Керри: Беш йил ичида Тожикистонда электр муаммоси ҳал қилинади

467
0

АҚШ давлат котиби Жон Керри Ўрта Осиё сафари доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов билан учрашди. Тожикистон давлат вазирлиги биносида ташкил қилинган учрашувда Керри ва Раҳмонов икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, тижорий, таълим тарбия ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Хусусан учрашувда халқаро терроризмга (Исломга) қарши кураш ва Афғонистондаги ўзгаришлар хусусида муҳокамалар олиб борилди.

Учрашувдан сўнг ташкил қилинган муштарак матбуот анжуманида АҚШ давлат котиби Тожикистоннинг электр энергияси таъминотида муаммога дуч келаётганидан ва гидроэлектро станцисини қуриш масаласида Ўзбекистон билан келишмовчилик юзага келганлигидан хабардор эканлигини қайд этди. Электр энергияси таъминоти борадасида Рахмонов билан бошқа вариантларни кўриб чиққанлигини билдирган Керри бу муаммо беш йил ичида амалга ошириладиган лоиҳалар орқали ҳал қилинишини башорат қилди.

“Тожикистонда электр муаммосини ҳал қиладиган бошқа манбалар устида музокаралар ўтказдик. Беш йил ичида амалга ошириладиган лоиҳа орқали Тожикистоннинг электр энергиясига бўлган талаби қондирилади ҳамда Афғонистонга электр импорт қила бошлайди”, деди Жон Керри.

Керри АҚШнинг Тожикистон билан алоқалари Вошингтон ҳукумати учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Керрига кўра бунинг асосий сабаби Тожикистоннинг Афғонистонга қўшни давлат бўлганлигидир.

Туркистон: 

АҚШ Ўзбекистонни қўлга олган услублар билан Тожикистонни ҳам ўз қўли остига олишни режалаётганга ўхшайди. Раҳмоновнинг режими Ислом ва Мусулмонларга зулм қилишда Каримовнинг режимига етай деб қолди. У ҳам Каримовдек ғарбни рози қилиб олмаса, ғарб матбуот машинаси унга қарши ишлай бошлайди. Натижада Раҳмоновни режими ва оила аъзолари билан бир четга суриб, ўз мамалакатидан чиқа олмайдиган қамал ҳолатига олиб келиб қўйишлари мумкин. Каримовга эътибор беринг, қизлари Европада Ўзбек миллатининг кўз ёшлари ва пешона тери билан топилган пулларни беъмалол сочиб юришипти. Керри ҳатто Каримовнинг олдида инсон ҳуқуқлари ҳақида оғиз оча олмади.

Керри Каримовни рози қилиш учун Раҳмоновни алдамоқда. У Тожик миллати учун ўта муҳим бўлган Роғун ГЕСини қурилишини давом эттиришига розилик бера олмайди. Лекин Раҳмоновни ўзига оғдириш мақсадида балки АЭС қуриб бериши мумкинлигига ишора қилаётгандир. Бу куруқ ваъда, узоқ муддатли орзу бўлиб қолса ҳам, Раҳмоновни Роғун Гесини қуриб битириш ва ишга тушириш масаласидаги мағлубиятини яшириши мумкин. Тожикистонни эса Афғонистон инфраструктурасини ростлашда ва энергетика хом ашёлари билан ёрдам беришда ўз мақсадлари сари йўналтирмоқчи. Бу ёрдам кўрсатиш амалиёти Тожикистон учун Афғонистонда буфер зонасини яратишида ёрдам бўлиши мумкин, деб Керри Раҳмоновни алдамоқчи бўлади. Худди Ўзбекистонни ҳамон алдаб келаётганидек.

Хулоса қилиб айтамизки, мустамлакачи давлатларнинг барчаси фақат ўзларининг манфаатлари асосида бизларга ёрдам беришаётгандек кўринишади. Уларнинг ёрдамлари эса, фақат ўзларига малайлик қилишга ваъда берган етакчиларимизни ҳокимиятда туриш муддатини узоқроққа суриш асосида олиб борилади.

Улардан умидларимизни мутлоқ узишимиз лозим. Чунки бу куфр системаси бундан бошқа асосда ишлай олмайди. Бу эса, бу системага ҳатто Мурсий сингари оламий исломий партия раҳбарларини олиб келиб, ўтирғазиб қўйганимизда ҳам, система уни ўз раъйига тортиб кетади. У ҳам уларнинг бирига айланиб қолаверади. Буни Миср тарихидан кўрдик.

Шунинг учун биз – Мусулмонлар куфр системаси устига исломий шахсларни юртларимизга етакчи қилиб олиб келиш билан дунёни ёки мамлакатни ислоҳ қилиш тариқатларидан воз кечишимиз керак. Балки куфр системасини ўзгартириш учун Ислом системасини ўрнатиш орқали дунёни ислоҳ қилиш мақсадида ҳаракат олиб боришимиз вожиб. Оллоҳнинг нусратини ҳам худди мана шу Пайғамбаримизнинг давлат тиклашдаги тариқат асосидаги мабдаий ҳаракатларимизга берилишига ишонишимиз ва амалда уни ҳаракатларимиз асоси қилиб олишимиз керак. Акс ҳолда “керрилар” бизни алдайверишади. Биз шу “керрилар”нинг системаси ичида уларнинг тўрлик қопқонларига тушган балиқлардек самарасиз питирлайверамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here