Таъзия

242
0

Таъзия

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

«Уларга бирор мусибат етганда айтадилар: Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»

“Turkiston.net” таҳририяти бутун Ислом умматига, жумладан Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига, хусусан Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Абу Роштага (Аллоҳ у кишини ҳифзу ҳимоясида асрасин) устоз Абдулҳодий Фоур Ҳасан Фоур (Абу Маҳмуд)нинг вафот этгани сабабли чуқур қайғу ила таъзиямизни изҳор этамиз.

Устоз Абу Маҳмуд 4 декабр куни Ливан пойтахти Байрутда жойлашган “Мақосид” касалхонасида жарроҳлик амалиёти пайтида ҳаётдан қўз юмди.

Шайх Абу Маҳмуд 1953 йилда Ҳизб ут-Таҳрир ташкил топган кундан буён Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун кечани кундузга улаб тинимсиз фаолият юритган забардаст уламолардан бири эди. Унинг энг буюк орзуси Халифалик сояси остида Аллоҳнинг шариати ижросини кўриш эди. У умрининг асосий қисмини Ҳизб ут-Таҳрир асосчиси шайх Тақийюддин Набаҳоний ва Ҳизбнинг иккинчи амири Абдулқодим Заллум (Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин) ҳамда Ҳизбнинг ҳозирги амири Ато ибн Халил Абу Рошта (Аллоҳ у кишини ҳифзу ҳимоясида асрасин) билан ҳамроҳликда ўтказди.

Аллоҳ Шайхнинг аҳли оиласига, биродарларига, хоссатан Ҳизб ут-Таҳрир амири Ато ибн Халил Абу Роштага (Аллоҳ у кишини ҳифзу ҳимоясида асрасин) сабру-жамил ато этсин.

Шайх Абу Маҳмудни Аллоҳ раҳмат қилсин, у кишининг ётган жойини обод айлаб, Ўзининг кенг жаннатига дохил қилсин ва анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ қилсин, улар билан ҳамроҳ бўлиш нақадар бахт!

Эй Шайхимиз! сиздан ажралганимиз учун қалбларимиз ғам ғуссага, кўзларимиз эса ёшларга тўлди. Бироқ, Роббимиз рози бўладиган

إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» демоқдан ўзга чорамиз йўқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here