Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?!

455
0
ALEPPO, SYRIA -SEPTEMBER 15: Syrians carry a victim at the site of Assad regime forces' air attacks on the opposition controlled al-Sukari neighborhood of Aleppo, Syria on September 15, 2015. (Photo by Ahmed Muhammed Ali/Anadolu Agency/Getty Images)

2015 йил 17 октябрда ахборот воситаларида Мусулмон Уламолар Халқаро уюшмасининг Россиядаги аъзолари томонидан берилган баёнот нашр қилинди. Унда бундай дейилган: «Биз Мусулмон Уламолар Халқаро уюшмасининг электрон сайтида нашр қилинган баёнот билан танишдик. Бу баёнотда мусулмонлар, араб халқлари ва раҳбарлари, мусулмон уламолари ва бутун озод дунёга мурожаат қилинган бўлиб, уларни Россиянинг Сурия ишларига аралашувини қоралашга ҳамда бузғунчи жинояткор Башар ҳукуматидан озод бўлиш йўлида олиб борилаётган урушда Сурия халқини қўллаб-қувватлашга даъват қилинган». Шундан сўнг сайтда уюшманинг айни даъватига нисбатан «рус аъзоларига хабар қилинмаган ва улар билан маслаҳатлашилмаган», деган танқидлар пайдо бўлди. Россия ўзининг Сурияга бомба ёғдиришини ИШИД ташкилотига қарши кураш, дея оқлади ҳамда ўзини Исломий Умматнинг дўсти, бутун оламни Ғарб ёвузлигидан, терроризмдан мудофаа қилувчи посбони эканини иддио қилди.

Бу танқидчилар Россия мусулмонларидан маслаҳат олишни Уламолар иттифоқидан талаб қилаётган экан, уларга қуйидагича саволлар йўлламоқчимиз:

Салкам беш йилдан буён Асад томонидан қасддан жазолаб келинган, энди эса рус бомбаларига дучор бўлаётган Сурия халқи мусулмон эмасми?! Бу халқ тоғут террорига жавобан кўчага чиқди ва тинч намойиш бошлади… Аммо Асад қароқчилари уларни қатли ом қилди, қийноққа солди… Хўш, уларнинг қўлга қурол олишларига Асаднинг шу қилмишлари сабаб эмасми?!

Унинг бегуноҳ мусулмонлар қонини дарё қилиб оқизиши одамларни айни жинояткордан ўзларини қурол билан ҳимоя қилишга мажбур этди, бироқ улар террорчи, дея номланди. Шундан сўнг Сурия халқи режимнинг терроридан қутулишни истади ва юртда Аллоҳнинг шариати билан бошқаришни талаб қилди… Хўш, бунга ИШИД ташкилотининг нима алоқаси бор? Яққол маълум бўлиб турибди, Асаднинг қуролли тўдалари ИШИД ташкилотига қарши жанг қилмаяпти, рус учоқлари ҳам Идлиб ва Ҳамани, яъни ИШИД жойлашмаган ерларни бомбардимон қиляпти. Сиз бўлсангиз, эй танқидчилар, қандай ҳукм чиқармоқдасиз? Эслатма-ибрат олсангиз бўлмайдими? Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ إِنَّكَ إِذًا لَمِنَ الظَّالِمِينَ

«Агар фаразан сизга келган билимдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, у ҳолда, шубҳасиз золимлардан бўлиб қоласиз»  [Бақара 145]

Сизлар Кремл қилмишини оқлаб, Ғарбни айблаяпсиз. Наҳотки, бу бомбардимон Америка билан Россия ўртасидаги келишув асосида бўлаётганини билмасангиз? Масалан, Шомга қилинган ҳаво ҳужуми Путин билан Обама учрашувидан бир кун ўтиб бошланди. Россия ташқи ишлар вазири Лавров ҳам: «Асад режими қулатилиб, Халифалик тикланишига йўл қўйишимиз мумкин эмас», деди. Сурия аҳлининг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга бўлган ҳаракатлари «Женева-1» ва «Женева-2» корференцияларида қабул қилинган битимларни барбод қилди. Шундан кейин Американинг уларга бирорта янги раҳбарни тиқиштиришга бўлган барча уринишлари самара бермади. Шунда америкаликлар руслардан ифлос рол ўйнаб беришни сўрашга қарор қилишди. Чунки янги илмоний режим учун бирор қуролли мухолафат ясаб беришга уринишиб, бунда ҳам омадлари чопмаганди.

Бугун Ғарб ҳам, руслар ҳам мусулмонларга қарши жанг қилишяпти. Уларнинг мақсади қўзғолончиларни Суриянинг илмоний келажаги учун келишувларга тиз чўктиришдир.

Сизлар ўзингизни уламолар, деб биласиз, шундай эмасми? У ҳолда, нима учун золимлар карвонига эргашяпсиз. Чунки сизда ҳақиқатни гапиришдек уламолар журъати йўқ, шундайми? Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар), акс ҳолда, сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (золимларга эргашсангиз) сизларга нусрат-ёрдам берилмас»    [Ҳуд 113]

Ҳар ишга қодир Аллоҳдан қўрқинг, муборак Шомдаги бегуноҳ мусулмонлар қонини оқизилишига шерик бўлманг. Чунки барча хатти-ҳаракатингиз ўз саҳифангизга ёзилади ва билвосита бўлса ҳам битта мусулмонни ўлдирган кимсага Аллоҳнинг жазоси жуда қаттиқ бўлади. Тоғутларга ёрдам берманг, Аллоҳнинг шариатини татбиқ этиш шартлигини яширманг, Сурия аҳлига хиёнат қилманг, шундоқ ҳам улар кўп мусибатларни бошдан кечирдилар. Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنْزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِنْ بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ أُولَئِكَ يَلْعَنُهُمُ اللَّهُ وَيَلْعَنُهُمُ اللاعِنُونَ. إِلا الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَبَيَّنُوا فَأُولَئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

«Аллоҳ нозил қилган Китобдан иборат бўлган нарсани яширадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадилар, уларга қиёмат кунида Аллоҳ сўзламайди, боқмайди ва уларни(гуноҳларидан) покламайди, улар учун аламли азоб бор. Ана ўшалар ҳидоят ўрнига залолатни, мағфират ўрнига азобни сотиб олган кимсалардир, жаҳаннам оловига мунча сабр-тоқатли эканлар-а?!»     [Бақара 174-175]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here