Ғарб муборак Шом қўзғолонини бутунлай йўқ қилишни режалаштирмоқда

509
0

Ғарб муборак Шом қўзғолонини бутунлай йўқ қилишни режалаштирмоқда

Малай ҳукмдорлар эса уни амалга оширишга шошилишмоқда

4563Шом қўзғолони исломий юртлар ҳукмдорларининг малай эканликларини, гоҳ малайлик ва қарамлик йўлида елиб-югураётган бўлишса, гоҳ Ислом ниқобини тақиб, Шом заминини сотишга ва у ердаги мусулмонлар қонини тўкишга зўр бериб интилишаётганини бутун дунёга очиб ташлади. Афтидан, навбатдаги Вена конференциясида бўлган ишлар ҳам бу ҳукмдорлар ўйнаётган ролнинг нақадар ифлос эканини фош қилди. Хусусан, барча Ислом душманлари Шом қўзғолонини бўғизлаб ташлаш стратегиясини қабул қилишганидан ҳамда ўзларининг ифлос услубларини ўзгартирганларидан кейин уларнинг бу ўйнаётган роллари нақадар ифлос экани фош бўлди. Улар собиқ услубларнинг барчаси муваффақиятсизликка юз тутгач, асосан, халқаро вакил Стефан Де Мистуранинг жангни музлатишга бўлган ташаббуси мутлақо иш бермагач услубларини ўзгартиришди.

2015 йил 15 ноябр якшанба куни БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг Нью-Йоркдаги расмий воизи томонидан берилган баёнотда айтилишича, Вена йиғини иштирокчилари Сурия хусусида бир кун аввал бир нечта асосий масалаларда муштарак келишувга эришишган, яъни қачон Сурия ҳукумати вакиллари билан мухолафат вакиллари БМТ мутассаддийлиги остида ва Женева баёнотига таянган ҳолда, ўзгариш амалиёти сари биринчи қадамни ташлашса, йиғин иштирокчилари ҳам Сурияда ўт очишни тўхтатишни амалга ошириш ва уни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳаракат қилишга келишишган.

Ҳа, бу ҳукмдорлар Ислом душманлари келишувини амалга оширишга шошилишди. Масалан, жорий йил 16 ноябр душанба куни Араб Давлатлари Лигаси бош котиби Набил Арабий Саудия келаси ойда мўътадил мухолафат делегациясига мезбонлик қилмоқчи эканини, бу йиғилишда келаси декабр ойида тоғут ҳукумати билан ўтказилиши белгиланган музокараларга борадиган делегация аъзолари номлари белгилаб олинажагини очиқлади. Маълумки бу музокаралардан Шом қўзғолонини йўқ қилиш ва Америка ечимини амалга ошириш кўзланган. «Қудсул Арабий» рўзномасининг Сурия мухолафатидаги бир манбага таяниб хабар қилишича, Саудия саъй-ҳаракатлари Туркия ва Қатар билан мувофиқлашган ҳолда амалга оширилади. Бундан барча сиёсий, ҳарбий ташкилотлару, гуруҳларни миллий конгрессга жамлаш ҳамда уларни битта етакчиликни ўзида гавдалантирувчи сиёсий коалиция доирасида бирлаштириш кўзланган. Шундай қилиб, саудлар оиласи ҳукмдорлари билан Қатар ва Туркия ҳукмдорлари биргаликда ҳаракат қилиб, Суриядаги гуруҳларни ғарблик хўжайинлари рози бўладиган сиёсий малай етакчилик остига бирлаштиришмоқчи, мусулмонлар қонлари ва жонлари эвазига Ғарб манфаатларини амалга оширувчи олий комиссарлар ролини адо этиш билан кофир Ғарб ишончини қозонишмоқчи. Иордания режими роли эса, Шом заминидаги холис инсонларга қарши бутун дунё бирлашиб турган бир пайтда, Америка рози бўлмаган, яъни террорчи, дея нишонга олинадиган ташкилотлар рўйхатини тузишдан иборат. Мисол учун, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров террорчи ташкилотлар рўйхатини тайёрлашга келишиб олишгани ва бу рўйхатни тайёрлаш жараёнида ўт очилган вақт истисно қилиниши (яъни ўт очилган вақт ҳисобга олинмаслиги) тўғрисида баёнот берди. Унинг ўринбосари Михаил Богданов ҳам Иордания келаси икки ёки уч ҳафта давомида террорчи ташкилотлар рўйхатини тайёрлаш билан шуғулланувчи йиғинга мезбонлик қилишини айтди.

Эй Ислом диёри маркази бўлмиш Шом диёридаги мусулмонлар!

Шубҳасиз, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритувчи раҳбарингизнинг йўқлиги сабабли бу рувайбиза ҳукмдорлар Ғарб режаларини ижро этувчи қуролларга айланишди. Ғарбнинг исломий юртлардаги ҳукмронлигидан ва мустамлакачилигидан озод бўлишга қаратилган ҳамма уринишларга тўсиқ бўлишди. Ҳатто улар Ғарбнинг динни давлатдан ажратиш асосига қурилган ҳазоратининг мудофаачиларига ҳамда шу ҳазоратдан келиб чиққан давлат тузуми ва жамиятнинг посбонларига айланишди.

Мана, шунча қурбонликлар берилди, покиза қонлар дарё бўлиб оқди, уй-жойларнинг кули кўкка совурилди, ҳукмдорларнинг мусулмонларни ёмон кўришлари, Аллоҳга ва Исломга қарши душманлар тарафида туришгани аён бўлди… Шундай экан, келинглар, Шом қўзғолонини жиловлаб, йўқ қилиш учун ташланган барча арқонларни узайлик, бундай қутурган ҳужумга қарши бир мушт бўлайлик. Зеро, бундай ҳужум динимизни, ақидамизни ҳамда Роббимиз шариати асосига қурилган ҳаёт низомимизни нишонга олган. Шунингдек бу ҳужумдан мусулмонларни тиз чўктириш мақсад қилинган. Токи, улар Америкача сиёсий ечимни амалга оширишга ва хиёнаткорликка асосланган музокаралар бозорида шаҳидларимиз қони сотилишига сукут сақласинлар.

Мусибатимиз жуда катта, ғам-кулфатимиз ғоят оғир. Бироқ Аллоҳ ҳаққи, фақат сабр қилишимиз, собит туриб, Росулуллоҳ Aнинг йўлларидан боришимиз керак. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ﴾

«Айтинг: Менинг йўлим шу, мен Аллоҳга даъват қиламан, мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжат-ишончга эгамиз, Аллоҳни (ҳар қандай шерикдан)поклайман, мен мушриклардан эмасман»

                                                                                                                              [Юсуф 108]

Аллоҳ ҳаққи, фақат Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлашимиз, Росули A шариатига риоя қилишимиз керак, холос. Росулуллоҳ A бундай деганлар:

«…قَدْ تَرَكْتُكُمْ عَلَى الْبَيْضَاءِ لَيْلُهَا كَنَهَارِهَا لاَ يَزِيغُ عَنْهَا بَعْدِي إلاَّ هَالِكٌ…»

«… Мен сизларни тунлари кундузидан фарқ қилмайдиган оппоқ-тиниқ йўлда қолдирдим, мендан сўнг бу йўлдан фақат ҳалок бўлган кимсагина тойилади…».Қачон Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушласак-хурсанд бўлаверинг: албатта Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳи бўлади. Чунки машаққат ортидан албатта енгиллик келади, зулмат кунлардан сўнг албатта ёруқ кунлар келади. Нусрат калитлари қўлида бўлган Зот бундай деган:

﴿وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنْتُمُ الْأَعْلَوْنَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ﴾

«Сустлашманг ва ғамгин бўлманг, агар (ҳақиқий) имон эгалари бўлсангиз, сизлар устун бўлгувчисиз»                                                                                                  [Оли Имрон 139]

Карами кенг ва қудрати улуғ Аллоҳ бундай деган:

﴿وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа)йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди»                                                                                [Анъом 153]

 

Устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти

матбуот бўлимининг раиси

 

Skype: TahrirSyria

Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com

Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here