Ироқ F-16 учоқларидан фойдаланиш учун Америка розилигига муҳтож

474
0

 Ўтган шанба куни Ироқ парламентидаги хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси Бағдод Вашингтон розилигисиз Ғ-16 учоқларини ҳаракатга келтириш салоҳиятига эга эмаслигини билдирди.

Қўмита аъзоси Шахвон Абдуллоҳ матбуот йиғинида «Ироқ ҳукумати F-16 учоқларини ҳаракатга келтириш учун Вашингтон розилигини олиши керак. Бусиз уларни мутлақо ҳаракатга келтира олмайди», деди.

Кейин, «Яқинда Ироқ Вашингтондан олган F-16 учоқлари бажарадиган барча ҳаракатлар Америка ҳукуматининг бу ҳақдаги розилиги билангина амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида бизда ташвиш уйғотмоқда», дея қўшимча қилди.

Маълумки, Ироқ 2011 йил сентябр ойида Қўшма Штатлар билан F-16 русумли 36 та қирувчи учоқларни сотиб олиш тўғрисидаги стратегик битимни имзолаган бўлиб, улардан 18 учоқ пулини тўлаган эди. 2012 йилга келиб, Ироқ ҳукумати мамлакат ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу учоқлардан кўпроқ сотиб олиш истагини билдирди.

Айни турдаги қирувчи учоқларнинг навбатдаги партияси шу ой бошида Ироққа келтирилди. Икки давлат ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ, пули бир неча дафъада жўнатилиши керак бўлган қирувчи учоқларнинг навбатдаги партияси Ироқ ҳаво базаларидан бирига қўнди.

Ироқ 2015 йил июл ойида шу турдаги учоқлардан тўрттасини олди. Бу тўртта учоқ биринчи партиядан иборат бўлиб, улар Ироқ ҳукумати билан Вашингтон ўртасида имзоланган келишувда қайд этилган. (Арабий Жадид).

Роя газетаси шарҳи:

Ироқ ҳукмдорлари сотиб олинган учоқлардан фойдаланиш учун АҚШнинг рухсатига муҳтож эканми, демак, бундан уларнинг Америкага қанчалар даражада мутелиги кўриниб турибди… Модомики, учоқлардан фойдаланиш учун Америка рухсати керак экан, юртнинг ички ва ташқи сиёсати билан боғлиқ бундан ҳам муҳимроқ ишларнинг нима бўлишини тасаввур қилиб кўраверинг!!

Роя газетасининг 2016 йил 10 феврал чоршанба кунги 64-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here