Нурсултон Назарбоев муддатдан аввалги парламент сайловини ўтказишни маъқуллади

512
0

Оқўрда матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев парламент сенати раиси Қосим-Жўмарт Тўқаев ва бош вазир Карим Масимов билан учрашди. Учрашувда президент маъмурияти бошлиғи Нурлан Нигматулин ҳам иштирок этди.

 Маслаҳатлашув давомида мамлакат мажлиси депутатларининг навбатдан ташқари парламент сайловларининг ўтказилиши ҳақидаги ташаббуси кўриб чиқилди.

 Назарбоевнинг таъкидлашича, бу таклиф қозоғистонликлар орасида катта қизиқиш уйғотди ва давлат томонидан амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар ва дунё бозорларидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда долзарб ҳисобланади.

 Назарбоев, шунингдек, ташаббус молиявий ва ташкилий ҳаражатларни оқилоналаштириб, мажлис ва маслаҳатларга сайловларни бирлаштиришга имкон беришини айтди.

 Тўқаевнинг таъкидлашича, бу таклиф ўз вақтида билдирилган, чунки бугунги кунда мажлис давлат олдида турган вазифаларни бажариши учун халқнинг янги ишончини қозониши зарур.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here