Путин Марказий Осиё раҳбарларини Исломга қарши ҳарбий блок тузишга чақирди

80
0

 16 октябр куни Қозоғистоннинг Бўрабай қишлоғида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Россия президенти Владимир Путин яна бир бор мавжуд бўлмаган хавфни бўрртириб кўрсатиш орқали Марказий Осиё раҳбарларини қалбларига ғулғула солиб, уларни Исломга қарши ҳарбий блок ташкил этишга чақирди.

 Бу хавфни мавжуд бўлмаган дейишимизга сабаб, собиқ Шўролар иттифоқи 1989 йилда Афғонистонни шармандаларча ташлаб чиқиб кетиш ортидан иқтидорга келган ва то 2001 йилда АҚШ 11 сентябр воқеаларини уюштириб Афғонистонга бостириб киргунга қадар Афғонистонда ҳукм юртиган Толибон ҳаракати бирор марта ҳам Марказий Осиё давлатларига дахл қилмаган. Чунки Толибон ҳаракатининг мақсади Афғонистонни босқинчилар зулмидан озод қилишдан иборат бўлган. Агар Толибон ҳаракати Марказий Осиёга киришни режалаштирган бўлганида ўша вақтдаёқ бу ишни осонгина уддалаши мумкин эди. Толибон ҳаракатига нисбатан заиф ва оз сонли бўлган “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” жангариларининг 1999-2000 йилларда Қирғизистоннинг Боткен ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Узун туманига бостириб кириши бу икки давлат ҳарбий салоҳияти қанчалик эканини фош этиб қўйган, Россиянинг ўзи ҳам ўша йиллари Чеченистонда босқинчилик уришларини олиб бораётгани сабабли ҳам Марказий Осиё республикаларига ёрдам беришга қодир эмас эди.

 Россия президенти Владимир Путин эса 16 октябр кунги йиғилишда яна бир бор Марказий Осиё раҳбарларини Афғонистонда фаолият олиб бораётган исломий ҳаракатлар ҳатаридан огоҳлантириб ўтди.

 “Турли тоифадаги террористлар янада кенгроқ таъсирга эга бўлиб бормоқда ва келажакдаги кенгайиш режаларини яширишаётгани йўқ”, – деди Путин.

 Путиннинг сўзларига кўра, Сурия ва Ироқда МДҲ давлатларидан чиққан камида 7 минг киши “ИШИД” таркибида туриб ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда. Кейинчалик бу одамлар ортирган тажрибаларини ўз давлатларида қўллашларига йўл қўйиб бўлмайди. Путин мазкур маълумотларни берар экан, Марказий Осиё раҳбарларини исломий ҳаракатларни постсовет ҳудудларига киришига йўл қўймаслик учун ягона ҳарбий блок тузишга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here