Россия билан ҳамкорлик қилиш жуда хавфли

500
0

Россия билан ҳамкорлик қилиш жуда хавфли

0hizb-340x264Бишкекдаги турмадан айрим мусулмонларнинг қочиши ортидан қирғиз милицияси бутун юрт бўйлаб кенг кўламда қидирув ишларини бошлаб юборди. Бу жиноят ҳукумат, маҳаллий ахборот воситалари ва экспертлар томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламда ахборот ҳужуми олиб борилишида жуда ҳам қўл келди.

Қирғизистон ҳукумати Россиянинг босими ортидан Ислом ва мусулмонларга қарши ғоят хавфли чоралар кўришга киришди. 2006 йилда ҳам шунга ўхшаш иш бўлган эди. Ўшанда Бакиев президентлиги даври эди. Бакиев юртда ўз ҳукмронлигини кучайтириб олгач, мусулмонларга қарши репрессив тадбир-чоралар қўллай бошлади. Ўша пайтда Рафиқ қори Камолов ҳам ҳукумат томонидан жисмонан йўқ қилинди. Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Мадумаров эса рамазон ҳайити куни Новқат шаҳрида тартибсизликлар келтириб чиқарган эди. Ҳозирги амалдаги президент Атамбаев ва ҳукумат лавозимларида ишлаётган раҳбарлар ўша пайтда «ҳукумат қандай қилиб одамларни фақат Аллоҳу Акбар, деганлари учун қамоққа ташлайди», дейишган эди.

Ҳукумат 2015 йилнинг бошида марҳум Рафиқ қорининг ўғли Рашод қори Камоловни ҳибсга олди ва ҳамон уни ҳибсда сақлаб келмоқда. Рашод қори устидан олиб борилаётган суд жараёни худди Бакиев ҳукумати даврида олиб борилган суд жараёнлари билан бир хил кетмоқда. Буларга қўшимча, ҳукумат мусулмонларни йўлдан уриб, уларга айблов ёпиштириш мақсадида Қирғизистон Шимолида провокацион ҳаракатларни олиб бормоқда. Бу йўлда бир неча шахсларни террорчилар, деган даъво билан ўлдириб юборган бўлса, бир қанчасини қамоққа олди. Яқинда тўққиз кишининг турмадан қочгани, қочиш пайтида маҳбуслар томонидан қамоқхонанинг уч қўриқчиси ўлдирилгани ва маҳбуслар яралаган яна бир зобит эса касалхонада вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқади.

Ҳукумат ҳар сафар шунга ўхшаш ҳодисалар ортидан бир неча мусулмонни қамоққа олмоқда ёки турли хил йўллар билан таъқиб қилмоқда. Биргина мусулмонга қилинган туҳмат натижасида минглаб мусулмонлар таъқиб қилинмоқда.

Яқинда Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари Данияр Наримбаев порахўрлик ва хизмат вазифасини суистеъмол қилганликда айбланиб қамоққа олинди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноий ишларнинг барчаси бости-бости қилинади. Бу масалада президент ҳам, унинг маъмурияти мулозимлари ҳам ҳеч қандай – ҳатто маънавий – жавобгарликни ҳам бўйнига олмайди. Бир неча депутатлар, парламент спикерлари, орган ходимлари, прокуратура ходимлари ва судьялар «жиноятчилик», деган спектакл манзарасида қамоққа олинмоқда ва буни ҳамма кўриб-билиб турибди. Бироқ ҳукумат ҳам, ахборот воситалари ҳам, экспертлар ҳам бу жиноятчиларга қарши ахборот урушини олиб боришгани йўқ.

Биз нима учун бундай порахўр раҳбарларга ҳамда уларнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан ёпиштираётган туҳмат ва бўҳтонларига ишонишимиз керак?! Нима учун баъзи бир мусулмонлар содир этган жиноят сабабли Ислом ва мусулмонлар айбланиши керак?! Нима учун бу ҳукуматга ва унинг мулозимларига нисбатан – улар содир этган жиноятлар сабабли – ўз ишончсизлигимизни очиқ билдирмаймиз?! Ҳолбуки уларнинг баъзилари «Биз Исломни ўзига яшаш тарзи қилиб олаётган мусулмонларни йўқ қилишимиз лозим», дея очиқ баёнот бераётган бўлса.

Қирғизистон ҳукуматининг айни ишлари миллатчилик ҳаракатлари тамоилларига жуда ўхшаб кетади. Чунки бу ҳаракатлар бир миллат вакили томонидан содир этилган жиноят учун, ўша миллат вакилларининг барчаси жавобгар деб билади. Россиянинг Ислом ва Мусулмонларга нисбатан бўлган муносабати мана шу миллатчилик принциплари асосида олиб борилмоқда.

Бу ҳукумат жиноятларни амалга ошириб, сўнг уларни мусулмонларга ёпиштиришга уриниши билан Путин режими кўрсатмаларига эргашмоқда. Буларнинг барчаси терроризм ва экстремизмга қарши қаттиқроқ чоралар белгилайдиган қонунлар қабул қилишга замин тайёрлаш мақсадида амалга оширилмоқда десак адашмаймиз.

Қирғиз ҳукумати Россия босими остида қолганига асло шубҳа йўқ. Шунинг учун биз бу минтақа ҳукуматларини огоҳлантириб, уларга – бир оз кутинглар, Аллоҳнинг изни ила Россия яқинда бутунлай емирилади! деймиз. Ҳақиқатдан ҳам у амалда қуламоқда. Бироқ Путин урушга киришиш билан ўз мағлубиятини яширишга уринмоқда. Агар сизлар ҳам Россия билан унинг Ислом ва мусулмонларга қарши урушида бир сафда турган бўлсангиз, шошилманглар, бунинг оқибати сизлар учун фалокат бўлгай!

Биз Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ҳукуматни Ислом ва мусулмонларга қарши урушда тайёр қурол бўлишдан тийилишга чақирамиз. Сизларнинг айрим шахслар қилган жинояти сабабли бошқаларга ҳам жиноятчи деган нуқтаи назарда қараётганингиз, худди анави «Исломий Давлат» чиқараётган «такфир фатвоси»га ўхшайди. Чунки улар ҳам армиядаги битта аскар амалга оширган ишни деб, бутун аскарларни кофир деб ҳисоблашмоқда. Ҳозир Россия ҳам жуда танг аҳволда. У ҳар қандай вақтда бирорта ёрдам кўрсатмай, қўллаб-қувватламай, сизларни ички урушларда ташлаб кетади. Сизлар эса Россияни қўллаб-қувватлайдиган бўлсангиз, Афғонистон мужоҳидлари томонидан Россиянинг бир бўлаги сифатида сизларга қарши бошлайдиган ҳужумларига нишон бўлишингиз мумкин.

Сизларнинг – Россияни қўллаб-қувватлаш орқали юртга тараққиёт олиб келамиз, деган умидингиз ҳам, шу йўлдаги саъй-ҳаракатларингиз ҳам эртага ёмон оқибатларга олиб келиши муқаррар.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

Расмий сайт: http://hizb-turkiston.net

Электрот почта: webmaster@hizb-turkiston.net

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here