Атамбаев Туркманистон, Кувайт ва Қатар давлатлари бўйлаб сафарини бошлади

427
0

 Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 11 декабрдан бошлаб Туркманистон, Кувайт ва Қатар давлатларига расмий ташриф уюштиради.

 Хабарда айтилишича, расмий сафар 11 -15 декабр кунлари амалга оширилади. Ашхободга ташриф чоғида Алмазбек Атамбаев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашади ва “Бетараф сиёсат: тинчлик хавфсизлик ва тараққиёт учун халқаро ҳамкорлик” деб номланган халқаро конференцияда иштирок этади. Шунингдек у ерда Алмазбек Атамбаев ва  Грузия президенти Георгий Маргвелашвили ўртасида икки томонлама ҳамкорлик масаласида учрашув ўтказиш ҳам режага киритилган.

12-14 декабр кунлари Атамбаев расмий ташриф билан Кувайтга борса, 14-15 декабр кунлари Қатарда амир Тамим бин Ҳамад ат-Таний билан учрашади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here