Қирғизистон президенти 2015 йил 4 октябр кунини парламентга сайлов куни деб белгилади, Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг бу сайловга нисбатан тутган ўрни ҳақидаги баёнот

459
0

Қирғизистонда ҳукумат парламент ва президент томонидан бошқарилади. Шунинг учун парламент партиялардан бўлган фракциялар ва уларнинг бирлашишларидан ташкил топган коалициялардан таркиб топади. Шундан келиб чиқиб парламент сайловига фақат сиёсий партияларгина қатнаша олишади. Якка мандат эгалари бўлиши мумкин бўлган тизим бекор қилинган. Демак парламент сайловида фақат сиёсий партиялар иштирок этади.

 Ҳизб ут-Таҳрир исломий, сиёсий партия бўлиб, бутун дунё бўйлаб ўзининг сиёсий фаолиятини олиб боради. У оламий партия бўлишига қарамай муайян давлатларда фаолият олиб бориши мумкин, лекин шу билан бирга Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч қачон маҳаллий партия бўлиши мумкин эмас. Шунга биноан Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ўз минтақасидаги барча муаммоларни салоҳияти ва имконияти доирасида муолажа қилишда ўзини масъул деб билади. Шундан келиб чиққан ҳолда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистонда 2015 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган парламент сайловига ва унга қатнашиши кутилаётган маҳаллий партияларга нисбатан тутган позициясини расман баён қилиб ўтишни лозим деб билдик.

 Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг пайдо бўлишидан шу кунга қадар ҳаётимизнинг ҳар хил тармоқларида бир қатор муаммоли воқеликлар ҳукмларини нусуслардан истинбот қилди ва ўз аъзолари учун уларни табанний қилди. Бу ҳукмлар фақат Исломни Мабда сифатида ҳаётга қайтариш мақсади сари олиб борадиган ёки куфр манфаатлари, сиёсий найрангларига чек қўйиш учун шу кунда ва Халифалик давлати ҳукм суруш вақтида керак деб топилган воқеликларга алоқадор аҳкомларни табанний қилди.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Халифалик давлати дастури лойиҳаси” номли китобида шундай дейилади:

 16 – модда. Халифалик низоми яхлит бирлик низомидир. Бирлашган (иттифоқ) низоми эмас. Яъни, исломий давлат фақат Халифа томонидан бошқарилади. Бирор соҳани бошқаришни, бошқа бир қувват ёки вазирликларга ажратиб бермайди. Ҳизб ут-Таҳрир ҳар қандай давлат сиёсати ҳизбий ёки бошқа жамоъалар томонидан бошқарилишини инкор қилади. Шунингдек  Ҳизб ут-Таҳрир ўзи учун ҳам бевосита ҳукм ишларини олиб боришни, яъни давлат ишларига бошчилик қилишни ман қилади. У ҳар қандай ҳизб ёки жамоъалар томонидан ҳукумат ишларининг бошқарилишини Ислом тариқатига зид деб табанний қилган. Бу суннатга зид амаллардан ҳисобланиб, Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва саллам Мадинада Ислом давлатини барпо этиб, амалда бошқариб кўрсатиб берган таъриқатларига мутлоқ зид келади деб ҳисоблайди.

 Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистонда кутилаётган сайлов ишларида ҳокимиятга интилаётган бирорта партия учун овоз беришни мусулмонлар учун шаръан жоиз эмас деб билади. Чунки  бу сайлов натижаси ношаръий асосдаги бошқарув системасини пайдо бўлиши ёки уни давом этиши учун замин яратади деб ҳисоблайди. Лекин мусулмонлар ўзлари яшаб келаётган жамиятларини куфр системасига ташлаб, бир четда қолиб кетишлари ҳам жоиз эмас. Улар бу каби сайловларда қатнашиб ўзларининг бу партияларга ва бу каби ношаръий сайловларга бўлган шаръий позицияларини намоён этиб қўйишлари керак.

 Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистондаги барча мусулмонларни сайловда иштирок этишга ва мусулмонлардан таркиб топган бўлсада лекин барчаси ношаръий асосларга қурилган партияларни инкор қилишларини билдириб қўйишга чақиради. Бу эса сайлов блютенида ўзларининг номларидан “барчасига қаршиман” деган бандини атайин белгилаб қўйиш билан амалга оширилади.

 Айни дамда хавфсизлик масаласи Қирғизистон ҳукуматини ҳам, фуқароларини ҳам ташвишга солиб турган асосий муаммолардан бўлиб турипти. Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч қачон ҳарбий ҳаракатлар олиб борган эмас ва бундан буён ҳам олиб бормайди. Ҳизб ўзи учун ҳокимиятни қўлига киритишни мақсад қилган эмас. Қирғизистонда икки маротаба давлат тўнтариши бўлган вақтда Ҳизб ут-Таҳрир юқоридаги принципиал позициясини қанчалар қадрлашини бутун дунё олдида яна бир маротаба тасдиқлаб қўйди.

 Бошқа исломий қувватлар томонидан кутилаётган ваҳимали хавф-хатарлар ҳам ўринсиз. Бу ваҳималар аслида ғарбпараст ёки россияпараст кучлар томонидан атайин олиб кирилаётганини англаб олиш унчалик қийин эмас. Хатто қандайдир исломий кучлар томонидан бирор бир ҳарбий ҳаракат пайдо бўлиб қолса ҳам бу ташқи қувватлар томонидан атайин уюштирилган сунъий ҳаракатлар бўлиши мумкин. Сўнги кунларда Сариев томонидан бир қатор исломий қадриятларни инкор қилиб чиқишлари бунга мисол бўла олади. Чунки ҳар қандай соғлом ва ватанпарвар сиёсатчи Қирғизистоннинг бугунгидек оғир аҳволда турган ҳолатида атайин мусулмонларни ҳукуматга қарши провокация қилмайди. Бу ташқи носоғлом қувватларнинг ахмақона маслахатлари асосида юритилиб келинаётган ҳаракатларнинг давоми бўлаяпти. Бу Қирғизистон хавфсизлигига атайин путур етказиш ва бу хатарлар Ислом ва мусулмонлар томонидан келаётгандек қилиб кўрсатишга бўлган интилиш бўляпти. Бишкекда ёлғон террористларни пайдо бўлиши ва уларни қахрамон аскарлар томонидан отиб ўлдирилишлари. Сўнг Бишкакдаги бир қатор жамоатчилик жойларида қандайдир гумонли матохлар пайдо бўлиб, бутун минтақа қуршовга олиниб халқни қандайдир мавхум террорист гуруҳларидан ваҳимага солишга ҳаракатлар олиб борилиши… Шуларнинг ҳаммаси Қирғизистон учун ўта ташвишланарли ҳолат. Темир Сариев сингари носоғлом сиёсатчилар Қирғиз халқи манфаатларига оёқ қўйиб бири Россиянинг, иккинчиси АҚШнинг манфаати ва буйруқларини сўзсиз бажарувчи манқуртларга айланиб боришяпти. Қирғизистон халқи ва давлатчилиги учун ҳақиқий хавф-хатар шу гуруҳлар томонидан кутилади.

 Ташқи давлатлар (учунчи кучлар) томонидан Қирғизистон учун ҳозирда илгари ҳеч кутилмаган даражада кучли таъсир қуввати пайдо бўлди. Лекин улар ҳозирча фақат бир қатор манқурт сиёсатчиларимиз орқали бизларга таъсир ўтказа олишлари мумкин.

 Демак, хулоса қилиб айта оламизки, хавф-хатар ўз биродарларимиз томонидан кутилаяпти. Улар сайловдан ўтиб кетишларини ўзлари ва партиялари учун ҳаётий масала қилиб олишди. Энди бу мақсадлари сари ҳаракатланишаётиб ҳар қандан ғаламус, ифлос услублар билан бир-бирларига қарши ҳаракатлар олиб боришади. Ўз мақсадларига етишиш йўлида ҳар қанлай бузуқ ниятли ташқи қувватлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр туришади. Ҳукумат эса бу капиталистик тузумнинг махсули бўлган очкўзлик аломатларини яшириш мақсадида ҳамда ташқи кучларнинг кўрсатмаларига мувофиқ, ҳар галгидек Ислом ва мусулмонларни айбдор қилиб кўрсатиш учун янги услуб ва воситалар асосида амалиётларини давом эттираверади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистон матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here