Тожикистонда масжидлар ўйин кулгу марказларига айлантирилади

550
0

Исломга қарши курашишда Ўзбекистон тутган йўлдан юра бошлаган Тожикистон республикасида рўйхатдан ўтмаган масжидлар фаолияти тўхтатилиб, ўйин кулгу марказлари сифатида фойдаланиладиган бўлди. Тожик ҳукумати тарафидан пойтахт Душанбеда расман қайддан ўтмаган масжидлар ёпилиши ҳақида қарор чиқарилди. Шунга кўра, амалда белгиланган стандартларга мос келмаган масжидларнинг барчаси ёпиб қўйилади.

Масжидларнинг ёпилиши ҳақидаги қарорга Душанбе шаҳар ҳокими Маҳмад Саид Убайдуллаев имзо чекди. Қарорга биноан шаҳар лойиҳаси, меъморлик, ёнғинга қарши кураш, соғлик ва гигиена қоидаларига мос келмаган масжид ва жомелар ёпиб қўйилади. Шахсларнинг маблағи асосида бино қилинган масжидлар ҳам фаолияти тўхтатиладиган масжидлар жумласига киради.

Ҳокимият вакилларидан бирининг Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигига берган интервьюсига кўра, 7 ноябрда имзо чекилган қарорга биноан ёпиб қўйиладиган масжидларга қарашли кичик бинолардан ўйин кулгу ва маданият марказлари, иш жойлари ҳамда соғлик ва хавфсизлик марказлари сифатида фойдаланиш кўзда тутилган.

Душанбе шаҳар ҳокими Маҳмад Саид Убайдуллаев бундан аввал ҳам мусодара этилган масжид ва жомеларни уй бекалари учун иш марказларига айлантириш ҳақида ўзининг ёрдамчиси Жамила Лангоровага буйруқ берган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here