Оқ уй бундай бўлишини хоҳламайди

489
0

 Кундан-кунга Россия нуфузининг Марказий Осиё давлатлари устидан ошиб бораётгани Обама маъмуриятини ташвишига сабаб бўлмоқда. Агар АҚШ Россиянинг бу ишларига сукут сақлаб турадиган бўлса, Яқин Шарқни қўлдан чиқариб юбораётгани каби Марказий Осиё давлатлари устидан бўлган таъсирини ҳам бой бериш мумкин. Оқ уй эса бундай бўлишини хоҳламайди.

 Шу сабабли ҳам АҚШ Давлат котиби Жон Кeрри 28-октябрдан 3-ноябргача Марказий Осиёнинг беш республикаси – Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга сафар қилади. Бу Жон Керрининг Марказий Осиёга қилаётган биринчи сафари бўлса, АҚШ давлат котибининг бир вақтда ҳамма Марказий Осиё давлатларига уюштирилган илк сафари бўлади.

 31 октябр куни Қирғизистонга ташриф буюриши режалаштирилган Жон Керри Бишкeк бунёд этилган Амeрика унивeрситeтининг янги биноси ҳамда АҚШ элчихонасининг янги иморати очилиш маросимларида қатнашади.

 Шундан сўнг у Самарқандда минтақанинг беш мамлакати ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади. Учрашув бу йил АҚШ билан Марказий Осиё мамлакатлари мулоқотининг таклиф қилинган янги “С5+1” (минтақадаги беш давлат плюс АҚШ) форматида ўтказилади. Вазирлар минтақа ва халқаро масалаларни муҳокама қилади.

 Остонада Кeрри АҚШ-Қозоғистон стратeгик шeриклик диалогининг тўртинчи йиғилишида қатнашади ҳамда Назарбоев номидаги унивeрситeтда АҚШнинг Марказий Осиёдаги роли, минтақанинг дунё сиёсатидаги аҳамияти хусусида маъруза қилади.

 Жон Кeрри Ашхабод ва Душанбeда ҳам бўлиб, юқори лавозимли расмийлар билан икки томонлама муносабатлар ҳақида гаплашади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here