Буюк давлатга тобе давлатлар ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақиқати

541
0

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Буюк давлатга тобе ёки унинг таъсири остидаги давлатларнинг битта давлатга тобе бўла туриб ўзаро курашиши мумкинми? Агар бу мумкин бўлса битта буюк давлатга тобе бўлган давлатлар ўртасидаги бундай ҳолни қандай изоҳлаб тушунтириш мумкин? Тобе давлатлар ўртасидаги ўзаро кураш ана шу буюк давлат манфаатларига таъсир қилмайдими? Агар тобе давлатлар ўртасида бундай кураш юз бермайдиган бўлса унда масалан Ироқ билан Туркия ёки Эрон билан Саудия ёки Туркия билан Эрон ўртасида юз бераётган ишларни қандай изоҳласа бўлади? Жавоб учун сизга ташаккур билдираман.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бу мавзудаги кенг ифодалар қуйидагича:

  • Буюк давлатга тобе давлатларнинг шу буюк давлатга зарар етказадиган ишларни амалга ошириши тасаввурга сиғмайди. Чунки ташқи сиёсатда уларнинг буюк давлатга тобе бўлишининг маъноси шуки, тобе давлатлар буюк давлат уларга тузиб берган режа ёки у юргизган сиёсат бўйича юради, ҳар қандай жузъий масалада бу режа ва сиёсат доирасидан чиқмайди. Демак тобе давлатларнинг ташқи сиёсатда иш юритиши буюк давлат хоҳиш-иродасига боғлиқдир. Шунинг учун тобе давлатларнинг буюк давлат билан маслаҳатлашмай туриб бирон ишни амалга ошириши мумкин эмас. Демак улар буюк давлатнинг буйруқлари бўйича йўл тутади. Масалан Иорданиянинг Британия билан муносабати воқеси шундай. Чунки Иордания ҳокимлари Британия буйруқларини бажаради. Демак тобе давлатлар ҳокимлари ташқи сиёсатда буюк давлатга маълум қилмай туриб бирон ишни амалга оширмайди. Фақат ҳаммага маълум ва олдиндан юритиб келинаётган сиёсат бундан мустасно. Чунки бунда тобе давлат ишни шу сиёсат доирасида амалга ошираверади. Бунга мисол қилиб Иорданиянинг Британияга тобе Қатар билан алоқа боғлашини келтириш мумкин. Бу икки давлат Британия сиёсатига хизмат қиладиган ишни биргаликда амалга ошириш учун ўзаро боғланиб туради.
  • Буюк давлат таъсири остида бўлган давлат ҳақида айтадиган бўлсак, у буюк давлат билан тобелик боғланиши билан эмас, бирон манфаат юзасидан боғланади. Шунинг учун у ташқи сиёсатнинг бирон жузъий масаласида буюк давлат таъсири остидан чиқиб кетиши ҳам мумкин. Чунки бундай давлат буюк давлат таъсири остида бўлиб турган бир пайтда ўз манфаатига эришиш йўлини ҳам қидиради. Шунинг учун бу чиқиб кетиш буюк давлатнинг ўз таъсири остида бўлган давлат ҳокимларининг ҳокимиятга келишидаги таъсири билан тўғри пропоционал (тўла мутаносиб) бўлади. Бу ҳақда 2013 йил 30 июлдаги савол жавобида қуйидагича келган эди: «Буюк давлатнинг ўз таъсири остидаги давлатга таъсири ва босими омилларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Бу омиллар буюк давлат таъсири остидаги давлатнинг мана шу жузъий масалаларнинг биронтасида таъсир доирасидан чиқиб кетишига йўл қўймайди. Йўл қўймасликнинг қанчалик кучли ёки заиф бўлиши буюк давлатнинг ўз таъсири остида бўлган давлатдаги ҳоким табақанинг ҳокимиятга келишига қанчалик таъсир ўтказа олишига боғлиқдир. Шунинг учун, агар буюк давлатнинг таъсири кучли бўлса унинг таъсири остида бўлган давлатнинг ҳар қандай жузъий масалада бу таъсир доирасидан чиқиб кетиши ўта қийин. Буюк давлат таъсири қанчалик камайса унинг таъсири остида бўлган давлат буюк давлатнинг ташқи сиёсатидан бирон жузъида ёки кўпроғида таъсир доирасидан чиқиб кетишга шунчалик қодир бўлади». Масалан Канада Америка таъсири доирасида бўлганидек манфаатлари тақозосига қараб Британия таъсири доирасида ҳам бўлади. Лекин Канада 2015 йил 29 сентябрда Эрон терроризмга ҳомийлик қилаётган давлатдир, деб эълон қилди ва ўзидаги Эрон элчихонасини ёпиб қўйди. Қолаверса, Канада «Эрон бугун оламдаги тинчлик ва хавфсизликка хатар туғдиряпти» деб билдирди. Буни ташқи ишлар вазири Жон Бэрд тилида билдирди. Канаданинг бу позицияси Америка Эроннинг ўзи билан бирга минтақадаги тинчлик ва хавфсизлик дея номланган ишга очиқ-ошкор киришига имкон қилиб бериш учун «пишириб» тайёрлаган ядровий келишувдан кейин юзага келди. Америка таъсири остида бўлган Канаданинг бундай иш тутиши Америка позициясига бир жузъий масалада қарши чиқишдир. Канаданинг бундай иш тутиши Америка сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўлмайди. Чунки Американинг манфаати Канаданинг Эрон билан алоқаларни узиши ва уни тинчлик ва хавфсизликка таҳдид туғдираётган террорчи давлат деб эълон қилиши эмас, балки Эронни тинчлик ва хавфсизликка эришишга ҳаракат қилаётган давлат сифатида қабул қилишидир. Шундай қилиб демак буюк давлат таъсири остида бўлган давлат – агар буюк давлат таъсири ўз таъсири остида бўлган давлат ҳокимларини ҳокимиятга олиб келишдан йироқ бўлса – буюк давлат позициясига бирон жузъий масалада қарши чиқиши мумкин.

Туркияга нисбатан айтадиган бўлсак, мазкур савол жавобида 2013 йил 30 июлда қуйидагилар келган: «Американинг Туркияда ҳоким табақани ҳокимиятга олиб келишдаги таъсири кучлидир. Шунинг учун Эрдоган Америка ёрдамисиз ҳокимиятга келолмаслигини ва ўз нуфузини ичкарида ўрната олмаслигини сезади. Натижада Эрдоган ўзининг тақдири Америка билан боғлиқ деб билади. Чунки Америка Туркияда катта нуфузга эга бўлиб олди. Шу даражадаки, Америка ҳокимиятга, ҳокимларга, судга, армияга, хавфсизлик аппаратига… ўз ҳукмини ўтказа олади. Шунинг учун демак Американинг Туркиядаги ҳокимиятга таъсири кучлидир. Шунга кўра Туркиянинг ҳар қандай жузъий масалада Америка ташқи сиёсати доирасидан чиқиб кетиши ўта қийин ишдир». Ўша саволнинг жавоби хотимасида қуйидаги сўзлар келган: «Яъни Туркия ҳозирда Америка таъсири остида қолмоқда, шунинг учун Американинг Туркия ишларига таъсири кучлидир. Агар аҳвол шундай давом этиб Туркия Америкага кучли боғланиб қолаверадиган бўлса у ҳолда Туркия Америкага тўла қарам бўлишга яқин келиб қолади ва унинг бировнинг таъсири доирасидаги ҳолати савол остида қолади!». Шунинг учун Туркия Канада даражасида эмас. Аксинча Американинг Туркияга таъсири шу даражада кучлики, бунинг оқибатида Туркия ҳеч қайси жузъий масалада Америка чизган чизиқдан чиқиб кетолмайди. Аксинча Туркия Америкага янада кучли боғланиб ҳар бир кичик ва катта масалада Америка билан ҳамфикр бўлиб келяпти. Масалан Туркия 2015 йил 11 августда Американинг «Си-Эн-Эн» каналига ўзининг ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Феридун Синирлиўғли тилида: «Иккала мамлакат (Туркия ва Америка) узунлиги 100 километр ва эни 50 километрга етадиган «тинч» минтақани барпо қилишга ўзаро келишиб олди» деб билдирди. Туркия ташқи ишлар вазирлиги эса баёнот чиқариб «Сурия оппозицияси кучлари бу минтақа устидан ўз назоратини ўрнатди, айни пайтда Америка ва Туркия ҳаводан ҳимоя қилишни таъминламоқда» деб билдирди. Шунда Америка буни эртасигаёқ, яъни 2015 йил 12 августда Америка ташқи ишлар вазирлиги вакили Марк Тонер тилида рад этди. Тонер бундай деди: «Тинч минтақа барпо қилиш бўйича ҳеч қандай келишув йўқ». Тонер ўзининг турк баёнотларидан бехабар эканини, шунинг учун уларга нисбатан муносабат билдиролмаслигини айтди. У яна бундай деди: «Биз бу минбардан туриб ва бошқа бир неча муносабатларда у ерда ҳеч қандай тинч минтақа йўқлигини аниқ-тиниқ айтган эдик…». Демак Туркия бу жузъий масалада Америка чизган чизиқдан чиқиб кетолмади. Шунинг учун Туркия тинч минтақаларни барпо қилишни истаган пайтда Америка билан келишиб олганини билдирди. Яъни, Туркия Америка билан келишиб олмасдан туриб ва унинг розилигини олмай туриб ташқи сиёсатда ҳеч қандай ишни қилолмайди. Шунинг учун агар Америка рози бўлмаса бу иш амалга ошмай қолаверади. Яна масалан мўътадил оппозицияни машқдан ўтказиш мавзусини олайлик. Америка буни бир йил олдин бошлаган эди ва бунга Туркия ҳеч бир эътироз билдирмай розилик берди. Америка базасини очиш мавзуси ҳам шундай бўлди. Бу мавзу Америка манфаатларига хизмат қилади. Чунки Туркия ташқи ишлар вазирлиги 2015 йил 29 июлда Америка билан Инжирликда Америка ҳарбий базасини очиш тўғрисида келишув имзоланганини эълон қилди. Америка самолётлари шу базадан туриб Сурияга ҳужумларни уюштиради. Булардан бошқа ҳодисалар ҳам кўп. Шунинг учун Туркиянинг Эрдоган даврида бирон жузъий масалада Америкага қарши чиқишини тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, Туркия ташқи сиёсатда Америка билан гўё унга тобедек муносабатда бўлмоқда. Туркия Америкага Эрдоган ҳокимиятга 13 йил олдин келганидан буён қарши чиқмади. Эрдоган яқинда Америкага тобе Салмон Саудиясига борди. Иккала мамлакат 2015 йил 30 декабрда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун муштарак стратегик кенгаш таъсис этилганини эълон қилди. Туркия «терроризм»га қарши курашиш учун ҳарбий коалиция таъсис этиш тўғрисида ҳам Саудияга розилик берди. Бу ҳақда Саудиянинг иккинчи валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон билдирган эди.

  • Эрон эса Америка таъсири доирасида юради ва ҳеч қайси жузъий масалада бу чизиқдан чиқмайди. Шунинг учун Эрон тобе давлат бўлиш даражасига деярли келиб қолган. Айниқса ҳозирги президент Ҳасан Руҳоний ва унинг ташқи ишлар вазирлигидаги Америкага малай Жавод Зариф бошчилигидаги командаси даврида шундай бўлди. Шунинг учун Эрон Сурия мавзусида Туркия билан келишиб иш юритди. Чунки Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакили Левент Гюмрюкчю 2013 йил 28 ноябрда «икки мамлакат ўртасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича тўлиқ келишув» борлигини ва «Сурия бўйича ижобий сўзлашувлар» бўлаётганини ҳамда «Суриядаги кризисни ҳал қилишга ва у ердаги қон дарёсини тўхтатишга доир икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка қаттиқ амал қилиш тўғрисида тўлиқ келишув» борлигини маълум қилган эди. 2015 йил 7 апрелда эса Эрдоган икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кучайтириш учун Эронга борди. Яъни Туркия билан Эрон ўртасидаги фикрий келишмовчилик иккала мамлакатнинг ташқи сиёсатда ўзаро келишиб иш юритишига ва Америка чизиғидан юришига тўсқинлик қилмади. Туркия Эронни ядровий программа борасидаги музокаралар мавзусида ҳам қўллаб-қувватлади.
  • Битта буюк давлатга тобе ёки унинг таъсири остида бўлган давлатлар ўртасида ҳақиқий кураш маъносидаги кураш кутилмайди. Чунки ана шу буюк давлат ташқи сиёсатни умумий шаклда идора қилади. Одатда курашга шу сиёсат ўз ҳукмини ўтказади. Бу кураш жиҳатидан шундай. Аммо тобе давлатларнинг курашсиз ўзаро келиша олмай қолишига келсак – бу ҳолат буюк давлат таъсири доирасида бўлган давлатлар ўртасида аниқроқ кўзга ташланади – бу қуйидаги уч ҳолатда бўлиши мумкин:

Биринчи ҳолат: Агар келишмовчилик буюк давлат манфаатларига хизмат қилиш учун ролларни тақсимлаш бобидан бўлса.

Иккинчи ҳолат: Келишмовчилик шу давлатлар унинг таъсири доирасида бўлган давлатнинг ташқи сиёсатига ҳеч қандай таъсир қилмасдан фақат ички ундовчи омиллар билангина бўлса.

Учинчи ҳолат: Келишмовчилик малайлардан бирини қўллаб-қувватлаш бобидан бўлса. Бу ана шу малай билан бошқа малай ўртасида «тинч турган» бирон ҳодисани «қайнатиб» авж олдириш билан бўлади, қўллаб-қувватлашни тақозо қиладиган нарсалар тугаганидан кейин ҳодиса яна тинч ҳолига қайтади.

Биринчи ҳолатга мисол:

Туркия ва Эрон иккаласи ҳам Ироқ Курдистони регионида Америка сиёсатини амалга оширади, лекин бунда иккаласининг роли турличадир. Зоҳирда қараганда бу роллар бир-бирига зиддек кўринади, лекин аслида бундай эмас. Чунки Туркия ва Эроннинг бу ролларининг ҳар бири Америка манфаатига хизмат қилади:

  • Масалан Эрон бу регионда Америка малайларини қўллаб-қувватлайди. Чунки Масъуд Барзоний инглизлар малайларидан биридир. Шунинг учун Эрон Барзонийга қарши Американинг у ердаги малайларини қўллаб-қувватлайди. Бу малайлардан бири Горран ҳаракатидир. У илмоний сиёсий ҳизб (партия) бўлиб, Курдистон регионида фаолият олиб боради. Уни курд сиёсатчиси Нуширон Мустафо 2009 йилда, Америкага малай Курдистон миллий бирлик партиясидан – бу партия Курдистонда унинг раиси ва таъсисчиси Жалол Талабоний Ироқ президентига айланганидан буён заифлашиб қолган эди – истеъфога чиққанидан кейин таъсис этган. Ана шу партия Барзоний партиясига ўхшаб коррупция ишларига ботиб қолган эди. Шунинг учун Америка янги кўринишдаги бошқа партияни таъсис этиш деган фикрга келди. Натижада Горран ҳаракати пайдо бўлди. Бу ҳаракат коррупцияга қарши кураш шиорини кўтариб чиқмоқда, Барзонийга қарши оппозицияда фаолият юритмоқда, Барзонийни заифлаштиришга ёки уни қулатишга ҳаракат қилмоқда, шу мақсадда бу регионни халқ сайловлари орқали эмас, парламент орқали бошқариш учун сайловлар ўтказишни талаб қилди. Бу ҳаракат регион бошлиғи салоҳиятларини қисқартириб бу салоҳиятларни парламентга берилишини талаб қилди ва 2013 йилда регионда ўтказилган парламент сайловларига шўнғиб, парламентдаги 111 ўриндан 24 тасини қўлга киритди. Натижада 38 ўринни қўлга киритган Барзоний партиясидан кейинги иккинчи партияга айланди. Толабоний партияси эса учинчи ўринга тушиб қолиб, 18 ўринни қўлга киритди, холос.
  • Туркия эса Барзонийни ўз таъсири остига киритишга ва уни Америка фойдасига исканжага олишга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда Туркия бу регионда кўплаб иқтисодий лойиҳаларни амалга оширмоқда. Айни вақтда Туркия курдистон ишчилар партияси ичидаги инглизлар малайларидан ҳар қандай қўллаб-қувватловни узиб қўйиш учун Барзонийга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Маълумки Курдистон ишчилар партияси аъзолари Ироқ шимолидаги Қандил тоғида тўпланиб Туркияга қарши қуролли амалиётларни ўтказишмоқда. Турк самолётлари ана шу минтақага зарба бермоқда. Бунга қарши Барзоний эътироз билдирмаяпти. Чунки у Туркияга муҳтождир. Туркия уни давлат бошлиғи сифатида қарши оляпти, бу регионда турк консулхонасини қурди ва Туркия ундан нефт сотиб олмоқда.

Шундай қилиб демак Туркия ва Эрон роллари зоҳирдан қараганда бир-бирига қарама-қаршидек кўринади, лекин аслида иккаласи ҳам Америка сиёсатига тамоман мос сувратда ҳаракат қилмоқда.

Иккинчи ҳолатга мисол:

  • Яқинда Саудия билан Эрон ўртасида юз берган кескинлик. Бу кескинлик Нимрни қатл этиш натижасида юз берди. Нимр устидан бир йилдан кўпроқ вақт олдин, 2014 йил 16 октябрда, собиқ подшоҳ, инглизлар малайи Абдуллоҳ даврида қатл этиш ҳукми чиқарилган эди. Абдуллоҳ ҳукм ижро қилинишидан олдин вафот этди. Бу шайх Қатиф ва Аҳсонинг Саудиядан ажралиб чиқиб Баҳрайнга қайтариб берилишига, битта мустақил регионни тузишга чақирар эди. Маълумки Эрон Баҳрайнни ўзининг бир қисми деб даъво қилади ва уни ўзининг ўн тўртинчи вилояти деб ҳисоблайди. Ана шу қатл ҳукмини ижро этмаслик ҳозирги подшоҳ, Америка малайи Салмон учун ичкарида ноқулай аҳволга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун Саудия ундан бошқа яна 46 киши қатл этилганини эълон қилди, улардан 43 кишини Саудия режими такфирчилар, хорижийлар ва террорчи ташкилотлар аъзолари деб атади.

Бу Саудия томонидан юз берган иш. Эрон томонидан эса унинг тоифачилик ва мазҳабчилик воқеси бундай шайхнинг қатл этилишига норозилик билдиришни талаб қилади. Тоифачилик ва мазҳабчилик руҳига тўла ички вазият сабабли шундай бўлади.

Лекин бу кескинлик иккала тараф (Эрон ва Саудия)нинг Америка режаларини бажаришига таъсир қилмайди. Қолаверса Америка бу кескинлик учқунини ўчиришга ҳаракат қилди. Чунки Америка ташқи ишлар вазирлиги вакили Жон Кирби бундай деди: «Биз дипломатик диалог ва бевосита сўзлашувлар келишмовчиликларни ҳал этишнинг асосий воситалари бўлиб қолаверади, деб ишонамиз, биз минтақа раҳбарларини кескинликларни юмшатиш учун ижобий қадамларни ташлашга ундашни давом эттираверамиз». (Қудсул Арабий 2016 йил 4 январ). Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри ҳам ўзининг эронлик ҳамкасби Жавод Зариф билан боғланиб у билан бирга бу вазиятни ўрганиб чиқди. Шундан кейин Керри бундай деб баёнот берди: «Биз кескинликни юмшатишни истаймиз, уларнинг ўртасида диалогни бошлаб тинч дипломатик ечимга эришишни истаймиз». (Си-Эн-Эн 2016 йил 4 январ). Шундан кейин Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр 2016 йил 4 январда «Рейтер»га: «Теҳрон узилиб қолган дипломатик алоқаларни қайта тиклаш учун бир табиий давлат сифатида иш тутиши лозим» деди. Саудиянинг БМТдаги вакили Абдуллоҳ Муаллимий эса бундай деди: «Эрон билан юз берган бу кризиснинг Сурия ва Ямандаги тинчлик ҳаракатларига ҳеч қандай таъсири бўлмайди, Сурия бўйича Женевада БМТ ҳомийлигида 25 январдан бошлашга қарор қилинган сўзлашувларда иштирок этамиз»… Сурияга юборилган халқаро вакил де Мистура эса Саудияга келиб унинг ташқи ишлар вазири Жубайр билан учрашганидан кейин қуйидагиларни айтди: «Саудия Эрон билан бўлган кескинликлар Сурия бўйича шу ойда Женевада ўтказишга қарор қилинган сиёсий амалиётга доир сўзлашувларга асло тўсиқ бўлмаслигини таъкидлади». (Ал-Жазира 2016 йил 5 январ). Яъни Саудия билан Эрон ўртасидаги бу кескинликлар ички мавзулар бўлиб, улар иккала мамлакатнинг Сурия қўзғолонини йўқ қилиш ва бу қўзғолоннинг исломий лойиҳасини бўғиб ташлаш, Сурияда жиноятчи илмоний низомни сақлаб қолишга доир Америка лойиҳасини бажаришга ҳаракат қилишига таъсир қилмайди.

Шундай қилиб демак ички ундовчи омиллар – то бу омиллар йўқ бўлгунга ёки тинчигунига қадар – вақтинчалик келишмовчилик бўлиб кўриниши мумкин. Лекин бу келишмовчилик Америка назорати доирасида бўлади, шунинг учун Америка манфаатларига таъсир қилмайди.

Учинчи ҳолатга мисол:

  • Ибодийнинг турк кучларининг туришига қарши эътироз билдирганлиги мавзуси. Бу мавзу Ибодийнинг позициясини ва унинг ҳукумати позициясини мустаҳкамлаш учун юзага келди. Чунки Ибодий ва унинг ҳукуматига бўлган ишонч жуда тушиб кетган эди. Шунинг учун Америка ўзининг малайи Ибодий ва унинг ҳукумати башарасини ялтир-юлтур қилиб кўрсатмоқчи бўлди. Шу мақсадда Америка мана шу мавзуни қўзғади. Бундан Американинг мақсади ўз малайини маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб уни мамлакат посбони қилиб кўрсатишдир! Туркия бунга жавобан ўз кучлари Ибодий талаби билан бир йил олдин унинг кучларини машқдан ўтказиш учун кирганини билдирди. Шу билан Туркия Ибодий фикрига қўшилди ва ўз кучларини қисман олиб чиқиб кетди ва уларни қайта жойлаштирди. Шундан кейин Араб лигаси бир баёнот чиқариб Ибодий ҳукумати талабларини қўллаб-қувватлади ва кучларни олиб чиқиб кетишни Туркиядан талаб қилди. Маълумки бу Араб лигаси Америка томонидан ҳаракатга келтирилади. Шундай қилиб бу иш курашсиз ниҳоясига етди!

Маълумот учун шуни айтамизки, Америка Ибодийни фақат маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлабгина қолмай балки Америка Ибодий ҳукуматининг бундай шароитларда қулашини истамаяпти ҳам. Хусусан Ибодий Рамадийни озод қилишга ваъда бериб қўйиб, бундан ожиз қолиб Америка ёрдамининг бир «доза»сига муҳтож бўлиб қолганидан кейин қалтирай бошлади. Шунинг учун Америка Рамадийда кетма-кет ҳаво ҳужумларини уюштирди, бу ҳужумлар 630га етди. Буни Оқ уй 2015 йил 30 декабрда билдирди. Ана шундан кейин Ироқ армиясининг Рамадийдаги ҳукумат комплекси устидан назорат ўрнатганлиги эълон қилинди.

Хулоса: Битта буюк давлатга тобе ёки унинг таъсири доирасида бўлгандавлатлар ўртасида кураш маъносидаги курашнинг юз бериши эҳтимолдан узоқдир. Аксинча малайларга ролларни тақсимлаш бобидан ҳисобланадиган ёки ички мажбур қилувчи омиллар сабабли ёки малайлардан бирини қўллаб-қувватлаш учун бирон келишмовчилик юз бериши мумкин. Бу ҳолатларнинг ҳаммасида бу давлатлар тобе бўлган йирик давлат манфаатларига ҳеч қандай зарар етмайди.

 2 робиус-соний 1437ҳ

12 январ 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here