Атамбаев дин устидан назоратни кучайтиришга буйруқ берди

434
0

 Президент Алмазбек Атамбаев шанба куни Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси раиси Ўрозбек Молдалиевни қабул қилди ва мамлакатда диний вазият устидан назоратни кучайтириш вазифасини топширди.

 Президент маъмурияти матбуот хизматининг хабар қилишича, Атамбаев дунёда вужудга келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда салбий оқибатларни олдини олиш ва таҳдидларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар қабул қилиш қулай бўлиши учун мамлакатдаги диний вазият устидан доимий назоратни янада кучайтириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

 Бундан ташқари, Атамбаев Молдалиевга радикаллашувни олдини олиш бўйича иш олиб бораётган тегишли маҳкамалар ишини янада кучайтириш ва вақтида хабар бериб туриш вазифасини топширди.

Туркистон: 

Ҳукумат раҳбарлари томонидан чиқариладиган фармонлар ёки қонун ва қарорларнинг барчаси фуқоролар учун ўта аҳамиятлидир.

Эътибор берган бўлсангиз, Бишкек шахрининг Ўш бозори олдида милиция ходимлари бир четдан ўзлари шубҳали деб билган одамларни паспортларини текшира бошлашди. Улар (орган ходимлари) 2010 йилдаги Ўш воқеасидан кейин айнан ҳукуматнинг махфий буйруғига биноан, тозалаш амалиётлари ўтказишиб, минглаган Ўзбек миллатига мансуб Мусулмонларни ҳар томонлама тўнаб юборишган эди. Уларнинг қороқчиларча иш олиб боришлари оқибатида Ўзбеклар Россияга ва Ўзбекистонга қочиб кетишга мажбур бўлишган. Бунинг оқибатида Ўзбек режими минглаган миллатчиликда айбланган агрессив одамларни Қирғизистонга босим бериш мақсадида ҳалигача ушлаб турибди.

Россия ўз ҳудудида ҳарбий ҳолат эълон қилиш арафасида турибди. Путин Мусулмонларга қарши уруш олиб бораяпти. Уни тушуниш мумкин, у ўта оғир аҳволда қолди. Путиннинг урушни кучайтириб бораверишдан ва ичкарида ҳарбий назорат ўрнатишдан ўзга чораси йўқ. Қирғизистон ҳеч бўлмаганда Қозоғистон сингари, ўз фуқороларига зулм қилишдан тийилиб туриши керак эди. Қирғиз ҳукумати Россия билан изма из бориши ўта хавфли эканини тушиниб етиши керак. Чунки Қирғизистондаги исломий муҳит Россияникидан тубдан фарқ қилади.

Коррупциялашган куч структуралари эса шахсий манфаатларини мамлакат манфаатидан деярли юз баробар устун қўйишади. Натижада халққа бўлган зулм ҳам ўшанча баробар зиёда бўлиб боради. Мусулмонларни мансабдор шахслар қўлига атайин топшириб бериш эса, унингсиз ҳам сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий танг аҳволимизни янада ёмонлаштиради. Қирғизистон Россия эмас, у ҳатто мамлакатда ҳарбий ҳолатни ҳам эплай олмайди. Россияга ишониб, ҳукумат ўз фуқороларининг сезиларли кўп қисмини ташкил қилган Мусулмонлар билан муносабатларини кескинлаштириб олиши эса, Қирғизистоннинг манфаатига зид. Россия шу кунларда ўзини ўзи эплай олмай қолди. Ҳарбий ҳолати эса, уни баттар ҳолдан тойдиради. У Қирғизистон ичида ҳам ҳарбий режимни ушлаб бера олмайди.

Атамбаев ўз халқининг отаси бўлиш сари юришга ҳаракат қилиши керак эди. Фуқоролари Исломни хоҳлашаётган бўлса, унга қарши олиб борилаётган ҳар бир ҳаракат – ҳаракат қилувчининг обруйига катта путур етказади. Ҳақиқий обруйни эса куч билан қозониб олиш мумкин эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here