

Андижон жаллоди қўлида шаҳидлар карвони тўхтамаяпти

وَالشُّهَدَاء عِندَ رَبِّهِمْ لَهُمْ أَجْرُهُمْ وَنُورُهُمْ

«Шаҳидлар учун Роббилари ҳузурида ажр-мукофотлари ва нурлари бўлур!»

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими Андижон шаҳрилик йигитларидан бири Маҳмуджон Нўмонович Ҳасановнинг қонхўр Каримов зиндонларидан бирида шаҳид бўлганини мусулмонларга маълум қилади.

Жинояткор тоғут Каримов режими Ўзбекистонда Ҳизб ут-Таҳрир фикрларидан одамлар таъсирланаётганини кўриб, биринчи кунданоқ Ҳизб аъзоларига нисбатан ўз нафратини намоён қилди ҳамда Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз уруш бошлади. Тошкентда 1999 йил феврал ойида олдиндан режалаштирилган  портлашлар юз берганидан кейин тоғут Каримов бу ишда Ҳизб-ут-Таҳрирни айблади. Ҳизб аъзоларини аёвсиз қамоққа олиш кампанияси мана шундан бошланди.

1974 йил таваллуд топган Маҳмуджон роҳимаҳуллоҳ ҳам айни кампанияда қамоққа олинган Ҳизб аъзоларидан бири бўлди. Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Тоғут зиндонларида тортган узоқ йиллик азоблар роҳимаҳуллоҳнинг иродасини синдиролмади, аксинча, қамоқда ҳам даъватини давом эттирди. Унинг исломий ҳаётни қайта бошлашга қилган даъватлари қамоқ нозирлари ҳаловатини бузиб, хавотирга солди. Шунинг учун улар уни қамоқда сақлаш муддатини узоқ йилларга чўзиб ҳатто муддати тамом бўлганда ҳам озодликка чиқаришмади.

Навоий шаҳридаги «УЯ 64/46» колонияси мусулмон маҳбусларни ўлгунча қийноққа солиш билан ном чиқарган. Бу қамоқхона маъмурияти ифлос мақсадларини амалга оширишда бошқа жиноятчи маҳбуслардан фойдаланади. Мусулмон маҳбусларни қийноққа солиш унинг мақсадларидан биридир. Шу тарзда биродаримиз Маҳмуджон қамоқда узоқ йиллар қийноқлар, хорлашлар, моддий ва маънавий босимлар остида ётди… ва ниҳоят шаҳид бўлди. Биз уни шундай деб ҳисоблаймиз, лекин ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб Аллоҳга даъво қилмаймиз.

2016 йил 3 феврал куни Маҳмуджон Ҳасановнинг оиласи биродаримизнинг покиза жасадини қабул қилиб олдилар… Унинг танасида шафқатсиз қийноқ излари яққол кўриниб турарди. Каримов режими ўз жиноятларига одамлар гувоҳ бўлиб қолмасликлари учун Маҳмуджоннинг жасадини ярим тунда олиб келишди ва қариндошларини ҳам, ошна-оғайниларини ҳам хабардор қилмасдан тезроқ дафн қилишга буюришди. Шаҳид оиласи унинг муаттар танасини ўн нафар милиция ходимлари кузатуви остида тупроққа қўйишди…

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аъзолари биродаримиз Маҳмуджон оиласига қайноқ таъзиямизни изҳор этиб, Аллоҳдан уларга сабри жамил ато этишини сўраймиз. Шунингдек, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога дуо қилиб, бизга тезроқ ёруқ кунларини ва нусратини ато этишини ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришга қудрат ва ёрдам аҳли қалбини очишини сўраймиз. Зотан, рошид Халифалик шаҳидлар учун қасос олади, асирларимиз ва маҳбусларимизни озод этади, барча тоғутлару уларнинг гумашталарини жазолайди.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

«Золим кимсалар  яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олишади»  [Шуаро 227]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими0hizb

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Байрут-Ливан

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here