1436 йилнинг Шаввол ойини (ҳилолини) кузатиш натижаси эълони ва муборак рамазон ҳайити табриги

454
0

1436 йилнинг Шаввол ойини (ҳилолини) кузатиш натижаси эълони ва муборак рамазон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра Gнинг бундай деганларини эшитгандим: Набий A ёки Абу Қосим A айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўза тутинглар (рўзани бошланглар), ойни кўриб оғиз очинглар (рўзани тугатинглар), агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бугун жума кечаси, яъни пайшанбадан жумага ўтар кечасида шаввол ойи кузатилгандан сўнг ойни шаръий кўриш билан кўрилгани ўз исботини топди. Бу баъзи мусулмонлар юртларида бўлди. Шунга биноан эртага жума куни шаввол ойининг ҳамда муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи кунидир.

Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта – у кишини Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин – барча улуғ Исломий Умматни муборак рамазон ҳайити билан қизғин муборакбод этадилар. У киши Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ер юзида Исломни татбиқ қиладиган, уни ҳидоят ва нур сифатида бутун оламга етказадиган, юртларни озод қилиб, Аллоҳнинг бандаларига хизмат қиладиган Халифалик давлатини ато этиш билан бизга илтифот кўрсатишини сўрайдилар. Ушбу жиҳод давлати билан аввалги фатҳлар қайта амалга ошади. Натижада, инсонлар ҳайит байрамлари ва фатҳларида Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд… дея ҳайқирадилар.

Шунингдек, мен ҳам Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан мана шу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага ва барча мусулмонларга етказаётганимдан мамнунман. Зеро, бу ҳайит – Аллоҳ рўзадорлар учун хурсандчилик бўлишини, мусулмонлар бирлигини намоён қилишини ва уларга одамлардан алоҳида бир бутун уммат эканликларини эслатувчи бўлишини ирода қилган ҳайитдир.

Эй Ер юзининг машриқию мағрибидаги мусулмонлар!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сизу бизнинг тутган рўзаларимиз, қиёмларимиз ва солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида қабул қилган бўлишини сўрайман. Шунингдек, келгуси рўза Аллоҳ сизларни адолатли рошид халифа билан икром қилган ҳолда қайтиб келишини ҳам сўраб қоламан. Шунда сизлар бу халифа билан ҳимояланасиз ва унинг ортида туриб жанг қиласиз… ва у сизларни Аллоҳнинг китоби ва Расули Aнинг Суннати билан бошқаради… Бу иш Аллоҳга қийин эмас.

Рўза ҳайити Аллоҳ Азза ва Жалланинг мусулмонларга бўлган фазли ва илтифотидир. Ҳайитларнинг ҳайити эса нусрат ва ғалабага бўлган Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдасини ва Росулуллоҳ Aнинг башоратларини рўёбга чиқариш билан бўлади, шариат билан бошқарувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо қилиш билан бўлади.

Ҳайит хурсандчилиги тўлиқ бўлиши учун хоин ҳокимларнинг тожу тахтларини уларнинг бошига ағдариб ташлаш зарур…

Ҳайит хурсандчилиги тўлиқ бўлиши учун бутун Исломий Умматнинг қувватларини бирлаштирмоқ лозим…

Ҳайит хурсандчилиги тўлиқ бўлиши учун армияларимиз Ҳизб ут-Таҳрирга албатта нусрат-ёрдам бермоқлари лозим. Токи, сиёсат, иқтисод, ижтимо, таълим ва бошқа барча ҳаётий соҳаларда исломий ҳаёт қайта бошлансин. Бу эса Исломнинг буюк қасрини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик қасрини қуриш билан бўлади.

Сизларни ҳайитларнинг ҳайитига, уни рўёбга чиқариш учун фаолият қилишга даъват қиламан. Ҳайитингизни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло амрига бўйсуниш билан ҳамда ушбу динни қудратли ва ғолиб қилиш учун мухлис кишилар билан бирга ҳаракат қилиш билан хотималанг. Токи, барчамиз баравар аниқ ғалаба кунида такбир айтайлик, ғолиблар, тоат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, тавба қилувчилар такбирини айтайлик…

اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ … لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ

اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ .. وَللهِ الْحَمْدُ

اَللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيرًا وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ … صَدَقَ وَعْدَهُ .. وَنَصَرَ عَبْدَهُ .. وَأَعَزَّ جُنْدَهُ وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ .. وَلاَ نَعْبُدُ إِلاَّ إِيَّاهُ .. مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

Барчангизни ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло барчаларимизнинг тоат-ибодатларимизни қабул қилсин!

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

 

1436 йилнинг муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи куни, жумага ўтар кечаси

 

Усмон Баххош

Ҳизбут Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қаватПочта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here