Ўзбекистон шаҳидлари карвонига яна бир биродаримиз қўшилди

491
0

Ўзбекистон шаҳидлари карвонига яна бир биродаримиз қўшилди

 Ислом ва мусулмонларга эътиқодий душман бўлган яҳудий Каримовнинг Ислом дини ва унинг даъватини кўтариб чиққанларга қарши узоқ йиллардан бери олиб бораётган аёвсиз кураши оқибатида Ўзбекистондаги мусулмон Умматининг минглаб мухлис фарзандлари қамоққа ташланди, ўз азмида собит бўлган, бу дунё матосини охират неъматларига алмаштиришни истамаган юзлаб мусулмонлар золим зиндонларида ғайриинсони қийноқлар остида жон бердилар.

 Куни кеча Ўзбекистон шаҳидлари карвонига яна бир биродаримиз қўшилди. Ўзбекистон жаллоди Каримовнинг буйруқларини бекаму-кўст ва ҳатто зиёдаси билан амалга ошириш билан ном чиқарган, халқ ичида борса-келмас номи билан машхур “Жаслиқ” қамоқхонасидан сўнг маҳбусларга, хусусан диний айбловлар билан қамалган мусулмонларга зулм қилишда “пешқадам” бўлган Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жойлашган 64/48 сонли қамоқхонасида 11 феврал куни яна бир биродаримиз Достон Абдураҳмонов шаҳидлик мартабасига эришди, иншаАллоҳ.

رَاجِعونَ إِلَيْهِ وَإِنَّا لِلّهِ إِنَّا

“Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз

 [Бақара 156]

“Озодлик” радиосининг хабарига кўра, Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 64/48 сонли қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган 44 яшар Достон Абдураҳмоновнинг вафот этгани ҳақида 11 феврал куни унинг Тошкент вилояти Чиноз туманида истиқомат қиладиган оиласига қамоқхона маъмурияти хабар берган.

 Одатдагидек, шаҳид биродаримиз – биз шундай деб ҳисоблаймиз ва Аллоҳ Ўзи билгувчидир – Достон Абдураҳмоновнинг муборак жасадини ярим кечаси милиция назорати остида олиб келинган ва куч органлари яқинларига босим ўтказиб, ортиқча шов-шувсиз эрта тонгда кўмишга мажбур қилишган.

 Достон Абдураҳмонов Ҳизб ут-Таҳрир сафида Ислом даъватини кўтариб чиққани учун золим ҳукумат томонидан 1999 йилда қамоққа олинган. Золим режим унинг ўз эътиқодидан қайтариш учун узоқ йиллар ҳаракат қилган бўлсада ўз мақсадига эриша олмади. Шу сабабли ҳам гарчи унинг қамоқ муддати 2008 йилда тугаган бўлишига қарамай турли хил баҳона ва туҳматлар билан уч марта раскуртка қилиниб яна 9 йил қўшиб берилган эди.

  Биз Буюк ва Қудратли Аллоҳдан биродаримиз Достон Абдураҳмоновнинг холис қилган амалларини қабул қилишини, уни пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга тирилтиришини ёлвориб сўраймиз.

 Шаҳид биродаримиз Достоннинг оила аъзоларига, қариндош-уруғлари ва оилага яқин бўлган барча дўстларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Аллоҳ сизларга сабру жамил ато этсин. Аллоҳ сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотлашини сўраб қоламиз.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here