Қозоғистон Қирғизистоннинг ЕИИга кириши ҳақидаги шартномани имзолади

427
0

 Иқтисодий иттифоққа қарагандан кўра кўпроқ сиёсий мақсадларни кўзлаб ташкил этилган Евроосий иқтисодий иттифоқига ва ниҳоят Қирғизистон ҳам тўлақонли аъзо бўлди.

 ОАВоари тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 4 август куни Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги шартномани имзолади. Қозоғистон ушбу шартномани ратификация қилган охирги давлат бўлди. Унгача Арманистон, Беларус ва Россия парламенти ва президентлари бу шартномани қабул қилган ва имзолаган эди.

 Қозоғистон президенти шартномани имзолаганидан сўнг, 6 августдан бошлаб қирғиз-қозоқ чегарасидаги “Оқ йўл” божхона назорат пункти бутунлай олиб ташланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бироқ, бош вазир Темир Сариевнинг матбуот котиби Назира Ахмедова чегарани очилиши келаси ҳафтага қолдирилганини маълум қилди.

 Гачи Қирғизистон ҳукумати иттифоққа тўла аъзо бўлиб, чегаралар очилишини интизорлик билан кутаётган бўлсада, оддий халқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва тодбиркорлар учун буни фойдасидан кўра зиёни кўп бўлиши мумкин. Бунга асосий сабаб Қирғизистонда ишлаб чиқариш иттифоққа аъзо бошқа давлатларга қараганда ночорлиги, турмуш даражасини пастлигидир. Чегаралар очилганидан сўнг хоҳлаймизми ёки йўқ, нарх-наво иттифоққа аъзо қолган давлатлардаги иш ҳақи даражасидан келиб чиқиб белгиланган нархлар билан бир хил бўлмасада, маскимал даражада яқинлашади.

 МДҲ давлатлараро статистик қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга қараганда, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудуди бўйича энг юқори иш ҳақи Қозоғистонда қайд қилинди. Мамлакатда ўртача иш ҳақи 132.5 минг танга ёки 713 долларни ташкил қилади. Россияда бу кўрсаткич 31.3 минг рубль ёки 629 долларга тенг.

 Шунингдек, Қирғизистонда ўртача ойлик иш ҳақи 11 703 сом/200 долларга, Арманистонда 173.5 минг драм/363 долларга, Беларусда эса 6.5 млн рубль/453 долларга тенг.

 Ойлик нафақа тўловлари бўйича ҳам Қозоғистон биринчи ўринда турибди. Ўртача нафақа миқдори бу ерда 50 549 танга ёки 272 долларни ташкил қилади. Қирғизистон бу кўрсаткич бўйича ҳам охирги ўринда – 4.6 минг сом (78 доллар).

 Ишсизликнинг энг паст даражаси бўйича ҳам Қозоғистон иттифоққа аъзо давлатлар ичида биринчиликни эгаллаб турипти. Қозоғистондаги иқтисодий фаол аҳолининг 0.6 фоизи ёки 56.1 минг киши ишсиз экан. Ундан кейинги ўринда Беларус (0.9 фоиз ёки 39 минг) ва Россия (1.3 фоиз ёки 1 млн) эгаллади.

 Қирғизистонда ишсизлар сони 59.3 минг кишига, Арманистонда эса 73 минг кишига тенглиги айтиб ўтилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here