Россия инқирозга тайёрланмоқда

525
0

Россия президенти Владимир Путин омма халқни мамлакат иқтисодиёти секин-аста инқироздан чиқиб, барқарорлашиб бораётганига ишонтиришга ҳаракат қилаётган бўлсада, вазият борган сари издан чиқиб бормоқда. Буни ҳатто Путин командасининг етакчи раҳбарлари ҳам тан олмоқда.

 13 январ куни бўлиб ўтган VII Гайдар форумида сўзга чиққан Россия бош вазири Дмитрий Медведев нефт нархлари тушиб борган тақдирда иқтисодий вазият сценарийси фақат салбий томонга ўзгариб боришига тайёргарлик кўришни маслаҳат берди.

 “Тўпланган захиралар жорий йил бюджетини балансга солиш имконини берди. Лекин нефт нархлари яна тушиб борса, бюджет параметрларини аниқлаштиришга тўғри келади. Шуни тушуниш керакки, энг ёмон сценарийга тайёр туришимиз лозим”, – деди Медведев.

 Ўз навбатида мазкур форумда иштирок этган Россия молия вазири Антон Силуанов ҳам, агарда Россия федерал бюджети янги иқтисодий ва молиявий шароитларга мослаштирилмаса 1998 йилда бўлганидек, барча ҳаражатлар оддий халқ зиммасига тушишини эслатиб ўтди.

 “Бугунги шароитда ўта тежамкор, қаттиқ бюджет сиёсати ҳақида гапириш керак. Мана шунда камомад даражаси бундай ошиб кетмайди, қарз ҳажми ҳам ошмайди”, – деди молия вазири.

 Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Россиянинг қарзлари жуда кўп, шу боис фоиз ҳаражатлари бюджет манёврларини чеклаб қўяди.

 Россия иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев эса, нефт нархининг пастлик даври бир неча ўн йилларга чўзилиши мумкинлигини башорат қилди.

 “Россия каби хомашёга асосланган иқтисодлар учун хомашёнинг паст нархлар даври узоқ давом этади. Бу хомашё айланишини глобал паст босқичими, ёки шунчаки янги воқеликми, айтишим қийин. Лекин мен бу давр жуда узоқ давом этишига ишонаман”, -деди форумда сўзга чиққан Алексей Улюкаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here