Хитойни Россияга қарши АҚШ билан тил бириктиришда айблашмоқда

202
0

Россия томонидан Қримни аннексия қилиб олиниши ортидан АҚШ ва Европа давлатлари Рссияга қарши турли хил иқтисодий жазо чораларини қўллашган ва бу жазо чораларини борган сари кучайтириб келишмоқда. Россияга қарши АҚШ бошчилигида олиб борилаётган бу кампанияга гарчи Хитой ҳукумати расман қўшилмаган бўлсада, зимдан Россия билан алоқаларида узоқлашиб бормоқда.

 Аввалроқ, ВТБ гуруҳи раисининг биринчи ўринбосари Юрий Соловьёв “Finance Asia” учун ёзган колонкасида расмий Пекин Россияга қарши бирорта молиявий санкциялар киритмаган бўлсада, Хитой банклари АҚШ ва Европа иттифоқи томонидан киритилган чекловларга қўшилишгани, Хитойнинг кўплаб кредит ташкилотлари Россия банклари билан операцияларни амалга оширишдан бош тортаётганлари ва ўзаро савдони молиялаштиришдаги иштирокларини сезиларли камайтиришгани ҳақида хабар қилган эди.

 “Мавжуд ҳамкорлик қийинчиликларсиз ўтмаяпти. Икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини тўхтатиб турган асосий муаммо АҚШ ва ЕИ санкциялар киритганидан кейин Россия банкларига нисбатан Хитойнинг қарама-қарши позициясида туришидир. Бугунги кунда кўплаб Хитой банклари Россия банклари иштирокидаги банклараро операцияларда иштирок этишмаяпти. Бундан ташқари, Хитой банклари ташқи савдо бўйича битимлардаги иштирокларини сезиларли камайтиришди, айниқса, савдони молиялаштириш бўйича”, – деб ёзган эди Соловьёв.

 Сиёсий фикр ва мафкура илмий маркази ўтказган давра суҳбатида Марказ директори, физика-математика ва сиёсий фанлари доктори Степан Сулакшин ҳам Хитой Россияга қарши қабул қилинган жазо чораларига норасмий қўшилганини маълум қилди.

 “Қачон биз газни арзимаган ҳақ эвазига Хитойга сотиш учун югуриб борганимизда, улар том манода бир вақтнинг ўзида кредит ташкилотларимиз ва инвестиция тизими бўйича алоқалар тартибини ўзгартиришди. Булар ҳам айни санкциялар, лекин Шарқ томонидан. Бу нима, сигналми? Агар Россия Хитойга тўрт оёқлаб эмаклаб бормаса, мана у билан нима бўлади”, – деди сиёсатшунос.

 Шу билан бирга Сулакшин ўзининг назарида намойишкорона характерга эга бўлган АҚШ ва Хитойнинг ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларини эсга олиб, “Россия шу ўринда нима қилиши керак”, – дея савол берди. Аммо сиёсатшунос бу саволга биргина жавоб топди, “Ўзининг тарихий салоҳиятини сафарбар қилиш”.

 Давра суҳбати иштирокчилари сафарбарлик сифатида руслар ва мусулмонларнинг ўзини сақлаб қолишда кўп асрлардан бери шаклланган тажрибани эсга олишди ва бу тажрибага суянган ҳолда “ИШИД”га қўшилишни таклиф қилишди. Уларнинг фикрича, исломий радикал кучларнинг бир қисмига айланиш орқали Россия ўз ҳудудини бўлиб ташлаш учун АҚШ томонидан уюштирилиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳужумдан ва бир парча ерини бўлиб олишни режалаштираётган Хитой таҳдидидан сақлаб қолиши мумкин бўлади.

 “Бугун хитойлик сиёсатчилар бостириб кириш технологиясини етарли даражада ошкора ўздаштирмоқдалар. Ўимолий ҳудудларни ўзлаштириш тратегияси мавжуд. Шимолий ҳудуд масаласида Япония билан Россияда муаммолар мавжуд бўлгани каби, Хитой билан ҳам муаммолар бор”, – деди Сулакшин.

 Давра суҳбати иштирокчиларининг қайд этишларича, “учунчи кучлар иштирокисиз Россия имкониятлари юқори эмас, мамлакатнинг ҳозирги ҳукумати раҳбарлигида глобал ялпи ички махсулотдаги улушимиз 2 фоизни ташкил қилса, юқори технологик улуши 0,2 фоизни ташкил этади, яъни биз дунё иқтисодида ҳеч қандай рол ўйнаётганимиз йўқ, велосипед ҳаракатдан тўхташи билан йиқилади ва емирилаб кетади”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here