Ўз халқини совуқ ва зулматда қолдираётган ўзбек ҳукумати четга электр сотишни давом эттирмоқда

564
0

Нафақат қиш ойларида, балки ёзда ҳам узлуксиз электр таъминоти нима эканлигини унитиб қўйган Ўзбекистон халқи аллақачон қора чироқ ва қора печкага мослашиб ҳам бўлди. Расмий ҳукумат тепасида турган бир ховуч юлғучларнинг эса ўз ҳамёнларини қаппайтиришдан ўзга ташвиши йўқ.

 Podrobno.uz. нашрининг хабар қилишича, Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказиш учун афғон делегациясининг Тошкентга келиши кутилмоқда.

 Хабар қилинишича, икки давлат расмийлари ўртасида бўлажак сўзлашувлар 2016 йил учун шартнома имзолаш билан якунланиши кутилмоқда. Афғонистоннинг электр қувватига эҳтиёжи йил сайин 10 фоизданга ортиб бормоқда.

 2011 йилдан буён Афғонистонга электр қуввати етказиб бериб келаётган ўзбек ҳукумати бошқа табиий бойликлар қанча миқдорда қазиб олиниши ва қанча миқдорда сотилиб, бундан қанча даромад кўришини сир сақлагани каби Афғонистонга етказиб бериладиган электр миқдорини ҳам сир сақлаб келади.

 Туркистон:

Ўзбекистонни Афғонистон халқига биродарона кўрсатаётган ҳар қандай ёрдами мақтовга лойиқ. Лекин бу ёрдамлар соғлом мақсадлар билан ҳамда бошқа мусулмонларнинг ҳисобидан яъни уларга зулм қилинмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Ўзбек ҳукумати, АҚШга, Афғонистонда ўзига тобеъ сохта ҳукуматини номига бўлса ҳам расмий тус бериб, уни ўз халқи ичидаги обруйини тиклаб олиши учун ёрдам бериб келади. Ўзбекистон ҳукумати, Афғонистонга темир йўли ўрнатиб, у орқали оламга янги транзит ўтиш йўлларини қурмоқчи бўлди. У ҳатто шу мақсадига эришиш учун Афғонистоннинг инфраструктурасини тиклаш йўлида жуда катта маблағлар сарфлаб юборди.

АҚШ эса, Ўзбек ҳукуматига берган ваъдаларини бажармай, ишни ярим йўлда ташлаб юборди. АҚШ, Ўзбекистонни Россия ва унинг атрофини ўраб олган россияпараст  мамлакатларга бўлган тронзит боғлиқлигини бартараф этиш учун, алтернатив Афғонистон орқали янги тронзит йўлини очиб беришни ваъда қилган эди. Бу ваъда амалга ошиши учун Афғонистон мамлакати бўйлаб тинчлик ва осойишталик ҳукм суриши лозим эди.

Афсуски АҚШ Афғонистонни бир неча бир бири билан муроса қила олмайдиган бўлакларга бўлиб юборди. Бу бўлинган ҳудудларда яшовчи халқларнинг, расмий ҳукумат ва Абуррашид Достумга қарашли бир неча минтақа, Ўзбек ҳукумати оталиғида қолиб боряпти. АҚШ Ўзбекистонни бу сарф харажатларга давомли ундаб туриш учун, Афғонистонда хавфли вазиятларни пайдо қилиш ёки мавжуд жангари кучлардан хавотирга солиш билан шантаж қилади. АҚШнинг ўзи эса, минтақа муаммоларидан секин аста қўлини тортиб чиқиб кетиб бораяпти. У Ўзбекистонни, худди Ироқда Курдлардадан фойдалангани сингари фойдаланиб олиб, худди уларни ташлаб юборганидек ташлаб юборди.

Расмий Афғон ҳукумати ва у билан ҳамкорлик қилиб келаётган бош министр лавозимидаги генирал Достумга итоатдаги бир қанча минтақаларни, Ўзбек ҳукумати ўзи учун буферлик тўсиқ ҳудуди сифатида сақлаб қолиш мақсадида, ҳар томонлама дастаклаб туришга мажбур бўлади. Ўзбекистон, бу қувватларни нафақат электр энергияси билан балки газ, нефть, қурол яроқ, озиқ овқат маҳсулотлари ва бошқа нарсалар билан таъминлаб келади.

Ўзбек халқи эса, ўта қашшоқлашиб бориши билан бир қаторда, қиш фаслини ҳар қандай энергетикадан маҳрум ҳолатда, ўта қийин шароитларда ўтказишади. Лекин Ўзбекистон халқи мустаҳкам режим остида. Улардан деярли хавф хатар йўқ. Лекин Афғонистонда тинчлик бузулиши, Ўзбекистонни ҳам ўз домига тортиши мумкин. Бундан ташқари, Каримов Афғонистон орқали транзит ўтиш йўлларидан ҳали умидини уза олгани йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here