АҚШ Душанбеда ҳарбий машғулот ўтказади

443
0

АҚШ, Покистон, Монголия ва Тожикистон давлатлари 19-24 сентябр кунлари оралиғида “Минтақавий ҳамкорлик” номли йиллик ҳарбий машғулот ўтказади. Машғулот Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида АҚШ марказий қўмондонлиги бошқаруви остида бўлиб ўтади.

АҚШнинг Душанбедаги вакили мазкур ҳарбий машғулотга доир баёнот берди. Вакилга кўра, машғулот ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва минтақада барқарорликни муҳофаза қилиш учун амалга оиширилиши кўзда тутилган.

“Бу йилда ўтадиган ҳарбий машғулот Тожикистон республикаси мудофаа вазирлиги билан бошқа иштирокчи давлатлардан келган хавфсизлик мутахассисларининг ўзаро алоқаларига ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш ҳамда минтақа барқарорлигини муҳофаза қилиш ҳаракатларига ёрдам беради”, “Тожикистон бу йилги машғулотимизга мезбонлик қилади. Чунки бу ўлка минтақа барқарорлигининг давом этишида муҳим ўринга эга хамкоримиздир”, дейилади баёнотда.

АҚШ 2001 йилдан буён ҳар йили Жанубий Осиё ва Ўрта Осиё давлатларидан ҳисобланган Покистон, Монголия ва Тожикистонда “Минтақавий ҳамкорлик” номли ҳарбий машғулот ўтказиб келади. 2014 йил сентябр ойида АҚШда ўтказилган машғулотга Тожикистондан вакиллар иштирок этган эди.

АҚШ элчилиги икки давлат (АҚШ ва Тожикистон) минтақа иқтисодини юксалтириш, барқарорликни мустаҳкамлаш, терроризм ва наркобизнесга қарши кураш, оммавий қирғин қуроллари тарқалишини олдини олиш каби соҳаларда кенг қамровли ҳамкорлик олиб бораётганини билдирди. Элчилик вакилларининг таъкидлашича, Тожикистон ҳукумати Покистон ва Монголия билан ўлканинг тинчлиги, барқарорлиги ва ривожи учун ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here