Ўзбекистон: Тошкентда йўллар тўсилмоқда, заправкаларда сунъий навбатлар уюштирилмоқда

464
0

 “Фарғона” агентлигининг Ўзбекистондаги манбаси маълум қилишича, 14 ноябрь куни Тошкентдан чиқувчи барча йўллар милиция томонидан тўсиб қўйилди: шаҳар четидаги барча постларга олиб борувчи йўллар бир полосагача қисқартирилди, қолган полосалар бетон плиталари билан тўсилди. Постларда одатдагидан кўра кўпроқ формали одамларни кузатиш мумкин бўлди, ҳар битта машинани камида уч киши синчковлик билан текширувдан ўтказди. Натижада, тирбандлик бир неча чақиримга чўзилиб кетди. Шу билан бирга, Тошкентга кирувчи йўл деярли назаорат қилинмагани ажабланарли эди. Бу ҳолат эрталаб соат 11 дан кеч соат 5 гача давом этди.

Манба, шунингдек, октябрь ойида шаҳарда паспорт режими кучайтирилганидан кейин милиционерлар кўчада соат 21:00 дан сўнг ҳужжатсиз юрган одамларнинг ҳаммасини участкага олиб кета бошлаганлари, Тошкентда эса бензин сотиб олиш учун автомобиллар навбати бир неча километрларга чўзилиб кетганига эътибор қаратди. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек ТИИБ ҳуқуқбузарликаларга қарши кураш бўлими бошлиғининг ўринбосари майор Баҳодир Отақулов хушёрлик оширилиши сабаби сифатида Ўзбекистон пойтахтида 3 октябрь куни содир этилган “унчалик катта бўлмаган иккита теракт”ни кўрсатди.

“Бутун шаҳар бўйлаб навбатларни атайлаб, ҳудди ҳар бир тошкентлик ҳайдовчининг юзини синчковлик билан кўриш учун уюштирилганга ўхшади”, – дея тахмин қилади “Фарғона” суҳбатдоши.

Афтидан, тошкетлик расмийлар кимнидир излаяптилар, аммо одатдагидек, аҳолига ҳеч ким ҳеч нарсани тушунтиришни хаёлига ҳам келтирмаяпти.

“Айтишларича, қайсидир темирчилик устахонасида текширув давомида бомба учун заготовкалар топилган эмиш. Труба бўлакларнинг икки томонида резьба очилган, уларнинг ичини порох ва мих билан тўлғазиб, икки томонида заглушка қилиб қўйилса, бўлди. Токарь буюртмачиларнинг кимлигини айтиб, терговчиларга ёрдам бергани учун қутилиб қолган”, – дейди“Фарғона” манбаси.

Унга кўра, пойтахтликлар орасида “Тошкентда исталган фурсатда ҳарбий ҳолат эълон қилишлари мумкин”, деган гап юрибди.

Олдинроқ Ўзбекистон Миллий гвардиясининг Тошкент гарнизони 3 ноябрдан бошлаб жангавор тайёр ҳолатига ўтказилган. “Хавфсизликка жиддий таҳдид пайдо бўлганини биламан. Офицерларга Фарғона водийсида радикал диний оқимлар фаоллашиб қолдилар, деб айтилган. Бироқ расмийлар каттароқ нарсаларни яширмоқдалар, деган гап юрибди. Биз пойтахтдаги ҳарбийлар ва хусусан, Миллий гвардия биринчи даражали жангавор тайёрлик ҳолатига келтирилганини биламиз, холос”, – деди манба.

манба: “Фарғона” ахборот агентлиги

Туркистон:

Россия қутуриб бораяпти. АҚШ уни шу қутурган ҳолатидан фойдалана бошлади. У Россиянинг бу агрессив ҳолатидан бутун дунёни, хоссатан ЕИни ваҳимага сола бошлади. Францияни ҳам бир теракт билан Сурияга қарши йўналтириб қўйди. АҚШ дунёни иккига, Ислом ва куфрга бўлиб юбориш вақти келганини англаб етди. Лекин куфр олами ҳам, исломий юртлар ҳам унинг ортидан у тузиб бораётган лоиҳаларга риоя қилган ҳолларида боришларини хоҳлайди.

Ҳозир АҚШ Россияни қутурган бўйича бир оз ўз ҳолига қўйиб берди. Путин бу ҳолатидан фойдаланиб, ўзининг таъсири остидаги минтақаларда йирик қўпорув амалиётларини ўтказиши мумкин деган хавотир бор. Каримов ҳам ушбу вазиятдан ва Путинга берилаётган бу эркин фаолиятлардан қаттиқ хавотирда. Шунинг учун у ўзининг авторитар бошқарув аппаратини ишга солиб, одатдагидай ҳеч қандай ахборот тарқатмасдан иш олиб бораяпти.

Қирғизистон ҳам худди шу халқаро вазиятларни сезган ҳолида ваҳимага тушиб, бир қанча иш чораларини кўра бошлади. Лекин Қирғиз ҳукумати Ўзбекларнинг ҳукумати сингари иш олиб бора олмайди. Аксинча Т. Сариев бошчилик қилиб турган бу ҳукумат юқоридаги вазиятни олдини олиш учун бутун матбуоти билан оламга жар солган ҳолида иш бошлади. Фақат ўз ҳадигини асосий сабабчилари бўлган мамлакатларни яшириб, яна Ислом ва Мусулмонларга қарши матбуот ҳужуми ва мафкуравий кураш сингари тушунарсиз ҳаракатлар билан бораяпти.

Қирғизистон бошқа дунёдаги баъзи исломий юртлар мамлакатлари каби, Ислом мафкурасига қарши ўз мафкурасига эга эмас. Демократия мафкураси эса, исломий мафкурадан мутлоқ мағлуб бўлиб, улар бу куфр мафкурасини энди қурол сифатида ишлата олишмайди. Улар куфр системасининг маслаҳати ва тузиб бераётган лоиҳаларига биноан, Ислом динини ўзларига мувофиқ ва муносиб тарзда бўлакларга бўлиб юборишмоқчи. Куфрнинг бу лоиҳасига кўра, исломий юрт етакчи гуруҳлари, мўътадил ислом номи остида, Ислом дини ичидан ўзлари учун янги бир тушунарсиз “мўътадил Ислом” номли янги мафкура чиқариб олишмоқчи. Куфрнинг бу лоиҳасига мувофиқ, уларнинг шу ботил мафкуралари атрофида мусулмонларни жамлаб, унга рози бўлмаётганларига қарши уруш очишлари режалаштирилган.

Ўзбекистон бу каби мафкуравий ҳаракатлар олиб бора олмайди. Чунки Каримов Мусулмонларга қарши ўта репрессив сиёсатини натижаларини, дунё ҳамжамияти олдида оқланиш мақсадида, Ислом мафкурасини тор мор қилдим, уларни куч билан янчиб юбордим деб ҳисобот бериб юборган. Шунинг учун Каримов фақат куч ишлатиш методини қўллашга маҳкум бўлиб қолган. Шунга қарамай, охирги вақтлардаги Тошкентнинг ўзидан юзлаган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг қўлга олинишлари Каримовни ҳам, дунё ҳамжамиятларини ҳам ҳайратга сола бошлади. Улар яна бир бора, куч билан фикрни янчиб бўлмаслигига иқрор бўлишган бўлсалар ажаб эмас.

Шу фурсатдан фойдаланиб Каримов ҳам дунё олдида махфий ва хуфёна ўзининг Ислом ва Мусулмонлардан мағлуб бўлганини тан ола бошлади. Буни биз Ўзбек матбуоти орқали, қўлга олинган исломий шахсларни Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадор эканликларини яширмасдан очиқ айта бошлаганларидан билдик. Каримов ҳам Ислом билан куфр урушида, куфр карвонига қўшилиб олиш учун ҳаракат олиб бора бошлади.

Исломий юрт етакчиларининг деярли ҳаммаси Каримов сингари иш олиб боришаяпти. Улар куфрнинг дунё бўйлаб олиб бораётган қўпорувчилик воситасидаги агрессив лоиҳаси асосидаги ҳаракатларини тўғри тушунишди. Куфр олами, мусулмонлар мамлакатлари етакчилари учун шарт қўя бошлади. Яъни уларнинг ўзлари уюштириб боришаётган қўпорув амалиётларидан, исломий етакчилар ўз мамлакатларида фойдаланиб, исломий қадриятларни, шахс ва жамоаларни бартараф этиб олишлари учун вақт бераяпти. Бу амалиётларни амалга ошириш чоғида улар қўлланишлари мумкин ёки мумкин эмас бўлган чоралар ва зўровонликлар содир этилишига ҳам куфр системаси яшил чироқ ёқиб берди.

Демак хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Каримовнинг ҳадиги бошқа дунё мамлакатларининг хавотирлари каби, қутуриб бораётган Россия ва уни ортида иш олиб бораётган АҚШ мамлакатларидан. Тўғрироғи, улар фойдаланишлари мумкин бўлган носоғлом исломий жангарилар ёки уларнинг номидан иш олиб боришлари мумкин бўлган Дўстум армияси аскарлари ёки Қодиров каллакесарлари сингари ёлланма маҳсус айғоқчиларидир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here