Путин: Агар шунга ўхшаш ҳолат яна такрорланса биз албатта жавоб қайтарамиз

86
0

Россия Президенти Владимир Путин Туркия ҳаво сарҳадларини бузган Рус самолёти уриб туширилгандан сўнг Лазкиядаги ҳаво базасига С-300 ва С-400 ҳаво мудофаа тизимини жойлаштиришга қарор қилганлигини билдирди. Бу ҳақида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзининг баёнотида маълум қилди.

 “Россия Мудофаа вазирлиги Су-24 самолёти воқеасига жавобан фавқулодда чора тадбирлар кўрди. Москва номли крейсер Лазкия қирғоқларига сафарбар қилинади. Олдиндан огоҳлантириш ва ҳаво мудофаа тизимларига эга бу крейсер Суриядаги Россия ҳаво кучларининг ҳимоясини таъминлайди. Бизга потенциал хавф туғдирган барча хатарларни нишонга олишга тайёрмиз”, деди Шойгу.

Россия Президенти Владимир Путин эса Россиянинг “Ҳмейм” ҳарбий базасига С-300 ҳаво мудофаа тизими жойлаштирилишини билдирди.

 “СУ-24 самолёти уриб туширилганидан сўнг шунга ўхшаш янги ҳолатларнинг вужудга келиши эҳтимолидан кўз юма олмаймиз. Агар шунга ўхшаш ҳолат яна такрорланса биз албатта жавоб қайтарамиз “, деди Путин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here