Керри: Асад кетади, аммо ҳозир кетиши шарт эмас

55
0

АҚШ давлат котиби Жон Керри Сурия масаласини ҳал қилишга алоқадор кутилмаган баёнот билан чиқди. Шу пайтгача Суриянинг келажаги Асадсиз давом этиши ҳақида тинимсиз баёнот бериб келган Керри бугунга келиб, унинг ҳозирча иқтидорда қолишини маъқул кўришини билдирди.

“Асад иқтидордан кетиш керак. Аммо унинг кетиши биринчи кундан ёки биринчи ойдан эътиборан амалга ошиши шарт эмас”, деди Керри Асаднинг кетиши ҳақида берилган саволга жавобан.

Англиянинг пойтахти Лондонда сиёсий масалалар бўйича музокаралар ўтказган Керри инглиз ҳамкасби Флипп Ҳаммонд билан учрашди. Керри учрашув ортидан баёнот берар экан, музокара чоғида Сурия масаласи ҳам муҳокама қилинганлигини алоҳида қайд этди.

“Сурияда узоқ давом этиб келаётган жангларни тугатиш учун барча давлатлар бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишни асло кечиктириб бўлмайди. Бу борада Ҳаммонд билан фамфикрмиз”, деди АҚШ бош котиби.

Европадаги қочқинлар муаммоси Сурияда кечаётган урушнинг оқибатларидан бири эканлигини айтиб ўтган Керри “Россия ИШИДга қарши анчагина кураш олиб бориши керакка ўхшайди”, дея қўшимча қилди.

Керри Сурияда сиёсий ечим топиш муҳим эканлигига урғу берар экан, таъсир кучига эга давлатлар бу иш учун ёрдам қўлини чўзишлигига умид билдирди.

Керрининг таъкидлашича, агар Россия Асадни музокарага рози қилса АҚШ у билан музокара ўтказишга тайёрдир.

“Музокара олиб боришимиз зарур. Умид қиламизки, Россия, Эрон ва таъсир кучига эга бўлган бошқа давлатлар бирлашиб, бунга ёрдам беришади. Чунки Сурия инқирозини ҳал қилишга тўсиқ бўлаётган нарса мана шу”, деди у.

Асад билан музокара столига ўтиришга тайёр эканлигини яна бир такрорлаган АҚШ давлат котиби “Асад ростдан ҳам музокара олиб боришга тайёрми? Россия Асадни музокарага олиб кела оладими?”, деган саволни ўртага қўйди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here