Обама: Британия ЕИ таркибида қолиши шарт

516
0

Агар Британия дунё сиёсатига таъсири ўтишини истаса Европа иттифоқи таркибида қолиши лозимдир. Бу ҳақида АҚШ президенти Барак Обама айтиб чиқди.

АҚШ президенти Британияда тортишувга сабаб бўлаётган Европа иттифоқи таркибида қолиш ёки қолмаслик масаласига эътибор қаратар экан, Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан ажралиб чиқиш фикри тўғри эмаслигини қайд этди. Обамага кўра, дунё сиёсатида Британиянинг таъсири давом этиши учун у Европа иттифоқи таркибида қолиши шартдир.

Британияда Европа иттифоқи таркибида қолиш ёки қолмаслик масаласи халқ овозига қўйилган. Бу масала 2017 йилга қадар ҳал қилиниб, бу борада қарор қабул қилиниши кўзда тутилган. ВВС ахборот агентлигига интервью берган Обама Британияни Европа иттифоқи таркибидан ажралиб чиқиш қарори оқибатидан огоҳлантирди.

Обаманинг билдиришича, Бирлашган қироллик Европа иттифоқи таркибида қолиб, трансатлантик иттифоқига бўлган ишончни кучайтирган. Шу билан бир қаторда, у иккинчи жаҳон урушидан сўнг дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун ташкил қилинган муассасаларнинг “тамал тоши” ҳисобланади. Британия бу вазифасини давом эттиришга мажбур, деган фикрни олға сурди Обама.

Барак Обама сўзи давомида Британия АҚШнинг энг яхши ҳамкори эканлигини тилга олиб ўтди. Британия бош вазири Девид Кемиронга ҳам мақтовлар ёғдириб, Британия НАТОнинг талабини бажарганлигини олқишлади. НАТО мудофаа тизимни мустаҳкамлаш учун ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини сарфлашни талаб қилган эди. Бу борада Камеронга босим ўтказганлик ҳақидаги айбловларни рад этган Обама икковлари ўртасида ғоятда ажойиб учрашувлар бўлиб ўтганлигини қайд этди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here