АЁЛ ИСЛОМ “КЎЗИ”ДА

673
0

بســـــم الله الرحمن الرحيم

АЁЛ ИСЛОМ “КЎЗИ”ДА

Қиз фарзанд туғулганда оталар ҳар хил муносабатда бўлади, биз уларни эслатмоқчи эмасмиз. Биз Исломнинг қиз фарзандга бўлган эътиборини баён қилмоқчимиз. Абу Саъд ал-Худрий Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади: “кимки учта қизни боқиб, уларга одоб берса ва уларни турмушга чиқарса ва уларга яхшилик қилса, у учун жаннатдур”. Абу Довуд ривояти.

Абу Саъд ал-Худрий(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади: “кимки учта қизи ёки опа-сингиллари бўлса ёки икки қизи ёки опа-сингиллари бўлса ва  уларга яхшилик муносабатда бўлса ва улар борасида Аллоҳдан тақво қилса, у учун жаннатдур”. Термизий ривояти.

Уқба ибн Омир Росулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деганини эшитдим: “кимики учта қизи бўлиб, уларга сабр қилса ва хасислик қилмасдан едириб, ичириб, кийдирса, улар Қиёмат куни дузаҳдан тўсиқ бўлади”. Ибн Можжаҳ ривояти.

Ҳа, бу Исломнинг қизларга бўлган эътибори. Қиз туғилган оилага ҳақиқий кувонч, шодликдир. Чунки улар ота учун ва ака-укалар учун жаннат “калитлари”, дузаҳдан “қалқон”дир. Бунга эришиш учун тинмай ҳаракат қилиши керак. Уларни яхши тарбиялаш, едириб, ичириш, кийинтириш ва то турмушга чиқаргунича улар ҳақида қайғуриш, бош қотириш лозим. Шундай отани қайси қиз ёки аёл ўз фарзандига хоҳламайди?

Исломий нуқтаи назарга кўра, эркаклар ўз аёлларига қандай қарашлиги лозимлигини қуйида қисқача баён қиламиз: Абу Ҳурайра(р.а)дан Ибн Ҳиббон ва Термизий ҳасан саҳиҳ деб ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Мўминлар орасида энг иймони мукаммал киши, хулқи гўзал бўлган кишидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхши хулқда бўлган-ларидир».

Оиша онамиз(р.а)дан Ҳоким ва Термизий ҳасан ҳадис деб ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Мўминлар ичида энг иймони мукаммали, хулқи гўзаллари ва ўз аҳли-оиласига юмшоқ муомалада бўлганларидир».

Оиша (р.а.)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли оиласига яхши муносабатда бўлганларингиздир. Сизларнинг ичингизда оиласига энг яхши муносабатда бўлган киши менман». Ибн Ҳиббон ривояти.

Ким Росулуллоҳ(с.а.в)ни ўзига намуна қиламан деса, Ислом Уммати ичида энг яхшиларидан бўлишни хоҳласа, аёлига қўлидан келган яхшилигини қилиш учун харакатда бўлади. Ислом эркакларга шундай кўрсатмаларни беради.

Абу Ҳурайра(р.а) ривоят қилади: бир киши Росулуллоҳ(с.а.в)нинг олдиларига келиб; “Эй, Росулуллоҳ, инсонларнинг қайсиниси яхшиликларимга энг ҳақли? деб сўради. Онанг дедилар. Кейинчи? Кейин онанг дедилар. Кейинчи? Кейин онанг дедилар. Кейинчи? Кейин отанг дедилар”. Бухорий ривояти.

Анас ибн Молик(р.а) ривоят қилади, Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар: “жаннат оналар оёқлари остида”. Аш-Шаҳҳоб ал-Қазоий ривояти.

Жаннатга эришишга ва дузахдан сақланишга интилган мўмин доимо қизларига, опа-сингилларига меҳрибон, аёлиги фақат яхшилик қилувчи, онасини эса бошида кўратиб юриш учун чора излайди. Ҳақиқий яхшилик абадий ҳаётда дузаҳдан сақлашдир. Аллоҳ Таоло айтади:

قُوا أَنْفُسَكُم وَأَهْلِيكُم نَاراً

«Ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни дўзахдан сақлангиз».   [66:6]

Али (р.а.) бу оятни: уларга (яъни аҳли-оилага) таълим ва одоб беринглар – деб тафсир қилдилар. Ибн Умардан ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда келган Расулуллоҳ (с.а.в)нинг: «…эр киши ўз оиласида раҳбардир ва у қўл остидагилардан жавобгардир…» деган сўзлари, кишининг ўз аҳлига амру-маъруф ва наҳий-мункар қилишининг ҳамда уларни дўзах ўтидан сақлашга зўр бериб интилиши вожиб эканлигини тақозо қилади. Аммо уларга озор, хақорат етсачи? Онаси, қизлари, опа-сингиллари ва аёли унинг ор-номусидир. Шунинг учун эр – гарчи ўлимга олиб борса ҳам – бу ор-номусни ҳимоя қилиши вожиб бўлади. Бунга Пайғамбар (с.а.в)нинг: «Кимки ўз ор-номусини ҳимоя қилаётган пайтда ўлдирилса, бас, у шаҳиддир» деган сўзлари далилдир.

Муҳаммад Холид.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here