Халқаро Хавфсизлик Кенгаши Сурия ечими билан боғлиқ қарорни бир овоздан тасдиқлади

589
0
The United Nations Security Council votes on resolution on humanitarian aid for Syria at U.N. headquarters in New York, February 22, 2014. The U.N. Security Council on Saturday unanimously adopted a resolution to boost humanitarian access in Syria that threatens to take "further steps" in the case of non-compliance, demands cross-border aid access and condemns rights abuses by the Syrian government and opposition armed groups. REUTERS/Eduardo Munoz (UNITED STATES - Tags: POLITICS)

Халқаро Хавфсизлик Кенгаши Сурия ечими билан боғлиқ қарорни бир овоздан тасдиқлади

Ўтган жума куни Хавфсизлик Кенгаши Сурия масаласи билан боғлиқ янги халқаро қарорни бир овоздан тасдиқлади. 2254 рақамли (аслида Америка қарор лойиҳаси ҳисобланган) бу қарор бир неча бандлардан иборат бўлиб, унда Женева конференцияси баёнотига таянилди ҳамда Сурияга оид Вена конференциясидаги баёнотлар қўллаб-қувватланди. Ҳатто бу баёнотларга Сурия низосига барҳам бериш мақсадидаги сиёсий ўтиш даври амалиётини амалга оширишнинг муҳим асоси, деган эътиборда қаралди. Шунингдек қарорда Сурия келажагини Сурия халқи белгилаши алоҳида таъкидланди.

Ушбу қарорда БМТ бош котиби чақириғи ҳам келтирилди. Пан Ги Мун Сурия режими ва мухолафат вакилларини «зудлик билан» сиёсий ўтиш даврига оид расмий музокараларда қатнашишга ҳамда «Сурия бўҳронининг доимий сиёсий ечимига эришиш мақсадида»ги ушбу сиёсий ўтиш даври билан боғлиқ музокараларни 2016 йил январ ойи бошида ўтказишга чақирди.

Шунингдек, қарорда қуйидагилар таъкидланди:

БМТ мутасаддийлиги остида ўтадиган Суриядаги сиёсий давр Хавфсизлик Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланади. Зеро, бу сиёсий давр мобайнида тоифачилик қилмайдиган ва барчани ўз ичига оладиган ишончли бошқарув ҳайъати тузилади ҳамда олти ой ичида янги конституция ишлаб чиқилади.

Ўн саккиз ой мобайнида янги конституцияга асосан эркин шаффоф сайловлар ўтказилиши ва бу БМТ мутасаддийлиги остида бўлиши Хавфсизлик Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланади.

Сурия режими ва мухолафат вакиллари БМТ раҳнамолиги остида ўтадиган сиёсий ўтиш даври сари илк қадамларни ташлашган пайтда, Хавфсизлик Кенгаши ҳам дарҳол Суриянинг барча минтақаларида ўт очишни тўхтатишга эришиш зарурлиги масаласини қўллаб-қувватлайди. (Ал-Жазира нет).

Роя газетаси шарҳи:

Ушбу 2254 рақамли халқаро қарорга диққат билан назар ташлаган киши шуни гувоҳи бўладики, асосий эътибор Суриядаги қуролли гуруҳларни режим билан музокара олиб боришга ундашга ва ўт очишни тўхтатишга қаратилди. Бундан ташқари, қарорда Женева конференцияси баёнотига таянилди ҳамда Сурияга оид Вена конференциясидаги баёнотлар қўллаб-қувватланди. Маълумки, Женева ва Вена конференцияси баёнотларидаги келишув Америка ва Россия ташқи ишлар вазирларининг «Суриянинг илмоний давлат бўлиб қолиши зарурлиги» тўғрисидаги баёнотларига мувофиқ эди.

Қарорга риоя қилиниб, татбиқ этиладиган бўлса, бу нарса фақатгина Сурия аҳли қурбонлари зое кетишини англатмайди. Балки Америка етакчилигидаги мустамлакачи кофирлар нуфузи мана шу қурбонларни бериш натижасида мустаҳкамланишини ҳам англатади. Чунки Сурия аҳли бир малайни бошқа бир малайга алмаштириш учун қўзғолон қилгани йўқ, шунча қурбонларни Ғарбга итоат қилишда давом этиш учун бергани йўқ. Шом аҳли бутун дунё улардан воз кечган бир пайтда Башар режими ва Американинг бошқа воситалари томонидан қилинган шафқатсиз зулмларга сабр қилди. Бироқ улар аҳволлари Ҳофиз Асад бошқаруви давридаги ёки ундан кейин юзаки ўзгартиришлар киритилган Башар Асад давридаги ҳолатга яна қайтиши учун сабр қилганлари йўқ. Аксинча, улар ҳақиқий озодликка эришиш ҳамда исломий ақидалари асосидаги кенг қамровли ўзгартиришни қўлга киритиш учун оёққа турдилар ва бу йўлда қимматли нарсаларини қурбон бердилар. Зеро, исломий ақида уларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Ислом билан яшашга буюради. Шом аҳли шуни тушуниб етмоғи лозимки, Америка ортидан юрган ва ушбу янги халқаро қарорга рози бўлиб, уни татбиқ қилишга ҳаракат қилган ҳар бир кимса Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнат қилган ҳисобланади. Шунинг учун бундай кимсаларни рад этиб, қилмишларини фош этмоқ ҳамда уларни тийиб қўймоқ даркор. Шом аҳли бошқа юртлардаги хоин ва малайлар томонидан етакланган мусулмонларнинг аччиқ тажрибаларидан ибрат олмоғи лозим. Зеро, уларнинг берган шунча қурбонлари мустамлакачи кофирлар сиёсатини амалга ошириш йўлида зое кетди. Фаластин аҳли Фаластинни озод этиш йўлида қурбонлар берди. Анави Озодлик ташкилотидаги раҳбарлар эса, Фаластиндан яҳудийлар давлати эвазига воз кечишда уларнинг берган шунча қурбонларидан бир восита сифатида фойдаланди. Миср аҳли ўзгариш учун қўзғолон қилди. Бироқ уларнинг нодон ва малай етакчилари эса, улар берган шунча қурбонлардан Американинг фойдаланишига имкон беришди. Яман, Ливия, Ироқ ва бошқа юртларда ҳам айни шу ҳолат такрорланмоқда… Эй Шом аҳли, ҳушёр бўлинг. Сиз ҳам қўзғолон қилиб, қурбонлар берган, сўнг бунинг оқибати анави бир сиқим малайлар сабабли мустамлакачи кофирлар фойдасига ҳал бўлган кимсалар рўйхатидан жой олиб қолманг. Балки, сиз Аллоҳ рози бўладиган сабот ва сабрни маҳкам тутинг. Сизнинг бўйсунмас-мағрурлигингизни Аллоҳ Таолонинг ўзи, Унинг малоикалари ва қолаверса солиҳ бандалари эсга олсин. Сиз берган шунча қурбонлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатига элтувчи бир кўприк бўлсин ва Сиз Аллоҳнинг изни ила бунга лойиқсиз.

Роя газетасининг 2015 йил 23 декабр чоршанба кунги 57-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here