Қирғизистон куч органлари ноқонуний ўғирлаб кетиш йўлига ўтишди…ми?

422
0

 Қирғизистон ҳукумати ва куч органлари мусулмонларни қамоққа олиш учун шу пайтгача уйдирма айблов, туҳмат ва бўҳтонлардан фойдаланиб келишаётган бўлса, эндиликда ноқонуний ўғирлаб кетиш йўлига ўтишган кўринади.

 Норин вилояти ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 2014 йилнинг 22 май куни Норин шаҳрининг Ленин кўчаси 57 уй, 30 хонадонида яшовчи Бақитбек Жуматаев хонадонида тинтув ўтказилган эди. Тегишли рухсатномасиз ва гувоҳларсиз ўтказилган тинтув натижасида эса экстремистик материал деб гумон қилинган 1 дона китоб, 14 дона диск ва 12та варақча топилади.

 Олинган материаллар ичидаги русча-арабча 1 дона “Хадисы” китоби, 41 варақли бир дона дафтар ва 1 дона варақча 2014 йилнинг 18 августида Қирғизистон республикаси дин ишлари бўйича давлат комиссияси экспертлари томонидан Ҳизб ут-Таҳрирга тегишли эканлиги аниқланади. Шундан сўнг 2014 йил ноябр ойида Норин шаҳар суди томонидан Бақтибек Жуматаев 4 йилга манзил калонниясида жазо ўташга ҳукм қилинади.

 Манзил колонниясида жазо ўтаб келаётган Бақтибек Жуматаевни бундан бир неча кун олдин ярим тунда номаълум одамлар бошига қоп кийгизиб олиб кетган бўйича тайинсиз бўлганлиги учун унинг яқинлари бугун, 4 декабр куни матбуот йиғини ўтказмоқчи бўлишди. Бироқ матбуот йиғини ўтказишлиши ҳақида хабар берилганидан кейин унинг яқинларига айрим органлар томонидан таҳдидлар бўлганлиги сабабли яқинлари матбуот йиғини ўтказишдан бош тортишди.

 Бу ҳақида Бақитбек Жуматаевнинг аёли Айжан Мусаева “Turmush” нашрига маълум қилди.

 “Бир ёқдан менга таҳдидлар бўлиб тирипти. Органлардан уйга қадар келиб кетишди. Эримнинг қариндошларига ҳам матбуот йиғини ўтказмайсанлар деган таҳдид бўлибди. Ҳозирча матбуот йиғнини тўхтатиб турамиз, сабаби биз қўрқяпмиз. Биз фақат эрим қаерда эканлигини, уни қаёққа олиб кетишганини билишни хоҳлаймиз. Бизга ҳеч ким хабар бергани йўқ”, – деди Айжан Мусаева.

 Мусаеванинг сўзларига кўра, икки кун олдин уларнинг уйида яна қайта тинтув ўтказилган.

Туркистон:

2013 йилининг сентябр ойида ГКНБ томонидан, қандайдир”юпи гейт” ташкилоти томонидан Норин дарёсини атайин заҳарлаш амалиёти уюштирилаётгани ҳақида баёнотлар тарқатилди. У ташкилотга аъзо сифатида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси бўлган Бакит Жуматаевнинг номи ҳам тилга олинган эди.

Бакит Жуматаев ҳам ўз навбатида 24 сентябр куни “АКИ press” орқали баёнот тарқатиб, ўзини “юпи гейт” ва бошқа ҳукумат ёки мухолифат кучлари манфаатлари ва сиёсий ишларига алоқаси йўқ эканини айтиб чиқди. У ўзига Эрлан Омуралиев номли шахс томонидан “юпи гейт” лоиҳалари ҳақида маълумотлар атайин етказилгани ҳақида айтиб берди. Жуматаев уларни бу жирканч лоиҳалари ҳаром эканини ва Мусулмон одам инсонларни заҳарлаши мумкин эмаслигини айтиб уларни бу ишдан қайтарган.

Ўша вақтдаги носоғлом кучлар, (ГКНБ ва мухолифат) Жуматаевни восита қилиб Ҳизбни ҳаром ўйинга тортишмоқчи бўлишди. Улар Норин халқини омматан заҳарлаш амалиётида Ҳизб  ут- Таҳрирни ўзларига шерик қилиб олишмоқчи бўлишди. Ҳа, улар Қумторни босиб олган “Centerra Gold” компанияси номидан, бутун Норин халқини заҳарлаб юборишмоқчи бўлишди. Жуматаев бу инсониятга қарши уюштирилиши кутилиб турган улкан жиноятларнинг ҳақиқатини очиб юборди.

Бир неча йиллар ўтишига қарамай уни юқоридаги носоғлом кучлар кечиришмади ва қамоққа олишди.Эрлан Омуралиев эса, қочоқда қанча вақт юриб қайтиб келди. ГКНБ уни кечирди ва ўз ҳимоясига олди. Лекин, Норин халқини балким заҳарлаш орқали оммавий қирғиннинг олдини олиб сақлаб қолган Б Жуматаевни кечиришмади. Уни 2014 йилнинг май ойида яна қамоққа олишди.

Балки Жуматаев Норинни заҳарлаш компанияларини фош қилиши билан, айнан ҳозирги Қирғиз режимининг лоиҳасини барбод қилмадимикин деб ўйлаб қоласан. Чунки ҳукуматлар алмашиши билан сиёсий доира ҳам, етакчи гуруҳ ҳам ўз жойида қоляпти. Акс ҳолда Жуматаевни камида халқ қаҳрамони деб эълон қилишлари керак эди. Агар Бақит Жуматаев жонбозлик кўрсатмананида, улар ўйлаган қабиҳ ишларини амалга оширишган бўлишар эди.

Мухолифатнинг мақсади, шу жирканч услуб билан ҳукуматни эгаллаб олиш бўлган бўлса, ГКНБ, бу ишга Ҳизб ут- Таҳрирни алоқадор қилиб олиб, уни террористликда айбламоқчи эди. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам Норин халқи жабрланар эди. Бу қувватларнинг ҳокимиятга эришиш ёки уни қўлларида ушлаб қолиш учун олиб бораётган кураш услублари нақадар жирканчли.

Энди, орадан бир неча йиллар ўтиб, ҳамма иш унутилиб келганида Жуматаевни яна жазолай бошлашди. Дунё ўлчамлари шу қадар бузулиб кетди.

Лекин шунга қарамай, Ҳизб йигитлари халқ манфаатини ҳимоя қилишда давом этаверишади. Улар ўз ҳаракатларининг натижасини охират ҳаётига боғлаб, миннатдорчиликни фақат Оллоҳнинг розилигидан излашади ва умид қилишади.

Биродаримиз Бакит Жуматаевга ва у каби маломатчининг маломати сабаби билан ҳибсхоналарда жазоланиб ётган биродарларимизга ҳамда уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларига Оллоҳ чиройли сабр ва улкан ажрлар берсин. Улар даъват юкини кўтариб чиққанлари учун ва одамларга фақат зулм олиб келаётган манфаат асосига қурилган куфр ўлчамларини, ҳаром – ҳалол асосидаги исломий ўлчамларга алмаштиришга чақирганлари учун зулмланишмоқда.

 Пайғамбаримиз Муҳаммад САВга, у кишининг оилаларига, асҳобларига ва қиёмат кунигача, маломатчининг маломатидан қўрқмай, у кишининг йўлларидан изма из боришга ҳаракат қилиб яшаётган даъватчи мўъмин Мусулмон биродарларимизга Оллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин Амин.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here