Ҳиндистон бош вазири Қирғизистонга келди

443
0

  Марказий Осиё республикалари бўйлаб сафар қилаётган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 12 июн куни Бишкекда президент Алмазбек Атамбаев, бош вазир Темир Сариев ва парламент спикери Асилбек Жээнбековлар билан учрашди.

 Атамбаев ва Моди ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш билан бир қаторда ҳарбий соҳада ҳам алоқаларни мустахкамлаш масалалари мухокама қилинди.

 Ҳиндистон ҳукумати Қирғизистон Мудофаа вазирлигига ҳарбий-дала мобиль госпиталини топшириши билан бир қаторда қирғиз ҳарбийларини тайёрлаш ва ҳарбий технология томонидан ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди ва ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланди.

 Қирғизистон бош вазири Темир Сариев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан урашуви давомида Қирғизистон билан Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик даражаси икки давлатнинг имкониятларига мос келмаслиги ва унинг кўпайтирилиши кераклигини маълум қилди.

“Ҳиндистон билан икки томонлама ҳамкорликнинг мавжуд даражаси асл салоҳиятига мос келмайди. Икки давлат ўртасидаги йиллик савдо айланмаси 38 млн долларни ташкил қилади ва биз бу рақамни 200 млн долларгача етказишимиз керак”, – деди Сариев.

 Сариевнинг фикрича, экспорт-импорт операцияларининг ҳажмини юқори технологиялар, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобига кескин ошириш мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here