Женева-3 музокаралари Америка билан Россиянинг манфур келишув ва тадбирлари асосида бошланади

640
0

Женева-3 музокаралари Америка билан Россиянинг манфур келишув ва тадбирлари асосида бошланади

Жорий йил 25 январга белгиланган Женева-3 конференцияси ҳали бошланмай туриб, Сурия режими арзандаси бўлган сохта мухолафат делегацияси Женевага етиб келди. Сурия Демократик Кенгаши номи остидаги бу мухолафат уюшмаси дарҳол конференциядан ўрин олди. Бу делегация мухолафат ички ҳужжатларини тартибга келтириш ҳамда БМТ вакили Де Мистура билан учрашиб, унинг шартларини қабул қилишга тайёргарлик кўриш учун учрашувлар ўтказишга киришди. Де Мистура шартларидан энг муҳими Жайшул Ислом билан Аҳрорур Шом ҳаракатларини мухолафат делегациясига киритилишини рад этишдир. Сурия Демократик Кенгаши Америка ва Россия каби йирик кучлар томонидан ишлаб чиқилган сценарийни ўйнаш билан Миллий Коалиция делегацияси йўлини кесиб қўйишни уддалай олди. Миллий Коалиция делегацияси музокараларнинг олий ҳайъати вакили бўлиб, унга Риёз Ҳижоб етакчилик қилади ва у доим бу делегацияни музокараларга киритмасликка уриниб келарди.

Сурия Демократик Кенгаши янги вужуддан иборат бўлиб, Башар режими билан очиқдан-очиқ тил бириктириши билан танилган учта кучдан ташкил топган. Булар: Курд халқини ҳимоя қилиш отрядлари ва айрим араб уруғларидан таркиб топган Сурия Демократик кучлари, Ҳайсам Манно етакчилиги остидаги учта (Қадрият-Фуқаролик-Ҳуқуқ) сўзларини шиор қилиб олган Буғдой (Қамҳ) оқими ва Сурия курдларининг ярим автоном бошқарувини тиклашга очиқ даъват қилиб келаётган Солиҳ Муслим раҳбарлиги остидаги Курд Демократик Иттифоқи партиясидир. Бу кенгашнинг ташкил қилиниши Сурия майдонидаги янги сиёсий ва ҳарбий куч сифатида кўрилмоқда. У алоҳида ўз вазнига эга. Коалиция у билан ҳисоблашишга мажбур. Чунки у Америка, Россия ва БМТ томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ташқи ишлар вазирларининг ёрдамчилари даражасида Америка ва Россия масъуллари ўртасидаги кенг кўламли мувофиқлашув маслаҳатлари Женевада 13 январда бошланган. Энн Паттерсон хоним билан Геннадий Гатиловдан иборат бу икки масъул конференция бошланиши олдидан сўнгги тайёргарлик режаларини белгилайди. Америка ташқи ишлар вазири Жон Керрининг матбуот воизи Жон Кирби бундай деди: «Керри ва Лавров яқин алоқада қолишга ҳамда яқин кунларда учрашиш учун фурсат топишга келишиб олдилар».

Америкалик ва россиялик масъуллар ўртасидаги айни учрашув ва маслаҳатлар тақозосига кўра, Де Мистура Женева-3 конференциясида иштирок этишлари учун Сурия ҳукумати вакиллари билан мухолафат вакилларига чақириқ йўллайди. Конференция белгиланган вақтда, яъни 2016 йил 25 январда ўз ишини бошлайди. Эътироз билдирилса ҳам асло кечиктирилмайди. Ўтган пайшанба куни Америка ташқи ишлар вазирлиги «Америка ва Россия ҳеч қандай дастлабки шартларсиз Женева музокараларини ўз вақтида 25 январ куни ўтказишга келишиб олишган», дея билдирди. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари ва бир вақтнинг ўзида Россиянинг Ўрта Шарқ ва Шимолий Африкадаги махсус вакили Михаил Богданов Новости агентлигига берган интервьюсида бундай деди: «Шуни тушуниш лозимки, Женева-3 бир марталик тадбир эмас, балки, у сиёсий ирода, сабр-тоқат ва вақтни талаб қиладиган музокара амалиётидир. Биз бу каби конференциянинг ўтказилишини қўллаб-қувватловимизга лойиқ, деб ҳисоблаймиз. Шу боис Женева-3га тайёргарлик кўриш учун амалий қадамлар ташладик».

Женева-3 конференциясини ўтказиш чақириғи мустаҳкам халқаро манбага асосланган бўлиб, Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йил 18 декабрда чиқарган 2254 сонли қарорига, Вена ҳужжатига ва халқаро Париж тўртлигига таянади. Ушбу қарор, ҳужжат, тўртлик бандларида Исломга (экстремизм)га ва жиҳодга (терроризм)га қарши курашишга ҳамда шариат билан бошқариш талабини рад этишга чақирилган. Бу эса Суриядаги давлатни илмонийлик, демократик, кўппартиявийлик асосида тиклашга чақириш билан ҳамда Ғарб ҳазорати тушунчалари асосига қурилган ва динни сиёсатдан ажратиш мафкурасидан келиб чиққан янги фуқаровий конституцияни ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади. Шунингдек Сурия бўҳронини турли босқичлар билан ҳал этишга ҳаракат қилиш билан ҳам Ислом ва жиҳодга қарши курашилади ва шариат бошқаруви рад этилади. Бу босқичлар – ҳукумат ва мухолафат битта ҳукуматда иштирок этиб, президент Башар Асад ҳам ўз мансабида номаълум муддатга қоладиган ўтиш даври билан бошланиб, Сурияда давом этаётган курашга ноаниқ умумий сиёсий ечим бериш билан ниҳоя топади.

Америка ва Россия конференцияда музокарачи томонларга алоқадор бандларни, айниқса конференцияда қатнашадиган мухолиф гуруҳлар номларини бузишга ҳаракат қилмоқда. Россия билан Сурия Демократик Кенгаши айрим исломий гуруҳларнинг, айниқса, Жайшул Ислом ва Аҳрорур Шом ҳаракатларининг иштирок этишига қарши чиқиб, уларни террорист деб сифатламоқда. Россия уларнинг ўрнига конференцияга ўн беш шахс номи битилган ҳужжат тақдим қиляпти. Бу шахслар аслида мухолафат сифатида Женевага келиб бўлишган. Уларнинг асосийлари, Курд Демократик Иттифоқи партияси раиси Солиҳ Муслим, собиқ дипломат Жиҳод Мақдисий, Демократик Минбардаги етакчи Самир Атийя, Ўзгартириш ва Озодлик Халқ фронти етакчиси Қудрий Жамиллардир. Булардан ташқари, аллақачон унут бўлиб кетган ва Дамашқдаги расмий ички мухолафат орасидаги гуруҳлар ҳам тиқиштирилган бўлиб, буларнинг ҳаммаси Башар режими тарафдорларига киради.

Россиянинг Солиҳ Муслим ва унинг мухолафатдаги гуруҳини иштирокчиларга қўшиш таклифига Америка ҳам рози. Хусусан, Америка ўзининг Давлат ташкилотига қарши урушида Суриядаги демократик кучларни қўллаб-қувватлашини ва бу кучлар орасида Солиҳ Муслимнинг асосий ролни ўйнашини эътиборга олганда, Американинг бунга рози бўлиши тайин.

Шунинг учун Женева-3 конференцияси борасида Россия билан Америка ўртасида – ҳатто юзаки бўлса ҳам – бирорта ҳам ихтилофга гувоҳ бўлмадик. Шунингдек, Сурия ҳужжатини бошқариш ва конференция йиғинларини назорат қилиш ишлари Де Мистурага топширилишида ҳам ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини кўриб турибмиз. Бу икки давлат Эроннинг иштирок этишини хоҳламоқда. Хусусан, Эрон ўзининг ядровий лойиҳасидаги энг муҳим элементлардан воз кечиши ортидан ундан жазо-чоралари олиб ташланган экан, улар шуни хоҳлашмоқда.

Булар – қисқа қилиб айтганда – Женева-3 конференциясининг ҳақиқатидир. Шунингдек, хавфли адаштирув ҳам мана шудир. Буни Америка билан Россия Суриядаги қўзғолонга қарши ҳамда у ердаги мусулмонларга қарши олиб бормоқда. Оддий қилиб айтганда, ушбу конференция қўзғолонни бостириш, жиловлаш ва Америка кўрсатмаларига қўзғолон аҳлини тиз чўктириш учун бўлган навбатдаги уринишдир. Бу конференция қатли ом қилиш, қамалга олиш, оч қўйиш ва вайрон қилишда қурол сифатида хизмат қилади. Шу орқали Сурия аҳлини куч билан эзиб, таслим бўлишга ва буюк исломий лойиҳаларидан воз кечишга мажбурламоқчи бўлишяпти. Уларни Мустамлакачи кофир давлатлар томонидан мусулмон халқларига таклиф қилинавериб сийқаси чиқиб кетган бузуқ лойиҳани қабул қилишга ундашмоқда.

Мана, ярим асрдан ошди ҳамки, мусулмонлар кечаю кундуз ахборот воситаларидан ўша эски шиорларни эшитиб келади. Шунга қарамай, барча азоб-уқубатларни бошдан кечиришмоқда. Зўрлаб тиқиштирилган капиталистик демократик тузум ва ундаги даҳшатли қонхўрлик сабабли барча машаққат аламларини тортмоқдалар… Ахир, исломий юртларда демократия ва инсон ҳуқуқлари ниқоби остида қанчадан-қанча жиноятлар амалга оширилди?! Миллийлик ва фуқаровий давлат тарғиботчилари қўли билан қанчадан-қанча гуманитар фалокатлар содир этилди?! Ислом Уммати ўнлаб йиллардан бери мана шундай вазъий куфр тузумлари остида яшаб келмоқда. У ҳаётнинг барча соҳаларида орқада қолиб, доимо қолоқлик, зулм ва муваффақиятсизликда давом этмоқда.

Эй Суриядаги қўзғолончилар!

Бундан олдин такрор-такрор алданганингиз каби, навбатдаги конфренцияларга яна алданиб қолманг. Тўғрироғи, Америка ва шерикларининг кечаю кундуз сизга қарши тўқиётган навбатдаги тил бириктирувларига яна алданиб қолманг. Агар Женева-3ни қабул қиладиган бўлсангиз, муваффақиятсизлик, хорлик, шармандалик ва мағлубиятдан ўзга натижани кўрмайсиз.

Конференция раҳнамоларидан нима кутяпсиз?! Жиноятчи ва фитначи Америкадан нимани кутяпсиз? Ахир, Америка ўтган беш йиллик қўзғолонингиз мобайнида тоғут Башар режимини қонуний ҳимоя билан таъминлаб келмадими, ҳокимиятда қолишига имконият яратиб бермадими. Россия ва Эронга Асад режимини барча моддий ва ҳаётий ресурслар билан таъминлашларига рухсат бермадими? Режимни – у қулаш арафасида турган бир пайтда – Сурияни вайрон қилиб, қирғин амалиётларини содир этишига ва шаҳарларни кулини кўкка совуришига қўйиб берган мана шу Америка эмасми?!

Россиядан нима кутяпсиз, ахир, унинг учоқлари Суриядаги шаҳарлар ва аҳоли турар жойларига ҳаво ҳужумларини содир этиб, ўлим бомбалари ва вайрон қилувчи қаттол ракеталарини бошингизга ёғдирмадими? Қуролсиз, бегуноҳ аёллару болаларни қирғин қилиб, уй-жойларни аҳолиси билан қўшиб кулини кўкка совурмаяптими? Шунча жиноятларни содир эта туриб, буларга парво ҳам қилмаяптику?! Чунки Россия мусулмонлар борасида на аҳдга ва на бурчга боқадиган давлатдир!

Демак, конференция раҳнамолари мана шу икки жиноятчи давлат экан, Аллоҳ ҳаққи, қандай қилиб уларга ишонмоқдасиз?!

Сиз бу икки давлатга ишонишни бас қилсангиз – аслида, Аллоҳнинг нусратига ишонувчи ҳар бир мусулмондан шу нарса кутилади – Саудия, Туркия, Қатар, Эрон сингари уларга тобе давлатларга ҳам ишонишни бас қилмоғингиз зарур. Чунки бу давлатлар шу икки давлат чизган чизиқдан чиқмай, уларнинг атрофида айланмоқда.

Аммо Женева-3 конференциясини – Аллоҳ сақласин – қабул қилсангиз, у ҳолда, ҳалокат ва аниқ мағлубиятга элтувчи йўлни танлаган бўласиз. Чунки айни конференция душманларимиз бизга чизиб кўрсатиб берган йўлни кенгайтириб беради. Бу йўл машаққатли, узун йўл бўлиб, азоб-уқуқбатлар, қамаллар, қирғинлар билан тўладир. Шунингдек, бу йўл дунё ва охират мағлубияти ва хорлигига элтувчи шайтоний йўллардан биридир.

Сизлар, қўзғолончилар ва барча мусулмонлар учун энг яхшиси, бу йўлни кесиб-узиб ташлашингиз, улоқтиришингиз ва қулатишингиздир. Ўрнига эса Аллоҳ ва Росули арқонига маҳкам боғланишингиздир. Аллоҳ сизу бизни Уммат учун яхшилик бўлган ишга муяссар айласин.

Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here