«Росбалт» ахборот сайти Ҳизб ут-Таҳрирнинг мустаҳкам ақидасидан хавотирда

474
0

2015 йил 10 августда «Росбалт» интернет сайти «ГТА жиноятчилар гуруҳи: калтакдан то тўппонча ва гурзигача» номли мақола чоп этди. Мақолада ўтган йили шовшувларга сабаб бўлган терговларнинг навбатдаги версиялари ҳақида гап кетган. Афсуски, ҳуқуқ тартибот органлари манбаларидан бири даъво қилганидек, бу сайтнинг ҳодисага Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини боғлаши биринчи марта бўлаётгани йўқ.

Шубҳасиз, «Росбалт» сайтининг Ҳизб ут-Таҳрирга қора чоплашга бунчалик оёқ тираб туриши ортида хавфсизлик хизмати турибди. Чунки ўқувчига Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятининг асл ҳақиқати сохталаштириб етказилишидан хавфсизлик хизмати манфаатдор. Яна одатдагидек хаёлий бир кимсани Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси қилиб намойиш қилишяпти. Унинг исми ҳам, оиласининг исми ҳам номаълум ва бундан кейин ҳам номаълумлигича қолиши эҳтимолдан холи эмас. Чунки у асли йўқ шахс бўлиши, хавфсизлик хизмати ва ахборот воситалари Ҳизб аъзоларини бадном қилиб, жиноятчилар сифатида кўрсатиш мақсадида бу номни ўйлаб топишган бўлишлари ҳам эҳтимол.

Нима дейишмасин, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизб сифатида танилган. «Росбалт» сайти эса Ҳизб ут-Таҳрирдан бўлмаган бир инсонни жинояткорлик эътиқоди билан айблашдан ўзга чора тополмаган. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир каттаси билан Исломий Давлат ташкилоти ўртасини боғлашни ҳам унутмаган.

Жиноятни уюштирувчи Рустам Усмонов эса қамоққа олиш амалиёти чоғида ўлдирилган эмиш. Демак, энди у тўғрисида ғирт ёлғон сценарийлар тўқиб чиқаришлари жуда осон бўлади.

Биз матбуотни, хусусан, «Росбалт» ахборот сайтини журналистиканинг асосий принциплари ва этикасига риоя қилишга бир неча бор чақирганмиз. Шунга қарамай, бу сайт ҳамон хавфсизлик хизмати уйдирмаларини тарқатишни қўймаяпти. Яъни Ҳизб ут-Таҳрирга қора чаплаш учун қулай фурсат топилди дегунча ундан албатта фойдаланишга уриняпти. Бу эса одамларга унинг Ҳизб ут-Таҳрирдан қанчалар даражада нафратланишини фош этмоқда.

Инкор этиб бўлмайдиган факт шуки, бугун Россия ахборот воситалари жамоатчиликка ҳақиқат ва тўғри маълумотни етказишдек ўзининг табиий вазифасини адо эта олмай, давлат ташвиқотини тарқатувчи жарчиларга айланиб қолдилар.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here