Саудия 47 нафар шахсни қатл қилди, улар орасида шайх Нимр Боқир ан-Нимр ҳам бор

527
0

Саудия 47 нафар шахсни қатл қилди, улар орасида шайх Нимр Боқир ан-Нимр ҳам бор

Ўтган шанба куни Саудия ал-Қоида ташкилоти аъзоларидан иборат ўнлаб кишилар билан бирга етук шиа диндори Нимр ан-Нимрни қатл қилди. Бу эса Саудиянинг сунний мужоҳидлар томонидан бўладими ёки озчилик шиа томонидан бўладими, фарқсиз ҳар қандай ҳужумга тоқат қилолмаслигини кўрсатиб турибди. Шунингдек, айни қатл амалиёти минтақада мазҳабпарастлик ғазабини келтириб чиқармоқда. Қатл қилинган 47 нафар шахснинг аксарига «ўтган ўн йил мобайнида ал-Қоиданинг Саудиядаги ҳужумларини содир этганлик», айблови қўйилди. Уларнинг орасидаги Нимр билан бирга 4 нафари эса шиа эди. Уларга эса охирги йилларда ҳукуматга қарши ўтказилган намойишлар пайтида полиция ходимларига ўқ узганлик айблови қўйилди.

Саудиянинг бу қадами Эрон билан бўлган муносабатларнинг бузилишига олиб келди. Чунки Эрон Нимрга Саудиядаги жамиятдан четга чиқарилган шиа озчилигининг қаҳрамони, дея баҳо берарди.

«Меҳр» ахборот агентлигида нашр этилган Эрон Инқилоб Соқчилари корпуси баёнотида жумладан бундай дейилади: «Яқинда Саудлар оиласидан қаттиқ қасос олинади ва террорни қўлловчи, Ислом душмани бўлган бу режим албатта қулатилади». Кўп вақт ўтмай, Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр ҳам, Саудия Арабистонининг Эрон билан дипломатик алоқаларни узишга ва мамлакатдан Эрон дипломатларини чиқариб юборишга қарор қилганини билдирди (Рейтер ахборот агентлиги).

Роя газетаси шарҳи:

Эрон раҳбарлари Саудия ҳукмдорларининг сунний мусулмонларни ҳам, шиа мусулмонларни ҳам умуман эътиборга олмасликларини жуда яхши билади. Шундай бўлсада, айни масалага мазҳабпарастликдан келиб чиқиб ёндашишмоқда ва буни шиа бўлгани учун шайх Нимрга қарши қилинган иш, дея талқин қилишяпти. Бу билан мустамлакачи хўжайинлари манфаати учун мазҳабпарастлик ва миллатчилик низосини қўзишда Сауд ҳукмронларига шерик бўлишяпти. Мусулмонлар Саудия ҳукмдорлари ҳам, Эрон раҳбарлари ҳам жиноятчилар эканини, уларнинг ҳар иккиси ҳам Ғарб давлатлари режаларини ижро этишда, яъни шу давлатлар томонидан ёқилган мазҳабпарастлик фитнаси оловига мой сепиш кўзланган режаларини ижро этишда шерик эканини тушуниб етмоқлари лозим. Сунний ва шиа Мусулмонлари Саудия ҳукмдорлари суннийликни, Эрон ҳукмдорлари эса шиаликни гавдалантиради деб ўйлаб, мазҳабпарастлик курашига алданиб қолмасликлари лозим. Чунки воқеда Саудия ҳукмдорлари ҳам, Эрон раҳбарлари ҳам Исломни татбиқ этмайди. Аксинча, улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг қайтишини олдини олишдек Ғарб режасига хизмат қилишади. Улар мусулмонлар ва уларнинг масалаларига заррача аҳамият беришмайди. Балки, ҳар икки томон ҳам Ислом ва мусулмонлар душманлари тузган режаларни амалга ошириш мақсадида ортларидан мусулмонларни эргаштириб, тоифачиликка хизмат қилишмоқда.

Роя газетасининг 2016 йил 6 январ чоршанба кунги 59-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here