Туфайли: Ҳизбуллоҳга мазҳаблараро уруш чиқариш вазифаси топширилди

504
0

Шиа оқимининг таниқли уламоларидан бири Субҳи Туфайли Эрон ҳукуматини лаънатга лойиқ сиёсат олиб бораётганликда айблади. Субҳи Туфайлининг даъво қилишича, Эрон ҳукумати Ҳизбуллоҳ номи билан танилган ташкилотга мазҳаблараро уруш чиқариш вазифасини топширган. Туфайлига кўра, Қуддусни озод қилиш учун бирор ишга қўл урмаган Эрон ҳукумати Ислом оламини бир бири билан уруштиришга ҳаракат қилаётган АҚШ ва Исроил билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

“Эрон Ҳизбуллоҳга мазҳаблараро уруш чиқариш вазифасини топширди. Бу уруш Америка ва Исроилнинг фойдасига хизмат қилади. Биз бугун минтақамизда катта фитна ичида қолдик. Ислом ўлкаларининг кучлари ва имкониятлари тугаб бормоқда. Ироқда, Ливияда, Афғонистонда, Покистонда, Сурияда, Яманда.., ҳар ерда бир исломий гуруҳ бошқа бир исломий гуруҳга қарши урушга киргизилмоқда. Бири бошқасини йўқ қилмоқда. Бундан кимга фойда? Булар тасодифми? Бу ҳолатлар олдиндан режалаштирилмай амалга ошириляптими? Йўқ, асло ундай эмас. Бу АҚШ ва Исроилнинг режасидир. Бу режа мусулмонлар бир бирини ўлдиришлари учун тузилган режадир. АҚШ ва Исроил учун энг яхши кун – Мусулмон Мусулмонни ўлдирган кундир. Бу давлатларнинг барчаси АҚШга боғлиқ ҳолда фаолият олиб боришади ва ҳозирда буларнинг ҳаммаси АҚШга мухтож ҳолатга тушиб қолди. Суриядаги бошқарув АҚШга боғлиқ ҳолда урушларни давом эттирмоқда. Ироқ, Сурия ва бутун Ислом оламидаги сиёсат АҚШнинг фойдасига қаратилган. Эрон лаънатга лойиқ сиёсат олиб бормоқда. Бу ерда Эрон ва бошқа давлатлар АҚШ билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бугун Мусулмон ўлкалар АҚШга яхши кўриниш учун интилишмоқда. Эрон ҳам шулар қаторида эканлиги аниқ. Бошқа Ислом ўлкалари ҳам шунга ўхшаш ишларни амалга оширишмоқда. Мусулмонларнинг бирлиги бу шаклда юзага келмайди. Мазҳабпарастлик ва фитна-фасод билан Исломга хизмат қилинмайди. Эрон қуддусни озод қилиш истагини билдиради, аммо бунга доир бирор иш қилмайди”, деди Ҳизбуллоҳ ташкилотининг собиқ бош котиби Субҳи Туфайли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here