Холид Машъал: Биз ҳақиқий интифозада яшамоқдамиз, бошқа гуруҳлар уни қўллаб-қувватлашлари лозим!!!

102
0

Холид Машъал: Биз ҳақиқий интифозада яшамоқдамиз, бошқа гуруҳлар уни қўллаб-қувватлашлари лозим!!!

«Ҳамас» исломий қаршилик ҳаракатининг сиёсий бўлими раиси Холид Машъал Қуддус ва Фаластиндаги турли минтақалар ҳақиқий интифозада (қўзғолонда) яшамоқда, деди. Сўнг Фаластин ярашув ҳужжатларини саралаб ўтирмай барчасини ҳал этиш учун Фатҳ билан учрашишга тайёр эканини таъкидлади.

У Фаластин раҳбариятига мурожаат қилиб, унга «Бу тарихий лаҳзадир, Қуддус интифозасига таянч бўлишингиз зарур», деди. Фатҳ ва бошқа Фаластиндаги ташкилотларни бугунги интифозани қабул қилишга чақирди ҳамда «Бу интифоза етакчилар ва сиёсатчилар ўз оталиғига олмаганидан нолимоқда», деди. Сўнг айрим доиралар интифозага қўшилишдан иккиланаётганини таъкидлади.

Машъал Ал-Жазиранинг «Махсус учрашув» номли программасида – бу заминда оқизилган шаҳидлар қони Ақсони бўлиб ташлаш лойиҳасини тўхтатиб қолганини айтди ҳамда «Одамлар интифоза сўзини қандай тушунишмасин, бугунги манзара интифоза манзараси» эканини билдирди.

Сўнг бугунги ҳодисалар кураш ва қаршиликнинг моҳияти эканини, бу ҳодисалар Қуддус, Ғарбий Қирғоқ шаҳарлари, лагерлар, ҳатто – бугун босқинчилик йўқ бўлсада – Ғазодаги ва 48 йилги минтақалардаги халқларни бирлаштирувчи интифоза эканини урғулади.

Машъалнинг фикрича, интифоза қолипи ҳар бир босқичда ўзгариб турганидек, бугунги интифоза қолипи ҳам аввалги интифозалардан фарқ қилади ва бу – унинг қўшимча қилишича – «ҳақиқий интифозадир».

У «Бу ҳақиқий интифозадир», дея қўшимча қилар экан, айни интифоза Фаластин масаласини зеҳнларимизга қайта ўрнаштирмоқда, деди. Сиёсий гуруҳларни, хусусан, Фатҳ ҳаракатини интифозага қўшилишга даъват қилди ҳамда Ҳамаснинг интифозага кирганини таъкидлар экан, «Биз Ҳамасдагилар айни интифозани охиригача давом эттирамиз», деди (Ал-Жазира нет).

Роя газетаси шарҳи:

Бу Ҳамас сиёсий бўлими раиси Қуддус интифозасига таянч бўлишни талаб қилиш учун Фаластин раҳбариятидан бошқасини топмади. Ҳолбуки, бу раҳбарият хавфсизлик масаласида яҳудийлар давлати билан келишган ҳолда иш олиб бормоқда. Шунингдек бу раҳбарият Американинг яҳудийлар хавфсизлигини ҳимоя қилишдаги бир қуролидир! Ҳамас сиёсий бўлими раисининг интифоза учун таянч ҳақида сўз юрита туриб, Фаластин аҳли ва уларнинг интифозалари учун ҳақиқий таянчни тилга олмаслиги жуда ғалати, ҳатто қораланишга лойиқдир!! Зеро, бу таъянч барча куч-қудратга, асосан, армияга эга бўлган Умматдир. Шу ўринда, биз Холид Машъал жанобларига савол бермоқчимиз: Яҳудийлар давлати Ғарб давлатлари томонидан ўртага ташланган тинчлик ечими бўйича юриши учун сизлар шу пичоқлар интифозасини унга босим ўтказиш воситаси деб ҳисоблайсизларми ва шунинг учун қаршиликни қуроллар билан эмас, балки пичоқлар билан давом эттиришнинг ҳеч бир зарари йўқ деб биласизларми??!! Фаластиннинг яҳудийлар томонидан босиб олинганлиги, демак уни бутунича озод этиш вожиблиги ҳамда бу иш фақатгина мусулмонларнинг ҳақиқий кучларини сафарбар қилиш билан амалга ошиши масаланинг асоси эмасми?? Нега Фаластин масаласининг ягона, тўғри ечими сифатида айнан мана шу ишга барча диққат-эътиборингизни қаратиб, уни қабул қилмайсиз ва унга чақирмайсиз?!! Қўлида пичоқдан ўзга қуроли йўқ киши Аллоҳнинг олдида узрлидир. Чунки у Фаластинни озод этишдан ожиз, албатта. Бироқ сиз айримлари билан алоқа ўрнатиб келаётган Туркия, Эрон сингари исломий юртлар армиялари қайда қолди?!!

Роя газетасининг 2015 йил 9 декабр чоршанба кунги 55-сонидан.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here