УММАТНИНГ РИЖОЛЛАР ҚАНИ

34
0

بسـم اللهالرحمن  الرحيم

УММАТНИНГ РИЖОЛЛАР ҚАНИ

Росулуллоҳ(с.а.в) шундай дедилар: «Икки тоифа инсонлар борки, агар улар тузалиб ўнглансалар, инсонлар ҳам ўнгланадилар. Агар улар бузилсалар, исонлар ҳам бузилади. Улар уламолар ва амирлардир». («Ал-Ҳиля» китобида Абу Наъим ривоят қилди). Телеканаллар экранларида баъзи уламолар, айниқса «сарой уломалари» деган ном жуда муносиб келадиган уламолар кўп кўрингани сайин мунофиқлик, дин ва ҳақ сўзни айтиш ҳамда ноҳақ ва ботилни кашф қилиш ўрнига, золим ҳокимларга лаганбардорлик қилиш, уларни рози қилишга уриниш ва одамларга хиёнат қилиш кўпайиб боряпти. Бу хусусда имом Ғаззолий «Иҳёу улумуд дин» («Дин илмларини жонлантириш») номли китобида шундай дейди:

«Мана шулар амри-маъруф ва наҳй-мункар қилишдаги ва султонлар салтанатига парво қилмасликдаги уламоларнинг сийрати ва одатлари бўлган эди. Улар султонларнинг салтанатига таянмадилар, балки Аллоҳ Таолонинг фазлига суяниб Ўз ҳифзу-ҳимоясида сақлашни сўраш истагида бўлдилар ва Аллоҳ Таолонинг ҳукмига рози бўлиб, Ундан шаҳидликни насиб этмоғини сўрадилар. Ниятларини холис этганлари боис уларнинг сўзлари тошдек қотган қалбларни мумдек эритиб юборди ва қаттиқлигини кетгазди. Аммо ҳозир эса очкўз тамаъгирлик уламолар тилини қаттиқ боғлаб қўйди. Натижада улар ҳақни айтишдан сукут қилдилар, агар айтадиган бўлсалар ҳам, уларнинг сўзлари ўз аҳволларини ўнглашга ёрдам бермади. Оқибатда зафар топмадилар. Агар ҳақни айтиб, илм ҳақиқатини мақсад қилганларида эди, нажот топган бўлур эдилар. Демак, фуқароларнинг бузилиши подшоҳларнинг бузилишига, подшоҳларнинг бузилиши эса олимларнинг бузилишига боғлиқдир. Олимларнинг бузилиши уларни мол-дунё ва мансабга муҳаббат эгаллаб олишига боғлиқдир. Шунинг учун кимнинг устига дунё муҳаббати ғолиб бўлиб миниб олган бўлса, энг разил кишиларни ҳам рози қилишга қодир бўлолмайди. Ўзлари разил бўлишларга қарамасдан бундай олимлардан ғазабланишади. Шундай экан подшоҳлар ва улуғ одамларни қандай рози қила олсин. Ҳар қандай ҳолда ҳам Аллоҳ Ўзи ёрдам берсин».

Агар имом Ғаззолийнинг замонасидаги олимларнинг аҳволи шундай ачинарли бўлган бўлса, у ҳолда бугунги имомларники қандай бўлади?! Бугунги куннинг айрим олимларимасжид минбарларида туриб олиб ҳокимларни кўкларга кўтариб мақтамоқдалар. Ҳақ даъватчиларига эса ҳужум қилмоқдалар. Шунинг учун уларнинг тиллари даъватчиларга қарши узун, ҳаддидан ошган золимларнинг жабр-зулмига эса гунг-соқовдир. Бундай мунофиқликлари эвазига турли мукофотлар, ҳадялар, совға-саломлар ва садақалар оладилар. Улар золим ҳокимларни ағдариб ташлаб, Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннати билан ҳукм юргизадиган, Умматни бўлиб турган сунъий чегераларни парчалаб, Умматни бирлаштирадиган, кофирларни Ислом диёрларидан қувиб чиқариб, тортиб олинган мамлакатларни қайтиб оладиган, Ғарбнинг мусулмонлар диёрларидаги ҳар қандай нуфузини ҳайдаб чиқарадиган, талон-тарож қилинган бойликларини ўз эгаларига қайтарадиган, банкларда ва Ғарбнинг молиявий бозорларида ётган пулларни қайтарадиган, иқтисодни қарамликдан озод қиладиган, оммавий ахборот воситаларини фасоддан, ёлғонлардан тозалайдиган, идора ишларини порахўрлик ва таниш-билишчиликдан халос қиладиган, таълим низомини ўнглайдиган ва ташқи сиёсатни тўғри изига соладиган ва ҳоказо ишларни қиладиган Халифани барпо қилишни талаб қилаётган овозни эшитган пайтларида жонлари хиқилдоқларига келиб, жизҳанак бўлаётганларини ва ҳақ даъватчилари устига ғазабларини сочаётганларининг гувоҳи бўламиз. Уларни кўрган киши ўзгартиришлик мақсад қилинаётган ҳокимлардан аввал шу уламоларнинг ўзларидан бошлаш керакмикан, деб ўйлаб ҳам қолади. Ҳокимлар ҳам Умматга юзма-юз туриб беролмайдиган рад жавобини мана шу уламолар бермоқдалар. Чунки ҳокимлар бевосита Умматга қарши чиқишдан қўрқишади. Шунинг учун уламоларни даъватчиларга қарши чиқишга гиж-гижлайди, гўё бу ҳоким аҳволининг тили сиртдан туриб: «Улуғ уламолар, “шайҳлар”га ортиқча гап қилманглар, чунки улар сизлардан кўра динни яхшироқ тушунадилар», деяётгандек.

Эй, уламолар, масжид имомлари!

Сизлар ўз қавмингларга нисбатан олимсизлар ва ҳаётнинг ўнгланиши сизларга боғлиқ, сизларни дунё алдаб қўймасин, бу дунё ва унинг матолари ўткинчидир. Абадий нарса эса, Аллоҳ Таолонинг ҳузуридаги нарса бўлиб, бу ўткинчи нарсаларга алданиб қолмасликни маслаҳат берамиз. Шунда, икки дунё хорлигидан қутиласизлар ва икки дунё азизлигига эришасизлар, ҳамда Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг ҳақиқий меросҳўрлари бўлиб, Аллоҳ Таоло ваъда қилган ҳақиқий обрўда ва юқори мақомларда бўласизлар. Абу Дароъ Росулуллоҳ(с.а.в)ни: “кимики илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ уни жаннат йўлларидан бир йўлга йўллаб қўяди ва албатта фаришталар толиби илмдан рози бўлиб, қанотларини унга қўяди. Албатта, олимга Еру-осмонлардаги кимсалар ва денгиз қаридаги китлар истиғфор айтади. Албатта, обидга  қараганда олимнинг фазли бошқа юлдузлар ичидаги тўлиной кечасидаги ойнинг мисолидир ва албатта олимлар пайғамбарларнинг меросҳўрларидир. Албатта пайғамбарлар динору-дирҳамни мерос қолдирмадилар. Улар илмни мерос қолдирдилар, бас кимда ким уни олса тўлиқ насиба олибди”- деганларини эшитганман, деб ривоят қилган. Абу Довуд ривояти. Пайғамбармиз(с.а.в): “Қиёмат куни уч нафар: пайғамбарлар, сўнг олимлар, сўнг шаҳидлар шафоат қилади”-деди. Усмон(р.а)дан Ибни Можжаҳ ривояти. Пайғамбармиз(с.а.в): “албатта, олимларнинг мисоли осмондаги юлдузлар кабидирки, қуруқлигу, денгизнинг зулматли кечаларда уларга қараб тўғри йўлни топилади. Агар юлдузлар кўринмай қолса, йўлбошчилар ҳам адашиб кетишлари эҳтимол” – деди. Анас ибн Моликдан имом Аҳмад ривояти. Абу Саиъд ал-Худрий(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в) “обидга нисбатан олимнинг афзаллиги Умматимга нисбатан менинг афзаллигимга ўҳшайди” деганини ривоят қилган. Пайғамбармиз(с.а.в)нинг меросҳўрлари ўрганган илмларини бошқаларга етказувчи ва қандай бўлса ўшандай, ҳаққи-рост, тўла етказувчилардир. Хиёнат қилувчилар бундай шарфдан махрум бўладилар.

Эй, мусулмонлар! Эй, рижоллар!

Қуръон ва ҳадис қўлида бўлган Умматнинг адашишга ҳаққи йўқ. Фақат ишончли олимдан Аллоҳ Таолонинг ҳукмларини ўрганиб, уни маҳкам ушлашлари зарур. Иймонини арзимас матога сотадиган ишончсиз “сарой олимлари”дан ёки бойликка қул бўлган имомлардан ҳукм сўраб бўлмайди. Чунки фосиқнинг гапини эътибори йўқ, гувоҳлиги қабул қилинмайди. Зеро, Аллоҳ Таоло шунга амр қилган: „Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар аниқлаб-текшириб кўринглар!“ [49:6]. Ундай олимларни ва хоин ҳокимларни амри маъруф, наҳи мункар этиш вожиб. Хузайфа ибн Яман(р.а)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар:«Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта сизлар маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар ёки Аллоҳ сизларга Ўзи томонидан азоб юборади. Шундан сўнг сизлар Унга дуо қиласизлар, У эса ижобат этмайди».

Амри маъруф, наҳи мункарнинг вожиблигига далолат қиладиган ҳадислар жуда кўп бўлиб, олимларни ҳам, ҳокимни ҳам амри маъруф, наҳи мункар қилиш вожиблигига далолат беради. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ(с.а.в) ҳокимнинг хато ишларини инкор этишга амр этдилар ва бу инкорни қодир бўлган ҳар қандай восита билан – қилич кўтариш даражасига бормаслик шартига кўра қўл билан, мутлақо тил билан яъни ҳар қандай сўзлар билан ва агар қўл ва тилдан ожиз бўлса, қалб билан инкор этиш(табассум билан қарши олиш эмас, балки лоақал ундан ҳафалигини, унинг ишларига рози эмаслигини кўрсатиши)ни вожиб қилди. Ким инкор қилмаса, гуноҳда ҳокимга шерикдеди. Яъни, айтдиларки, бас ким ҳокимларнинг мункар ишларига рози бўлса, уларга эргашса, гуноҳдан пок ҳам, саломат ҳам бўлмайди. Шунинг учун у фарз. Мункар бор эканми, демакки зиммамизда асосий иш ҳам турибди. Мусулмонларнинг иши зиммасида бўлган “имом”(яъни раҳбар)ни амри маъруф ва наҳи мункар қилиш эса, амри маъруф ва наҳи мункарнинг, ҳатто шаръий ҳукмларнинг тожидир, чунки бу ишни Аллоҳга таваккул қилган ҳақиқий “рижол”ларгина қилиши мумкин. Зеро бунда Умматнинг орасида мункарлар йўқ бўлишига, ишларини тартибга тушишига ва тараққиёт этишига, ҳамда Уммат ўзининг олам олдидаги вазифасини чиройли адо қилишга кафолат бор. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бундай мўминга энг буюк мукофотни ваъда қиляпди. Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: “Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмутталиб ва жабр-зулм қилувчи имомга қарши чиқиб, уни яхшиликка буюргани ва ёмонликдан қайтаргани учун имом уни ўлдирган кишидир”.

Аммо Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг ҳақиқий меросҳўрлари бўлган мужтаҳид ва олимларни Пайғамбаримиз(с.а.в)ни яхши кўрганимиздек яхши кўриб, ҳақларига дуолар қилишимиз, озорлар ва балолардан ҳимоя қилишимиз, доимо ёрдам қўлимизни чўзишимиз ва ҳар ишимизда уларни йўлбошчи қилиб, гапидан чиқмаслигимиз керак, чунки шундагина биз ҳам ҳақиқий мўмин бўламиз, ҳамда синов дунёсидан зафар билан ўтамиз. Убода Ибн Сомит(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в): «Каттамизни улуғламаган, кичигимизга шафқат қилмаган ва олимимизнинг ҳаққини билмаган одам менинг умматимдан эмас», дедилар. Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар: “албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан суғуриб олиб қўйиш билан ман қилмайди, лекин илмни олимларни олиб қўйиш билан ман қилади, ҳатто агар бирорта олимни қолдирмайдиган бўлса, одамлар ўзларига жоҳилларни раҳбар қилиб олишади. Бас улардан бирор нарса сўралса, илмсиз фатво беришади. Натижада ўзлари ҳам адашади ва бошқаларни ҳам адаштиришади”. Имом Бухорий ривояти. Пайғамбармиз(с.а.в):“албатта, олимларнинг мисоли осмондаги юлдузлар кабидирки, қуруқлигу, денгизнинг зулматли кечаларда уларга қараб тўғри йўлни топилади. Агар юлдузлар кўринмай қолса, йўлбошчилар ҳам адашиб кетишлари эҳтимол” –деди. Анас ибн Моликдан имом Аҳмад ривояти. Абу Саиъд ал-Худрий(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в) “обидга нисбатан олимнинг афзаллиги Умматимга нисбатан менинг афзаллигимга ўҳшайди” деганини ривоят қилган.

Бу олимлар қаторида шаръий ҳукмни етказувчи ҳар бир даъватчи ўз қавмига нисбатан қандайдир маънода олим ва Пайғамбаримиз(с.а.в) меросҳўрларидан бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в) айтадилар: «Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаб, уни етказган банданинг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин. Шундай фиқҳни етказувчи борки, фақиҳ эмас. Шундай фиқҳни етказувчилар борки, улар фиқҳни ўзидан яхши биладиган кишиларга етказадилар».

Ибн Исҳоқ айтади: «Мадиналиклар қайтаётганда Расулуллоҳ(с.а.в) уларга Мусъаб ибн Умайрни қўшиб, уларга Қуръон ўқиб бериш, Исломни ўргатиш ва динда билимдон қилишни буюрдилар. Шу боис Мусъаб Мадинада «Қуръон ўқиб берувчи» деб номланар эди. У Асъад ибн Зуроранинг уйида турди. Одамларнинг уйларига, қабилаларига бориб, уларни Исломга даъват қилар ва Қуръон ўқиб берарди. Натижада одамлар битта-битталаб иймон келтириб, охири Ислом Мадинада зоҳир бўлиб, (Авс қабиласининг Хатма, Воил ва Воқиф хонадонларидан бошқа) ансорийларнинг барча хонадонларига кириб борди». Унга қулоқ солишлари натижасида бир йил ўтмай Мадина жамияти исломий давлат қилишга лойиқ диёрга айланди. Улардан Аллоҳ Таоло ва Русули рози бўлиб, ўз Китобида мақтаган, то Қиёмат кунигача мусулмонлар салоту-саломлар йўллайдиган ансорийлар бўлишди. Аммо Маккада эса, Росулуллоҳ(с.а.в)га ҳам қулоқ солишмади. Уни жиннига чиқаришиб, жуда кўп озорлар беришди. Уни ўзларига бош қилиш ўрнига Маккадан қувиб чиқаришди. Уларни фатҳ қилиб, куч билан Исломни етказгунича жаҳолат ботқоғида ботишиб, нодонлик зулматларида кунларни ўтказишди. Росулуллоҳ(с.а.в)га қулоқ солмаганлари учун жоҳиллар ва аҳмоқлар бўлиб тарихда қолишди. Шу кунларда ҳам тарихда бўлгандек ишлар бўляпти, масалан: Мисрда ҳақиқий олимларга эргашмай, демоқратия асосидаги, АҚШни рози қиладиган муросасоз “олимлар”га қулоқ солишди. Улар оммани адаштиришди, Мисрнинг қора кунларини янада узайтиришди.

Ҳуллас, келажагимиз ўзимизга, хоссатан Умматдаги рижолларга боғлиқ бўлиб, агар куфрни рози қиладиган ҳоин ҳоким ва олимларга қулоқ солишда давом этсак, уларни муҳосаба қилмасак, Аллоҳ Таолонинг эслатмаларидан юз ўгирсак икки дунё хорлигига ҳақли бўлиб қоламиз, Аллоҳ сақласин. Аллоҳ Таоло айтади:

فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلا يَضِلُّ وَلا يَشْقَى ۩ وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضنكاً

“Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”.20:123-124.

Абу Зар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here