Маҳбусларнинг соқолларини мажбуран олишмоқда

427
0

“Би-би-си” ўзбек хизматининг Францияда жойлашган “Марказий Осиёдаги Инсон Ҳуқуқлари” ташкилоти баёнотига таяниб хабар қилишича, Қирғизистоннинг Чуй вилояти Ново-Покровка қишлоғида жойлашган 3-сон жазони ўташ маҳкамасида, маҳбуслардан соқолларини олиш талаб этилмоқда.

Ташкилот хабарига кўра, бу каби маълумот Ўш шаҳридаги 5-сон тергов изоляторидан ҳам олинган ва аста-секин республикадаги қолган жазони ўташ ва сақлаш маҳакамаларида ҳам кузатилмоқда.

“Кимки, қоидага риоя қилмаса, куч билан соч ва соқоли олинаяпти. Кўпларини жарима изоляторига жойлаштириб, уларни яқинлари билан учрашувдан ва озиқ-овқатдан маҳрум этяпти. Бу каби қоидалар динидан қатъий назар, барча маҳкумларга қўлланилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, хозирги кунда Қирғизистон қамоқхоналарида 182 минг маҳкум сақланмоқда” – дейилади “Марказий Осиёдаги Инсон Ҳуқуқлари” ташкилоти баёнотида.

 Туркистон:

Қирғизистон ҳукумати ҳам Ўзбекистон жаллоди Ислом Каримовнинг изидан бориб қамоқхонадаги маҳбусларга аста-секин босим ўтказиш йилини танлаган кўринади.

 Ўзбек режими ҳам аввал бошда қамоқхоналардаги масжидларни бузиб, жамоат бўлиб намоз ўқишни тақиқлади ва маҳбусларни сақол қўйишга рухсат бермаган бўлсада, якка ҳолда намоз ўқиш ва рамазон ойида рўза тутишга қаршилик қилмаган эди. Кейинчалик эса, ташқарида, кўпчилик олдида намоз ўқишни ман қилиб, маҳбуслардан ётоқ жойларида, крават устида намоз ўқишни талаб қилди. Би ишни ҳам уддалагач эса, гарчи одамлар кўзидан панада, ётоқ жойида бўлса ҳам тик туриб намоз ўқиганларни жазолаб, ўтириб намоз ўқиш талабини қўйди. Бунга рози бўлмаган маҳкумларни жазолай бошлади. Тик турган ҳолда намоз ўқишни тақиқлаб, намозхон мусулмонларни ўтириб намоз ўқишга мажбур қилишга муваффақ бўлганидан кейин эса ўтириб намоз ўқишга ҳам тақиқ қўйди. Охир оқибат шу даражага бориб етдики, мусулмон маҳкумлар қамоқхона маъмурияти ёки маҳкумлар ичидаги қулоқлардан беркитиқча, ётган ҳолатда намоз ўқишга мажбур бўлишди. Ётган ҳолда бўлса ҳам намоз ўқиётганда қўлга тушганларни эса ғайриинсоний қийноқлар кутиб турадиган бўлди. Жазо изоляторларига ташлаш, қиш-қировли кунларда битта ич кийим билан очиқ ҳавода узоқ вақт ушлаб туриш, оёғи остига темир таёқ ва дубинкалар билан ҳушидан кутгунча уришлар одатий ишга, одатий жазо чораларига айланиб қолди. Қанчадан-қанча биродарларимиз ўзбек режими қамоқхонасида намозни қайта тиклаш, Аллоҳнинг фарзларини бажариш йўлида шаҳидлик мартабасига эришишди, иншаАллоҳ.

 Қамоқхона ичида намоз ва рўза тутишни батамом тақиқлаб қўйганидан кейин эса мусулмон маҳкумларни ўз эътиқодларидан қайтишга, президентга кечирим хат ёзишга мажбур қилди. Аммо иймон лаззатини тотиб кўрган ҳамда бу дунёни бир синов майдони деб билган мусулмон биродарларимиз режим талабларини бажаришдан бош тортиб ўз эътиқод ва танлаган йўлларида собит туришлари режим жаллодларини қутуртириб юборди. Шу сабабли ҳам уларни жисмонан йўқ қилиш йўлига ўтиб олишди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон қамоқхоналаридан ҳар ойда иккита-учта мусулмон биродарларимизнинг ўликлари чиқиши одатий ҳол бўлиб қолди.

 Агар Қирғизистон ҳукумати ҳам жазони ўташ муассасаларида сақол қўйишни ман қилишга муваффақ бўлса, ундан сўнг кейинги ташлайдиган қадами қамоқхоналардаги масжидларни ёпиш ва намоз ўқишни тақиқлаш бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here