Қурол ғамлашда Саудия Арабистони яна биринчи ўринда

531
0

Маркази Швецарияда жойлашган халқаро тинчлик институти “SIPRI” чиқарган ҳисоботга кўра, давлатни ташқи хавф хатарлардан ҳимоя қилиш учун Саудия Арабистони сарфлаган маблағ миқдори давлат ялпи ички маҳсулотининг 10,4 фоизига етган. Шу жиҳатдан дунёда Саудия Арабистони ўзининг бюджетига нисбатан қурол яроққа энг кўп маблағ сарлаган давлат бўлиб чиқди.

Саудия Арабистонининг давлат мудофааси учун сарфлаган маблағ миқдори ўтган йилги харажатларга нисбатан 17 фоизга ортган. Сурия ва Яманда кечаётган ички уруш, ИШИД ва бошқа қуролли гуруҳлардан келиши мумкин деб кўрилган хавф хатар ва Эрон сиёсатининг кенгайиши Саудиянинг ҳарбий қувватини кучайтиришига туртки бўлаётгани айтилади.

Саудия Арабистони охирги марта ўтган ҳафтада Франция билан бир миллиард долларлик қурол аслаҳа устида битим тузди. Битимга кўра, у Париждан Францияда ишлаб чиқилган 23та верталёт ва 50та самалёт сотиб олади.

Америка давлати ўз мудофааси учун 570 миллиард доллар сарф қилади. Бу эса унинг ялпи ички маҳсулотининг 3,5 фоизига тўғри келади. Давлат мудофааси учун энг кўп маблағ сарфлайдиган давлатлар рўйхатида Туркия еттинчи ўринда туради. Туркия давлат бюджетининг 2,2 фоизини мудофаа учун сарфлайди. Рўйхатга кўра, Саудия Арабистонидан сўнг иккинчи ўринда Исроил, учинчи ўринда Россия, тўртинчи ўринда эса Америка туради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here